|
/Revit dasturi haqida umumiy ma'lumotlar
|
bet | 2/6 | Sana | 19.12.2023 | Hajmi | 30,84 Kb. | | #123796 |
Bog'liq BIM технологиялари2/Revit dasturi haqida umumiy ma'lumotlar.
Revit дастури Autodesk компанияси томонидан яратилган дастур бўлиб, лойиҳалаш соҳасидаги кенг имкониятлари учун, икки ўлчовли ва уч ўлчамли элемент ва конструкцияларни моделлаштириш учун кўплаб фойдаланувчиларга эга бўлиб келмоқда (1 ва 2 расмлар). Revit дастурининг лойиҳалаш соҳасидаги кенг имкониятлари бўлишига қарамасдан ўзининг афзалликлари ва камчиликлари мавжуд [4] Афзалликлари: 1) BIM технологиясига асосланган барча дастурларда бўлгани каби, фойдаланувчи ўз-ўзидан деярли ҳеч нарса қилмайди, у фақат ҳужжат устунларини тўлдиради, ва дастурий таъминот ўз-ўзидан моделни яратади. Объектлар ўртасидаги барча боғлиқликлар формулалар ва боғланишлар орқали амалга ошади, 2) Барча график белгилар ўзгартирилиши мумкин - чизиқ қалинлиги, ранг, штриховка ва бошқалар, 3) Битта объектнинг кўп вариантлилик ечими функцияси мавжуд, 4) Ишнинг турини аниқлаш, лойиҳалаш, қуриш, бузилиш, реконструкция қилиш учун алоҳида имкониятлар мавжуд, 6 5) Чизмада мавжуд энг кичик деталлар билан ишлаш имконияти мавжуд – масалан трубалар, панжара (перила) ва зинапояларнинг бурчаклари, қувур учлари ва шунга ўхшаш нарсаларни бошқариш имконияти мавжуд, 6) САПРда европа стандартлари намуналари бўйича арматуралаш ва комуникацияларни жиҳозлаш учун ўрнатилган стандартлар мавжуд, 7) Ташқи файллардан маълумотларни юклаш имконияти мавжудлиги, 8) Уч ўлчовли визуализация имконияти “облака точек” орқали тақдим этилади, 9) Фойдаланувчи томонидан факатгина материалнинг зичлиги ва пиксел ўлчамларини танлаш қолади, 10) Бундай тасвирларни бошқариш фойдаланувчи учун енгиллик яратилади, 11) Барча параметрлар ва маълумотлар, смета ҳужжатларни тўлдириш жараѐнини енгиллаштириш учун маълумотларни гуруҳларда шакллантириш мумкин, 12) Лойиҳа ғояларини буюртмачи ѐки мутахассисга алоҳида рангларга ажратиб кўрсатиш мумкин, 13) Материаллар спецификациясини автоматик тарзда тўлдириш мумкин, 14) Лойиҳадаги ҳар қандай элементни маркалаш имконияти мавжудлиги, 15) АutoCAD дастури билан импорт ва экспорт учун тўлиқ имконият мавжудлиги, 16) Битта лойиҳа устида масофадан туриб ишлаш имконияти мавжудлиги, 17) Лойиҳанинг исталган жойидан автоматик равишда қирқим берилиши ва қирқимни қулай расмийлаштириш имконияти мавжудлиги лойиҳачига ижобий имкониятларни яратади. Revit дастурида қулай имкониятлар бўлишига қарамасдан ўзига хос камчиликлардан ҳам ҳоли эмас. Камчиликлари: 1) Фойдаланувчи учун маълумотлар базаси ва гуруҳлар (семейства) нинг бошқа тилларга таржимаси бўлмаганлиги учун фойдаланувчига қийинчиликлар пайдо қилиши мумкин, 2) Дастурнинг автоматик равишда арматуралаш ѐки элементларни белгилашда кўпинча нотўғри ишлаши оқибатида лойиҳада хатоликлар юзага келиши мумкин. Буни тузатишга кўпроқ вақт талаб қилади, 3) Revit дастури монолит конструкцияларни лойиҳалашда маълумотлар баъзаси етарли даражада инобатга олинган. Йиғма темир бетон ва металл конструктсиялар базаси етарли даражада эмаслиги сабабли дастурнинг йилдан йилга янги версияларини ишлаб чиқилишини кутишга тўғри келади, 4) Revit дастурини биринчи юклаш жараѐнида жуда узоқ кутишни талаб қилади, 5) 3D кўринишини секин айлантириши, 6) Revit дастурида яратилган лойиҳа моделини ҳисоб-китоб дастурий комплексларига экспорт қилинаѐтганда, схема тўлиқ ўтмаслигини кузатиш мумкин, 7) Бир гурух муҳандис лойиҳачилар бир вақтнинг ўзида битта лойиҳа устида ишлаши керак бўлса, лойиҳани фақатгина Autodesk компаниясининг “облачное хранилище”дан юклаб олиш мумкинлиги билан мураккаблаштиради, 8) Revit дастурида ишлаш учун юқори техник параметрларга эга бўлган замонавий компьютерлар талаб қилинади. Техник параметрлари паст бўлган компьютерларда Revit дастурида ишлаш фойдаланувчига қийинчилик туғдиради.
|
| |