• Умумтизим дастурий воситаларини ишлаб чиқарувчилар қуйидагиларга эга бўладилар
  • TCP/IP
  • ТСР/IP амалий поғонаси анъанавий хизматларни қўллаб қувватлайди
  • Очиқ тизимлар тамойилининг афзалликлари




    Download 1.36 Mb.
    bet9/11
    Sana18.03.2023
    Hajmi1.36 Mb.
    #45979
    TuriПротокол
    1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
    Bog'liq
    IF719ZSuYKYdVAYGf3B4bI4jq3R5ykUwpBrupq6M
    Shaxs psixologiyasi UMK

    Очиқ тизимлар тамойилининг афзалликлари

    Ахборот тизимлари лойихачилари қуйидагиларга эга бўлади:

    • турли хил аппарат платформаларидан фойдаланиш имконияти;
    • турли операцион тизимда йўлга қўйилган дастурлардан уйғунликда фойдаланиш;
    • лойихалаштиришни қўллаб-қувватловчи асбоб мухитларининг ривожланган воситалари;
    • тайёр дастурий махсулотлар ва ахборот ресурсларидан фойдаланиш имконияти.
    • Умумтизим дастурий воситаларини ишлаб чиқарувчилар қуйидагиларга эга бўладилар:

    • дастурлардан такрорий фойдаланиш (reusability) туфайли мехнатни тақсимлашинг янги имкониятлари;
    • ривожланган асбоб мухитлари ва дастурлаш тизимлари;
    • дастурий интерфейсларни андозалаш туфайли дастурий комплексларни модулли ташкил этиш имконияти.


    TCP/IP

    Интернет тармоғининг самарали ишлаши учун мавжуд ахборотни қандай қилиб пакетлар ҳолатида узатиш ва етказилган ахборотни қайта тиклаш, ҳамда бўлакланган пакетларни фойдаланувчига қандай етказиш кераклиги муаммосини ҳал килиш лозим бўлади.

    Бу муаммоларни ҳал қилиш учун TCP (Transmission Confrol Protocol —узатишни бошқариш протоколи) ва IP (Internet Protocol — Интернет протокол) протоколлари яратилди. Бу протоколлар Интернет тузилмасини аниқловчи асосий баённомалар бўлиб хизмат қилади.

    Одатда, улар қия чизиқ (/) билан ажратилиб, TCP/IP кўринишида ёзилади. Аммо уларни ёзиш пайтида бу протоколлар компьютер тармоқда маълумотларни узатишнинг турли хил йўналишларини билдирувчи иккита турлича протокол эканлигини унутмаслик керак.

    ТСР/IP стеки OSI моделдаги канал поғонаси протоколлар аксариятини қўллаб қувватлайди, масалан, коммутацияланган ва ажратилган алоқа линияларида маълумотларни узатиш учун қўлланадиган SLIPP ва РРР ни.

    ТСР/IP амалий поғонаси анъанавий хизматларни қўллаб қувватлайди:

    • SMNP (Simple Mail Transfer Protocol) электрон почтаси, IMAP (Internet Message Access Protocol), POP (Post Office Protocol), X.400 почта протоколлари оддий протоколи ёрдамида амалга ошириладиган, ҳамда NNTP (Network News Transfer Protocol) янгиликларни алмаштириш тармоқ протоколи ёрдамида электрон почта ва янгиликлар билан алмашув;
    • виртуал терминал Telnet протоколи ёрдамида амалга оширилади;
    • файлни узатиш FTP (Fail Transfer Protocol), TFTP (Trivial File Transfer Protocol) ва NFS (Network File Systems) протоколлари ёрдамида амалга оширилади;
    • маълумот хизматлари DNS (Domain Name System) домен исмлари тизими ва Х.500 ёрдамида амалга оширилади;
    • ёрдамчи протоколлар: ўз идентификаторларни олиш протоколи-ВООТР, вақт протоколи – NTP (Network Time Protocol), диагностика-Echo ва тизим хақида ахборот –Finger.

    ТСР/IP протоколларини қўлланилиши
    Бугунги кунда бу қуйидагиларда ишлатиладиган протоколларни энг оммавий стекидир:
    Интернет глобал ахборот тармоғида;
    Интранет деб аталувчи корпоротив тармоқни яратиш учун;
    Экстранет деб номланувчи кириши чегараланган ва ҳимоя даражаси кучайтирилган корпоратив тармоқларни яратиш учун;
    операцион тизимларни аксарияти ва локал тароқларда;
    деярли ҳамма глобал тармоқ технологияларда (X.25, ISDN, Frame Relay, ATM).


    Download 1.36 Mb.
    1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




    Download 1.36 Mb.

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    Очиқ тизимлар тамойилининг афзалликлари

    Download 1.36 Mb.