Юқорида кўриб чиқилганлар асосида қуйидаги хулосаларни қилиш мумкин




Download 2.17 Mb.
bet8/10
Sana29.03.2023
Hajmi2.17 Mb.
#47523
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Документ Microsoft Word
2-kurs matematika 2-var, Bulutli texnologiyalar, 25.Boshqaruv va kommunikatsiya, Toplamlar-slayd, 1-§. To‘plamlar va ular ustida amallar
Юқорида кўриб чиқилганлар асосида қуйидаги хулосаларни қилиш мумкин.

  1. Манба фазаларининг уланиш усулига боғлиқ бўлмаган ҳолда, линия ўтказгичлари орасида таъсир этувчи қийматлари бўйича ўзаро тенг фаза жиҳатдан 1200 фарқ қилувчи линия токлари мавжуд бўлади.

  2. Манба фазаларини юлдуз шаклида уланганда линия кучланишлари худди шу манба фазаларини учбурчак уланган ҳолатидагига нисбатан марта катта бўлади.

  3. Тўрт ўтказгичли занжирларда линия ўтказгичлари орасидаги линия кучланишларидан ташқари, линия ўтказгичи ва нейтрал ўтказгич орасида линия кучланишидан марта кичик фаза кучланиши мавжуд.

Кўриб чиқилгандан, агар линия кучланиши 380 В бўлса фаза кучланиши 220 В, линия кучланиши 220 В бўлса, фаза кучланиши 127 В бўлади.
Саноат корхоналари истеъмолчилари ва маиший хизмат корхоналари истеъмолчиларининг кучланишлари шу кучланишларга мўлжалланган. Тўрт ўтказгичли тармоқлар эса, бир фазали истеъмолчиларни ҳам улаш имкониятни беради.
истеъмолчиларни учбурчак шаклида улаш




7.8 - расм
Уч фазали занжир истеъмолчилари учбурчак шаклида уланганда, истеъмолчининг ҳар бир фазаси иккита линия ўтказигичи билан боғланади. Шунинг учун истеъмолчининг тавсифи ва қийматидан қатъий назар истеъмолчининг фаза кучланиши мос равишда линия кучланишига тенг бўлади (7.8-расм).
Шунинг учун истеъмолчилар учбурчак уланганда фаза истеъмолчилари ёки бир фазали истеъмолчининг номинал кучланиши линия кучланишига тенг бўлиши керак. Умумий ҳолда фаза токлари лар линия токлари ларга тенг эмас. Кирхгофнинг биринчи қонуни А, В, С тугунларига қўллаб, фаза ва линия токлари орасидаги қуйидаги муносабатларни оламиз:
(7.8)
Бу муносабатлардан фойдаланиб линия токлари учун вектор диаграмма қуриш қийин эмас.
Агар истеъмолчи симметрик бўлса, яҳни бўлса, ток векторлари симметрик системани ташкил этади. Фаза токларининг қийматлари ва фазалар силжиши фаза кучланишлари билан бир хил бўлади. Демак,
(7.9)
. (7.10)
(7.8-расм) даги вектор диаграммадан
. (7.11)
Шунга эътибор бериш керакки, уч ўтказгичли занжирларда истеъмолчининг қандай характерда эканлигидан қатъий назар линия токларининг геометрик йиғиндиси нолга тенг.

Симметрик уч фазали истеъмолчиларни масалан, электродвигателни уч ўтказгичли занжирга тармоқ кучланишига боғлиқ равишда учбурчак ёки юлдуз шаклида улаш мумкин. Электродвигателларнинг шчитида ёки паспортида икки хил кучланиш кўрсатилган бўлади, бири двигателp чўлғамларини юлдуз шаклида улаш учун, иккинчиси учбурчак шаклида улаш учун - бу двигателнинг фаза кучланиши 220 В ва унинг чўлғамларини юлдуз шаклида улаш мумкин, агар тармоқ кучланиши UT=380 В бўлса. Учбурчак улаш мумкин, агар тармоқ кучланиши UT=220 В бўлса.
Носимметрик юклама асосан фазаларга бир фазали истеъмолчилар уланганда вужудга келади. Улар истеъмолчининг тавсифи ёки қиймати жиҳатидан бир – биридан фарқ қилиши мумкин. Носимметрик юкламали занжир фазаларидаги токнинг қиймати (7.9) муносабатдан, линия токлари эса (7.8) формуладан аниқланади.








7.9 – расм.




7.10 – расм.

Носимметрик юкламали уч фазали занжир схемаси 7.9-расмда кўрсатилган, 7.10-расмда эса унинг кучланиш ва токлар диаграммаси келтирилган. Линия токлари (7.8) формула асосида қурилган.



Download 2.17 Mb.
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Download 2.17 Mb.

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



Юқорида кўриб чиқилганлар асосида қуйидаги хулосаларни қилиш мумкин

Download 2.17 Mb.