• Тo’qimachilik materiallari uchun tuzli-kislotali o’tga chidamli kompozitsiyalar tarkibini ishlab chiqish va qo’llash 5А 140501- Kimyo (fan yo’nalishlari bo’yicha)
  • BUXORO – 2014 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ БУХОРО ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ
  • Kимё-биология
  • М.Н.Мамедова
  • Ишнинг долзарблиги .
  • Илмий ишнинг амалий ахамияти
  • Buxoro davlat universiteti




    Download 1.51 Mb.
    bet1/30
    Sana25.07.2021
    Hajmi1.51 Mb.
    #16072
      1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   30

    O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI OLIY VA O’RTA MAXSUS TA’LIM VAZIRLIGI


    BUXORO DAVLAT UNIVERSITETI


    UMUMIY KIMYo KAFEDRASI

    Qo’lyozma huquqida

    UDK 677027.513.04
    Mamedova Muattar Nasriddinovna
    Тo’qimachilik materiallari uchun tuzli-kislotali o’tga chidamli kompozitsiyalar tarkibini ishlab chiqish va qo’llash
    5А 140501- Kimyo (fan yo’nalishlari bo’yicha)

    Mаgistr akademik darajasini olish uchun

    yozilgan dissertasiya


    Ilmiy rahbar:

    t.f.n., dots. E.D.Niyozov

    BUXORO – 2014

    ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

    БУХОРО ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ


    Факультет Kимё-биология

    Kaфедрa Умумий кимё

    Ўқув йили 2012-2014

    Магистратура талабаси М.Н.Мамедова

    Илмий раҳбар Ниёзов Эркин Дилмуродович

    Мутахассислиги 5A 140501- Кимё (фан йўналишлари бўйича)




    МАГИСТРЛИК ДИССЕРТАЦИЯСИ АННОТАЦИЯСИ

    Ишнинг долзарблиги. Бугунги куннинг муҳим ва долзарб масалаларидан бири саноат миқёсида кўпгина замонавий аралашмалар яъни антипиренлар (ёнg’инга тўсқинлик қилувчи моддалар) ишлаб чиқаришнинг самарали усулларини яратиш ҳисобланади. Барча оловдан ҳимоя қилувчи воситалар жумладан тузсиз антипиренлар ўз таркибига фосфорлик ва органик моддалар бирикмаларини қўшади. Мана ҳозирги кунда мамлакатимизда олиб борилаётган қурилиш ва қайта тиклаш ишларида ушбу перепаратларни ишлатилиши ортиб бориши бизга аён шунинг учун бу масалада катта ишлар амалга оширилмоқда қолаверса ҳарбий ва махсус соҳаларда оловбардош, сувга чидамли матоларни роли кундан кунга ортиб бормоқда бу еса ўз навбатида бундай матоларга талабни ортишига олиб келади. Бундан ташқари ёнg’ин ҳолатларида жабрланишни камайтириш мақсадида тўқимачилик материалларига ишлов бериш энг асосий масалалардан бири ҳисобланади.

    Шуни инобатга олиб «Тўқимачилик саноатида тузли, кислотали ва ўтга чидамли бўлган композицияларни яратиш ва уни қўллаш» жуда мухим амалий ахамият касб этиши билан бир каторда, назарий жихатдан хам катта ахамиятга эга булган илмий тадкикот йуналишидир.

    Ишнинг максади. Тўқимачилик саноатида сувли, кислотали ва ўтга чидамли бўлган композицияларни яратиш ва уни қўллаш.

    Шу сабабдан тадкикотлар куйидаги йуналишда олиб борилди:

    -Матони антипиренлар ёрдамида махсус хоссалар беришга тайёрлаш.

    -Крахмал таркибли эритма ёрдамида матога сув ўтказмайдиган, чиримайдиган, ёнмайдиган хоссалар бериш.

    -Na-KMЦ асосида тайёрланган матога ёнмайдиган, сув ўтказмайдиган, чиримайдиган хоссалар беришга тайёрлаш.

    Илмий ишнинг янгилиги. Маълумки, саноатда тўқимачилик материалларига турли ишлов бериш натижасида олинадиган тайёр маҳсулотлар ёнg’ин ва портлаш хавфсизлиги бўйича бир неча кўрсатгичда таърифланади. Материалларни ва конструкцияларни оловдан ҳимоялашда тўқимачилик санонатида ишлатилаётган материал ва конструкция элементлари ёнg’индан ҳимоя қилиш хусусиятига ега бўлган таркиблар, бўёқлар ва материаллар билан олиб борилади. Шунга асосан илк бора крахмал ва карбоксиметилцеллюлоза асосида турли таркибли тузли-кислотали композициялар яратилиб уларнинг хоссалари ўрганилади ва тўқимачилик саноатида сув ўтказмайдиган, чиримайдиган, ёнмайдиган хоссалар берилади.

    Илмий ишнинг амалий ахамияти Крахмал ва карбоксиметил-целлюлоза асосида тайёрланган композицияларни тўқимачилик саноатида антипирен сифатида қўллаш.

    Илмий ишни бажаришда турли физик-кимёвий усуллардан (ИК-, УБ- спектроскопия, микроскопия, гравиметрия, вискозиметрия, ва б.) фойдаланилади.

    Олинган натижаларга асосланиб, композиция таркибидаги моддаларнинг ўзаро таъсири, унинг турли ҳароратлардаги чидамлилиги ўрганилади. Бу сохадаги илмий-тадкикот ишларини давом эттириш ва янги композициялар яратиш, ҳамда уларни халқ хўжалигининг турли тармоқларида тадбиқ этиш Республикамиз учун катта иктисодий самара беради.
    Илмий рахбар Ниёзов Эркин Дилмуродович

    Магистратура талабаси: Мамедова Муаттар





    Download 1.51 Mb.
      1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   30




    Download 1.51 Mb.