• Ифодаларни берилган қийматларда ҳисоблаш.
  • Ифодани киритиш




    Download 348 Kb.
    bet2/3
    Sana12.05.2023
    Hajmi348 Kb.
    #59034
    1   2   3
    Bog'liq
    Услубий кулланма илова
    linya chiziq, amalmashg\'ulot, excel 2-masala amal informatika.doc
    Функиялар билан ишлаш. Функцияларни ишлатиш учун Стадартная ускуналар панелидан fх - Мастер функции тугмасини босамиз ёки Вставка менюсидан Функция бўлимини танлаб функциялар устасини ишга туширамиз. Натижада экранда Мастер функции ойнаси очилади:

    Бу мулоқот ойнасининг Категория бўлимидан керакли категория танланса, Выберитее ойнасида шу категорияга оид функциялар рўйхати пайдо бўлади. Масалан, Математические бўлимини танласак, математикада ишлатиладиган барча функциялар номларининг руйҳати келтирилади.



    Ячейкага киритилган формулани қўшни ячейкаларга нусхалаганда Копировать ва Вставить буйруқларидан фойдаланиш мумкин. Ундан ташқари нусҳалаш керак бўлган маълумотли ячейкани фаоллаштириб сичқонча кўрсаткичини ячейканинг ўнг-паст қисмидаги қора нуқтага келтириб (бунда кўрсаткич қора рангли “+” шаклига келади), сичқончанинг чап тугмасини босган ҳолда горизонтал ёки вертикал ҳолатда сурамиз (бу ҳолатни автотўлдириш дейилади). Натижада қўшни катакларга ҳам формула нусхаланиб, уларда ҳам мос жавоблар ҳосил бўлади.
    Масалан, [А1:B3] оралиқдаги ячейкаларга ихтиёрий сонларни ва С1 ячейкага эса =А1+В1 ифода киритилган бўлсин. Юқорида айтилганидек С1 ячейкадаги формулани С2 ва С3 ячейкаларга автотўлдириш ёрдамида нусхаласак ҳисоблаш натижаси ҳосил бўлади, яъни С2 ячейкада =А2+В2, С3 ячейкада =А3+В3 формула ҳосил бўлган.

    Ифодаларни берилган қийматларда ҳисоблаш. Берилган қийматларда формула билан берилган ифодаларни ҳисоблаш математикада кўп учрайдиган масалалардан биридир. Бундай масалалрни Excel дастурида бажариш унчалик мураккаб эмас. Бунинг учун ячейкаларга берилган қийматларни киритиб, ихтиёрий ячейкада берилган функцияни аргументларни ячейкалар номи орқали ёзиб оламиз.
    Масалан, a,b,c томонлари билан берилган учбурчакнинг переметри ва юзасини ҳисоблаш талаб этилган бўлсин. Энг аввал A1,B1,C1,D1,E1,F1 ячейкаларни “объединить ячейки” буйруғи орқали бирлаштириб, матн киритиш соҳасини ҳосил қиламиз ва “Учбурчак юзасини ҳисоблаш” матнини киритамиз, ҳамда a,b,c,p, p1,s ўзгарувчиларни A2, B2, C2, D2, E2, F2 ячейкаларга, уларнинг қийматларини эса мос равишда A3, B3, C3, D3, E3, F3 ячейкаларга жойлаштирамиз.

    D3 ячейкага переметрни ҳисоблаш формуласи =A3+B3+C3 ни киритамиз:


    E3 ячейкага переметрнинг ярмини ҳисоблаш формуласи = D3/2 ни киритамиз:


    F3 ячейкага эса Герон формуласи =корень(E3*(E3-A3)*(E3-B3)*(E3-C3)) ни киритамиз .



    Ҳар бир формула киритилганда сўнг Enter тугмачаси босилади ва формула киритилган ячейкада сонли қиймат ҳосил бўлади.

    Бу a=3, b=4, c=5 қийматлар учун учбурчакнинг переметри ва юзасидир. a, b, c ларнинг бошқа қийматларида ҳисоблашни давом эттириш учун авто-тўлдиришдан фойдаланамиз. Бунинг D3, E3, F3 ячейкаларни белгилаб оламиз:





    F3 ячейканинг қуйи қисмидан сичқонча кўрсаткичи ёрдамида пастга тортиб, автотўлдиришни бажарамиз:

    Керакли натижага эга бўламиз.


    Математикада мантиқий ифоданинг қабул қиладиган қийматларига мос равишда ифодаларнинг қийматларини ҳисоблашга доир мисоллар кўплаб учрайди. Бунинг учун мантиқий ифоданинг қийматини текшириш ва шунга мос равишда функциянинг қийматини ҳисоблаш керак бўлади. Буни Excel дастурида бажариш учун =если(мантиқий ифода; 1-ифода; 2-ифода) функция қўлланилади.
    Масалан, ax2+bx+c=0 квадрат тенгламанинг илдизларини ҳисоблаш талаб этилган бўлсин. Энг аввал A1,B1,C1,D1,E1,F1 ячейкаларни “объединить ячейки” буйруғи орқали бирлаштириб, матн киритиш соҳасини ҳосил қиламиз ва “Квадрат тенгламани ечиш” матнини киритамиз, ҳамда a,b,c,d, x1,x2 ўзгарувчиларни A2, B2, C2, D2, E2, F2 ячейкаларга, уларнинг қийматларини эса мос равишда A3, B3, C3, D3, E3, F3 ячейкаларга жойлаштирамиз.

    D3 ячейкага дискриминантни ҳисоблаш = B3^2-4*A3*C3 формуласи-ни киритамиз:



    E3 ячейкага х1 илдизни ҳисоблаш =если(корень(D3)>=0; (-B3+ корень(D3)/(2*A3)); “ - “) формуласини киритамиз. Бу ерда, агар D<0 бўлса, ҳақиқий ечим йўқ, яъни “ #### “ жавоб бўлади.


    Худди шундай , F3 ячейкага х2 илдизни ҳисоблаш =если(корень(D3)>=0; (-B3- корень(D3)/(2*A3)); “ - “) формуласини киритамиз. Бу ерда ҳам, агар D<0 бўлса, ҳақиқий ечим йўқ, яъни “ #### “ жавоб бўлади.





    Ҳар бир формула киритилганда сўнг Enter тугмачаси босилади ва формула киритилган ячейкада сонли қиймат ҳосил бўлади.





    Бу ерда a=1, b=-2, c=3 қийматларда квадрат тенгламанинг ҳақиқий илдизлари мавжуд эмас экан. a, b, c ларнинг бошқа қийматларида квадрат тенгламанинг илдизлари топишни давом эттириш учун авто-тўлдиришдан фойдаланамиз.



    Математика энг кўп учрайдиган масалалардан бири аргументнинг берилган маълум бир оралиқдаги қийматларида функцияларнинг қийматлар жадвалини ҳосил қилишдан иборатдир. Бунда аргументнинг қабул қиладиган ҳар бир қийматида функциянинг қийматлар жадвалини ҳосил қилиш ва у асосида функция графигини ясаш керак бўлади. Бу жараён такрорланувчи жараён бўлиб, аргументнинг қабул қиладиган барча қийматларида функция бир неча бор такроран ҳисобланади. Буни Excel дастурида қуйидагича бажариш мумкин.
    Масалан, y=x2+4 ва y=sinx функцияларни [-6;6] оралиқда h=1 қадам билан қийматлар жадвали ва графиги ҳосил қилиш талаб этилган бўлсин.
    Бунинг учун A1,B1,C1,D1,E1,F1 ячейкаларни “объединить ячейки” буйруғи орқали бирлаштириб, матн киритиш соҳасини ҳосил қиламиз ва “Функция қийматлар жадвали графиги” матнини киритамиз, ҳамда x, y=x2+4, y=sinx ўзгарувчиларни A2, B2, C2 ячейкаларга, уларнинг қийматларини эса мос равишда A3, B3, C3 ячейкаларга жойлаштирамиз.

    B2 ячейкага 1-функцияни умумий кўриниши: =A3^2+4, C2 ячейкага 2-функцияни формуласини =sin(A2) киритиб enter тугмачасини босамиз.

    Шу ячейкаларга мос қийматлар ҳосил бўлади.



    В3,С3 ячейкаларни белгилаб, авто тўлдириш орқали бошқа қийматларни ҳам ҳосил қиламиз.

    Энди функция графигини қурамиз.
    Download 348 Kb.
    1   2   3




    Download 348 Kb.