Фанни ўзлаштириш бўйича талабаларнннг билим, кўникма ва малакаларига




Download 1.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/115
Sana13.04.2022
Hajmi1.72 Mb.
#19680
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   115
Bog'liq
pedagogik texnologiya
4-m. taqdimot, 111, 13, 14, Ilmiy ishlar 3-4 shakl, Eshquvvatova Mohinurning kurs ishi, Rashidova Gulhayo, taqdimot, shakorova sevinch antropologiya, tarbiyaviy ishlar metodikasi мажумаси, ZUHRIYO, xolbotayeva Maftuna 6 22, Toshpo\'latova Dilnura, Kompyuterlarning asosiy va qo’shimcha qurilmalari
Фанни ўзлаштириш бўйича талабаларнннг билим, кўникма ва малакаларига 
қўйиладиган талаблар 
"Педагогик технологиялар ва педагогик махорат" фанини ўрганиш 
жараѐнида амалга ошириладиган масалалар доирасида талаба: 
• Олий таълимда фанларни ўқитиш мазмунига мос равишда педагогик тизимли 
лойихалай олиш; 
• Олий таълимда қўлланиладиган ўқитиш шаклларини оптимал даражада 
ташкил этиш, баркамол шахсни шакллантириш назариясини янги ғоялар билан 
бойитиш; 
• ўқитиш шаклларида фойдаланиладиган ўқитиш қонуниятлари, принципларини
ижодий қўллаш, илмий билишга доир ғоялар, назариялар, қонуниятларни 
амалиѐтга татбиқ этиш; 
• ѐшларни мамлакатимизнинг мустақиллик ғояларига садоқатли, ватанпарварлик
рухида тарбиялашга тайѐргарлиги, ўз Ватанига, табиатга ва оиласига бўлган 
мехр мухаббатини уйғотиш; 
• таълим берадиган фанлар туркумини ривожлантириш истиқболларини очиб
беришга қаратилган илмий изланишларни амалга ошира олиши; 
• таълим берадиган фанлар туркуми бўйича педагогик технологияларга асосланган 
маъруза, назарий ва амалий машғулотлар хамда мустақил таълимнинг мазмуни
мохиятини мукаммал ўрганиш;
• мамлакатимизда олиб борилаѐтган ижтимоий-иқтисодий ислохотларнинг асл 
мохиятини чуқур англаб етиш, ижтимоий хаѐтда рўй бераѐтган ўзгаришлар ва уларга 
холисона баҳо бера олиш, бу борада тўғри, асосли маълумотларни доимий билиши 
хамда ѐш авлод онгига сингдириши; 
• педагогик 
ва 
ахборот 
технологиялари, 
ўқувчилар 
ўқув 
фаолиятини 
фаоллаштирувчи методларни қўллашни ўрганиши, ўқув машғулотларида
педагогик ва ахборот технологияларини уйғунлаштириш малакасига эга бўлиши; 
• илм-фан, техника ва ахборот-коммуникацион технологиялар ҳақидаги энг сўнгги 
янгиликлардан ва ютуғлардан мунтазам хабардор бўлиб бориши; 


• ўқувчиларнинг ѐши ва уларнинг психологик хусусиятларини 
инобатга олган холда таълим-тарбиявий фаолиятни ташкил этиши; 
• ўз педагогик махоратини мунтазам ошириб боришда педагогик рефлекция 
қонуниятларига мунтазам риоя қилиши;
• таълим-тарбия жариѐнида жахоннинг ривожланиши мамлакатларида педагогика 
психология сохасидаги илғор тажрибаларни амалда модернизация қилган холда 
кўллай олиши; 
• касбга оид билимларни ўрганиш жараѐнида юксак даражадаги педагогик
технология сирларини ва педагогик махоратни, коммуникатив лаѐкат, педагогик 
техника (нутк, чехра, қўл-оѐқ ва гавда харакатлари, мимика, пантомимика,
педагогик такт) қоидаларини мукаммал ўзлаштириб боришга доир тушунчаларни 
билиши керак. 
Ушбу вазифаларнинг хал этилиши талабаларни замон билан хамнафас бўлишга, 
ѐшларни тарбиялаш, дарди билан яшаш ва келажакни аниқ кўра олишга ўргатади. Хар 
бир талаба мамлакатимизнинг долзарб муаммоларини, максад ва вазифаларини виждонан 
тасаввур қилиб, аниқ бажариб бориши учун шижоат билан ўз имконияти, билими, 
тажрибаларини ишга солиб, педагогик фаолиятга ижодий ѐндашиши учун: 
• Назарий 
ва 
амалий 
машғулотларда 
замонавий 
ўқитиш 
методларидан 
мунтазам фойдалана олиш билимларини ўзлаштириши; 
• ўз мутахассислиги бўйича чукур ва пухта билимга эга бўлган холда, барча фанлар 
интеграциясини хамда педагогик технологияларнинг энг сўнгги ютуқларини ўзлаштириб 
бориш; 
• ўқитадиган фан туркуми бўйича автоматлаштирилган таълим тизими учун амалий 
дастурлар пакетини яратиб олиши; 
• касбий педагогик фаолиятда таълим ва тарбиянинг энг самарали замонавий шакл, 
метод ва воситаларидан унумли фойдалана олиш имкониятларини ўрганиш; 
• бўлажак ўқитувчи мулохазали, босиқ, хар қандай педагогик вазиятни тўғри бахолай
оладиган хамда мустакил равишда мавжуд зиддиятларни ѐлғиз ўзи бартараф 
этишнинг уддасидан чиқа олиш; 
• педагогик дилкашлик (мантик, нутқ маданияти унсурларидан таълим ва тарбиявий 
жараѐнда унумли фойдалана олиш) ва педагогик тактни эгаллаш; 
• ўз касби буйича жахон фанида эришилаѐтган сўнгги ютуқлар, тарбия
технологияси, компютер ва ахборот технологиялари янгиликларидан доимий 
хабардор бўлиб бориш; 
• илғор ўқитувчи-устозлар тажрибаларидан унумли фойдаланиб уларнииг ютуқларидан 
ўз педагогик фаолиятида фойдаланиш кўникмаларига эга бўлиши керак. 
Талабаларнинг педагогик технологиялари бўйича билими ва педагогик махорати 
педагогика олий таълим муассасаларида билим ва малакаларни эгаллаш давридаѐк, 
шаклланиб боради. Касбга оид малакаларни эгаллаш, педагогик кадрларни тайѐрлаш, 
уларнинг малакасини оширишда ва қайта тайѐрлаш тизимида, танланган касб ичида 
узлуксиз тараққиѐтга мослаша олишида, кенг маънодаги юксак касбий 
тайѐргарликка эга бўлган, педагогик-психологик билимларни мукаммал эгаллаб 
ўқитувчини шакллантириш учун: 
• мамлакатимизда XXI аср ўқитувчисига қўйиладиган асосий талаблар мохияти 
тўғрисида тасаввурга эга бўлиш; 
• педагогик назокат ва одоб-ахлок меъѐрларига риоя қилишни ўрганиш; 
• касбий фаолиятда педагогик технология ва уни шакллантириш усулларини 
ривожлантириш; 
• таълим ва тарбия жараѐнида танланган метод ва педагогик технологияларни жорий 
қилишда муҳитни, вазиятни тўғри бахолай олиш; 
• ўз мехнатини расмий, илмий ва ижодий жихатдан тўғри ташкил эта олиш, яъни 
вактдан унумли фойдаланишни билиш; 
• бўлажак ўқитувчи нутқ маданиятига хос ижобий жихатларни эгаллаб бориш, нутқи 


қуйидаги хусусиятларни ўзида акс эттириши: турли шева сўзлардан холи бўлиб, 
фақат адабий тилда ифода этилиши, нутқи содда, равон ва тушунарли бўлиши, 
хикматли сўзлар, ибора ва мақоллар, маталлар хамда кўчирма гаплардан ўринли
фойдалана олиши ва нутқи норасмий сўзлардан холи бўлиши; 
• ѐш педагогик-психология педагогика ва психология, физиологияси, тарбиявий 
иш методикаси, мактаб гигиенаси каби фанлардан ўз касбига оид билимларни 
мукаммал билиш; 
• ўз касбига ижодий ѐндашиш, таълим-тарбия методикаси бўйича билимларини
мунтазам ошириб бориш малакаларини ошириши керак. 

Download 1.72 Mb.
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   115




Download 1.72 Mb.
Pdf ko'rish

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



Фанни ўзлаштириш бўйича талабаларнннг билим, кўникма ва малакаларига

Download 1.72 Mb.
Pdf ko'rish