• Фаннинг таълим сохасидаги ўрни
  • Фаннинг бошқа фанлар билан ўзаро алоқадорлиги ва услубий жихатдан




    Download 1.72 Mb.
    Pdf ko'rish
    bet6/115
    Sana13.04.2022
    Hajmi1.72 Mb.
    #19680
    1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   115
    Bog'liq
    pedagogik texnologiya
    4-m. taqdimot, 111, 13, 14, Ilmiy ishlar 3-4 shakl, Eshquvvatova Mohinurning kurs ishi, Rashidova Gulhayo, taqdimot, shakorova sevinch antropologiya, tarbiyaviy ishlar metodikasi мажумаси, ZUHRIYO, xolbotayeva Maftuna 6 22, Toshpo\'latova Dilnura, Kompyuterlarning asosiy va qo’shimcha qurilmalari
    Фаннинг бошқа фанлар билан ўзаро алоқадорлиги ва услубий жихатдан 
    узвий кетма-кетлиги 
    "Педагогик технологиялар ва педагогик махорат" фани ўкув режасининг 2 
    семестрида ўқитилади. 
    Юксак педагогик махоратга эга бўлиш, педагогик технологиялар ютукларини 
    мукаммал билиш учун бўлажак ўқитувчи боланинг ички дунѐсини, рухиятини тушуна 
    олиши, унга нисбатан инсонпарварларча муносабатда бўлиши, хар қандай педагогик 
    вазиятларни тўғри бахолаши, юзага келиши эхтимоли бўлган зиддиятларни ўз вактида 
    бартараф этиши, педагогик фаолиятда хамиша илғорлиги, жамият тараққиѐти хамда 
    педагогик жараѐнда ўкувчилар онгига сингдирилаѐтган умумий ғояларни хаѐт билан 
    боғлай олиши учун турдош фанлардан хам чуқур билимларга эга бўлиши лозим. 
    Мазкур фан педагогика назарияси ва тарихи, педагогик технология, ижтимоий 
    педагогика, психология, этнопедагогика ва психология, ўкув фанини ўқитиш 
    методикаси, ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиѐти, 
    фалсафа, мантиқ, этика, эстетика, маънавият, Ўзбекистон тарихи, мактаб гигиенаси ва 
    физиологияси каби фанлар билан узвий ўзаро алоқадорликда ўрганилади. 
    Фаннинг таълим сохасидаги ўрни 
    Бўлажак ўқитувчининг педагогик технологияларни билиши, педагогик махоратини 
    такомиллаштириши мухим ахамият касб этади. Замонавий ўқитувчи кандай бўлиши 
    керак? Шу маънода, "Педагогик технологиялар ва педагогик махорат" фани, махоратли 
    ўқитувчиларни тайѐрлашга хизмат қилади, ўқитувчилар ва тарбиячиларнинг касбий 
    фаолияти сирларини, мохирлигини ўргатувчи ва уни такомиллаштириш тўғрисида 
    маълумотлар бериб борувчи фан бўлиб, ўқитувчиларда педагогик технологиялар ва 
    педагогик махоратнинг мохиятини, мазмунини, хозирги замон талаблари доирасида 
    касбий фаолиятини ривожлантиришнинг йўлларини, воситаларини, шаклларини 
    ўрганади. 
    Хозирги кунда фан ва техника сохасида мунтазам янги кашфиѐтлар яратилмоқда, 
    билимларнинг илгари номаълум бўлган янги йуналишлари майдонга келмоқда. 
    Кишиларда билимга бўлган интилиш беқиѐс даражада ўсиб бораѐтир. Шунинг учун 
    бўлажак ўқитувчи педагогик технология хамда педагогик махоратни эгаллашда касбга оид 
    назарий ва амалий билимларни пухта эгаллаши, ахборот технологияларининг сўнгги 
    имкониятларидан бемалол фойдалана олиш кўникма ва малакаларига эга бўлишлари 
    лозим. 
    Педагогик технологиялар ва педагогик махорат талабаларга ахборот ва коммуникацион 
    технологиялардан касбий фаолияти жараѐнида унумли фойдаланиш, педагогик 
    ижодкорлик, педагогик техника, таълим-тарбия жараѐнида ўқитувчи ва ўқувчиларнинг 
    ўзаро хамкорлиги, мулоқот олиб бориш тактикаси, нутқ маданияти, тарбиячининг 
    маънавий-маърифий ва тарбиявий ишларни ташкил этиши ва амалга ошириши, бу жараѐнда 
    хулк-атворни ва хиссиѐтни жиловлай олиш хусусиятларини ўргатади. 

    Download 1.72 Mb.
    1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   115




    Download 1.72 Mb.
    Pdf ko'rish

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    Фаннинг бошқа фанлар билан ўзаро алоқадорлиги ва услубий жихатдан

    Download 1.72 Mb.
    Pdf ko'rish