Фанни ўқитишда замонавий ахборот ва педагогик




Download 1.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/115
Sana13.04.2022
Hajmi1.72 Mb.
#19680
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   115
Bog'liq
pedagogik texnologiya
4-m. taqdimot, 111, 13, 14, Ilmiy ishlar 3-4 shakl, Eshquvvatova Mohinurning kurs ishi, Rashidova Gulhayo, taqdimot, shakorova sevinch antropologiya, tarbiyaviy ishlar metodikasi мажумаси, ZUHRIYO, xolbotayeva Maftuna 6 22, Toshpo\'latova Dilnura, Kompyuterlarning asosiy va qo’shimcha qurilmalari
Фанни ўқитишда замонавий ахборот ва педагогик 
технологияларнинг ўрни 


Талабаларнинг "Педагогик технологиялар ва педагогик махорат" фанини 
пухта ўзлаштиришлари учун ўқитишнинг илғор ва замонавий усулларидан фойдаланиш, 
янги ахборот ва информацион - педагогик технологияларни тадбиқ қила олиши мухим 
ахамиятга эга. Фанни ўзлаштиришда дарслик, ўқув ва услубий қўлланмалар, ўқув-методик 
мажмуа, маъруза матнлари, тарқатма ва электрон материаллар, педагогик 
энциклопедия ва луғатлар ҳамда таълимнинг техник воситаларидан фойдаланилади. 
Маъруза ва амалий машғулотлар ҳамда мустақил ишларга хос илғор педагогик 
технологияларнинг метод ва усулларини ў злаштирадилар. 
Ўқитиш технологияси маълум предмет, мавзу ва саволлар доирасидаги аниқ ўқув 
материалини ўзлаштириш йўлини муайян технология атрофида ифода этади. Унда кўпроқ 
методика билан боғланиш хусусиятлари очиб берилади. Педагогик технология эса 
маълумот технологиясини жорий этиш тактикасини ифодалайди ва "ўқитувчи - 
педагогик жараѐн — талаба"
функционал тизим қонуниятларига тегишли билимлар асосида ѐритилиши ҳақида илмий 
тушунчалар берилади. 
Шунингдек, мазкур фанни ўқитиш жараѐнида инновацион таълим технологияларини 
лойихалаштириш ва амалда қўллаш бўйича маъруза машғулотларини кўриш, маълумотли, 
таълимнинг 
замонавий 
методлари, 
педагогик 
ва 
ахборот-коммуникация 
технологияларини қўллаш назарда тутилган. "Дебатлар", "Савол-жавоб", "Ақлий хужум", 
"Муаммоли усул", "Диспут", "Бумеранг" тренинглари. "Б/Б/Б", "Кластер", "Блиц-сўров", 
"Беш минутлик эссе" стратегиялари, "Интерфаол", "Инсерт", "Нима учун?" методлари, 
"Тоифалаш" жадвали кабилар фан бўйича ўрганилаѐтган мавзуларни мукаммал 
ўзлаштиришда мухим аҳамият касб этади. 
Талабаларга маърузаларни баѐн қилиш жараѐнида техник воситалардан унумли 
фойдаланиш, графопроектор ѐрдамида слайдлардан ва электрон дарслик ѐки бошқа 
техник воситалардан. фойдаланишда педагогик технология ютуқлари, ахборот 
технологияларидан фойдаланиш кўзда тутилади. Талабалар назарий ва амалий 
машғулотлар жараѐнида олган билимлари асосида зарурий кўникмаларни эгаллайдилар. 
Назарий (маъруза) ва бошқа турдаги машғулотлар турли ўқув кўргазма қуроллари ва 
техник воситалар билан жихозланиши керак. Ўқитувчиларни касбий фаолиятга хозирги 
замон талаблари даражасида тайѐрлашда "Педагогик технологиялар ва педагогик 
махорат" фани талабаларнинг амалиѐти, уларнинг мустақил ишларини тўғри ташкил 
этиш, Амалий-тренинглар ташкил қилиш, анжуманларга жалб қилиш кабиларда хам 
мухим ахамият касб этади. 

Download 1.72 Mb.
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   115




Download 1.72 Mb.
Pdf ko'rish

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



Фанни ўқитишда замонавий ахборот ва педагогик

Download 1.72 Mb.
Pdf ko'rish