• Форум тушунчаси.
  • Миллий ва халқаро интернет форумлари.
  • Интернетда ахборот қидирув тизимлари




    Download 0.58 Mb.
    bet1/5
    Sana15.01.2023
    Hajmi0.58 Mb.
    #38284
      1   2   3   4   5
    Bog'liq
    10.internet orkali mulokot va uning a
    INFORMATIKA 9-SINF, 5,6 ONATILI II CHORAK TEST, eVbp5vgj8KrBbghwy91dgZKnH6jDNs4XAq3DdN3G-3, Ona tili fanidan test savollari, 11-SINF O\'ZBEKISTON TARIXI, Tarmoq, 21.12.1995. O‘zbekiston Respublikasining Mehnat kodeksi, Use drag and drop to show the different types of media which can be easily, JAHON ADABIYOTI VA UNING EVOLYUTSIYASI, 1 - копия (5), Tavsifnoma (3) pokiza, Tavsifnoma (3) Dilnoza, diplom ishi, Ta\'lim metodlari va vositalari. Ta’limni tashkil etish

    ИНТЕРНЕТ ОРҚАЛИ МУЛОҚОТ ВА УНИНГ АҲАМИЯТИ


    Мавзулар:

    • Форум тушунчаси;

    • Миллий ва халқаро интернет форумлари;

    • Uforum.uz - миллий форуми;

    • Форумларда иштирок этиш тартиби;

    • Блоглар ва вики – сайтдаги материалга изоҳ бериш ва маълумот қолдириш;

    • Чат тушунчаси. Интернетда чатдан фойдаланиш ва мулоқот қилиш;

    • Интернет орқали сўзлашув;

    • Интернет орқали видео мулоқот;

    • Веб камера ва унинг аҳамияти;

    • Скайп, Мейл Агент, Google Talk, ICQ дастурлари ва улар орқали мулоқот ўрнатиш;

    • Твиттер оммавий ахборотларни жўнатиш тизими, ундан тўғри фойдаланиш;

    • Интернет орқали мулоқот қилиш ва изоҳ қолдириш маданияти.



    Форум тушунчаси. Интернет тармоғида форумлар веб-сайт кўринишида бўлади ва Веб-форум деб аталади. Веб-форум - веб-сайт ташриф буюрувчиларининг ўзаро мулоқотини ташкил этиш учун мўлжалланган веб сайт саҳифалари ва ускуналари мажмуи. Қисқача айтганда, форум бу веб-сайтнинг ташриф буюрувчилари мулоқот ўрнатадиган майдончаси. Бунда ихтиёрий фойдаланувчи форум веб сайтига ташриф буюриб, ўзини қизиқтирган мавзуни ўртага ташлаши ва веб-сайтнинг бошқа ташриф буюрувчилари билан муҳокама қилишлари мумкин.
    Форум мулоқотнинг яна бир оддий тури бўлиб, бу мулоқотда ихтиёрий вақтда ихтиёрий жойдан қатнашиш ҳам мумкин. Бунда бирор бир мавзу танланади ва у муҳокамага қўйилади. Қатнашувчилар музокара билан танишиб ўз фикрларини жўнатишлари мумкин. Бу усулда сиз муҳокамада қатнашаётганларни кўрмайсиз, фақатгина уларнинг фикрлари билан танишиб чиқишингиз мумкин. Форумда турли - туман мавзулар муҳокама қилинади. Бунда сиз бирор мавзуни танлаб, уларнинг муҳокамасида иштирок этишингиз мумкин.
    Миллий ва халқаро интернет форумлари. Интернет форумлари алоҳида йўналишларга ихтисослашган ёки умумий бўлиши мумкин. Ихтисослашган Интернет форумларга медицина, дастурлаш технологиялари, дизайн ва мода, компьютер ўйинлари ва транспорт воситаларига бағишланган форумлар мисол бўлади. Ихтисослашган форумларда фақатгина мўлжалланган соҳага оид мавзулар муҳокама қилинади, умумий форумларда эса ихтиёрий мавзуни ўртага ташлаш мумкин.
    Ҳалқаро форумлар сифатида қуйидагиларни келтириш мумкин:
    - Medicinform.Ru форуми – ушбу форум орқали тиббиёт соҳасига ихтисослашган бўлиб, касалликлар ва уларни даволаш, дори воситалар ва уларни тўғри қўллаш ҳамда тиббиёт бўйича юридик маслаҳат олиш мумкин.
    - Progz.ru форуми – ушбу форум дастурлаш технологияларидан фойдаланиш, компьютер дастурий воситаларини ишлаб чиқиш ва дастурлаш билан боғлиқ юзага келган муаммоларни муҳокама қилишга мўлжалланган.
    - Avtomobili.by форуми – ушбу форум автомобил ишқибозлари форуми бўлиб, унда автомобиллар брендлари, маркалари ва турлари ҳамда уларни таъмирлаш ва хизмат кўрсатиш билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилиш мумкин.
    - Stopforum.ru форуми – бу компьютер ўйинлари форумидир. Бунда ўйинларнинг турлари, уларни ўйнаш сирлари ва юзага келган муаммолар муҳокама қилинади.
    - WildDesign.ru форуми – бу форумда дизайн, мода ва тасвирий санъат ихлосмандлари ва ижодкорлари фикр алмашишади. Бундан ташқари ижодкорлар асарларидан бахраманд бўлиш мумкин.



    Download 0.58 Mb.
      1   2   3   4   5




    Download 0.58 Mb.

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    Интернетда ахборот қидирув тизимлари

    Download 0.58 Mb.