Жамият томонидан қуйидагилар билдирилди




Download 16,05 Kb.
Sana22.01.2024
Hajmi16,05 Kb.
#143512
TuriКодекс
Bog'liq
Солик баён


Жамият томонидан қуйидагилар билдирилди.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига мувофиқ Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича солиқ тўловчиси бўлиб даромад тўловчи субъект хисобланади. Хусусан мазкур холатда JAMIYATтомонидан ишчи-хизматчиларига иш хақи тўланиши сабабли Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича солиқ тўловчиси бўлиб JAMIYATхисобланади.
JAMIYATтомонидан солиқ инспекциясига 2020, 2021, 2022 йиллар ва 2023 йилнинг январь-апрель ойлари бўйича тақдим этилган солиқ хисоботларида солиқка тортиладиган суммалари тўлалигича барча ишчиларга тўловга хисобланган суммаларини, шу жумладан текшириш актида акс эттирилган 2 589 277 251 сумни, қамраб олган.
Ушбу холатларни текшириш далолатномасида хам кузатиш мумкин. Текшириш далолатномасида 1С дастурида ишчиларга хисобланган жами даромадлар суммаси солиқ инспекциясига тақдим этилган хисоботлар билан солиштирилганда солиқ хисоботларида даромад суммаларини кам акс эттирилиш холатлари кўрсатилмаган.
Шуларга асосан «Uz Koram Kompani» МЧЖга нисбатан 2020, 2021, 2022 йиллар ва 2023 йилнинг январь-апрель ойлари бўйича қўшимча 310713270 сум миқдорида Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи хисобланиши амалдаги солиқ қонунчиликларига зид бўлади.
Бундан ташкари, текшириш далолтномасида акс эттирилган холатга, яъни бир гурух шахслар томонидан узларига тегишли булган банк пластик карталарига 2 589 277 251 сум миқдорида пул маблағларни ўтказиб олинишига хуқуқий бахо берилмаган ва шу сабабли даромад сифатида бахолаб, унга Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи хисобланиши тўғри бўлмайди.

Қарорга.
Текшириш далолатномасида акс эттирилган бир гурух шахслар томонидан ўзларига тегишли бўлган банк пластик карталарига 2 589 277 251 сум миқдорида пул маблағларни ўтказиб олинишига тергов ва суд томонидан хуқуқий бахо берилгандан сўнг солиқ аудити натижасида га нисбатан 2020, 2021, 2022 йиллар ва 2023 йилнинг январь-апрель ойлари бўйича қўшимча 310 713 270 сум миқдорида Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммаларига нисбатан ушбу қарорда белгиланган талаблар қайта кўриб чиқилиши мумкин.
Download 16,05 Kb.




Download 16,05 Kb.

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



Жамият томонидан қуйидагилар билдирилди

Download 16,05 Kb.