JOURNAL OF NEW CENTURY INNOVATIONS
WSRJournal.com
Volume – 5_ Issue-4_May_2022
216
1. Бўлажак ўқитувчиларни касбий фаолиятга тайёрлашнинг
Давлат
таълим стандарти ўрганилиб чиқилди;
2.
Бўлажак
ўқитувчиларни
касбий
фаолиятга
тайёрлашдаги
ўрганиладиган фанлар Давлат таълим стандартлари ўрганилди;
3. Бўлажак ўқитувчиларнинг малака таъсифномаси ўрганилди;
4. Касб таълим йўналиши бўйича ўқув режасидаги бўлажак
ўқитувчиларни интеллектуал фаолиятни ташкил этишга тайёрлаш
имкониятлар етарлилиги таҳлил қилиниб чиқилди. Ундаги фанлар
блокларининг йўналтирилган мақсад-вазифалари ўрганилди ва
уларнинг
муаммо ечимини ҳал қилишга етарлилиги таҳлил қилинди.Ўрганилган давлат
ҳужжатларидаги имконият ва шарт-шароитлар, бўлажак ўқитувчиларни
интеллектуал фаолиятни ташкил этиш муаммоси ечимини ҳал қилишга
киришиш мумкинлигига асос бўлди.
Шунинг билан бирга мазкур
йуналишдаги дастлабки изланишларимиз натижалари бўлажак ўқитувчиларни
интеллектуал фаолиятни ташкил этишга ўргатиш муаммоси ечими жамиятни
интеллектуаллаштиришнинг муҳим асосларидан бири эканлигини ва бундай
тайёрланган ўқитувчилар жамиятни интеллектуал-лаштиришнинг фаол
иштирокчиси бўлишлигини ҳам далилланди. Бу эса қаралаётган муаммонинг
ижтимоий жиҳатдан катта аҳамиятга эга эканлигини кўрсатади ва табиийки,
тадқиқ этилаётган муаммонинг ўзи ҳам давлат аҳамиятига эга бўлган
ижтимоий аҳамият касб этувчи долзарб муаммо бўла олади.Шу
сабабли
мазкур
тадқиқий
ишимизнинг
дастлабки
босқичида
Таълимда
интеграциялашган интелектуал фаолиятни ташкил этиш кўникма ва
малакаларини шакллантиришнинг педагогик ва психологик шарт-шароитлари
илмий-методик жиҳатдан асосланиб олинди. Бунинг учун бўлажак
ўқитувчининг интеллектуал фаолиятни ташкил этиш кўникма ва
малакаларини шакллантириш жараёнини ўзаро боғлиқ бўлган мантиқий
кетма-кетлигини илмий-методик жиҳатдан асослаб олдик. Уларни қуйидагича
ифодаладик: интеллектуал ресур (биринчи курслар учун); интеллектуал
салоҳият (иккинчи курслар учун); интеллектуал фаолият (учинчи курслар