Kimyo texnologiya




Download 340.03 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/6
Sana21.02.2023
Hajmi340.03 Kb.
#43072
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
sanoat iqtisodiyoti
HEMIS Student manual, Gidravlika 2, Fizik kimyo Akbarov, all, DARS JADVALI, таркат, 13K-22 EEE Ishchi oquv dasturi, Dars jadvali, курс иши методичка бажариш (1), 0‘ZGARMAS TOK MASHINALARI, Схемотехника 1-4, 8-mavzu. Zamonaviy avtomatlashtirilgan loyihalash tizim asoslari, po\'latlarga termik-kimyoviy ishlov berish, 7as termo dinamika, Практикум Методичка Железауглеродистые сплавы
жамиятни 
янгилаш, 
барча 
соҳадаги 
ислоҳотларни 
янада 
чуқурлаштириш борасидаги фаолият 6 та устувор йўналиш воситасидан 
иборат. Биринчи устувор йўналиш – аҳолини янада кучли ижтимоий ҳимоя 
қилиш, иккинчи устувор йўналиш – мамлакат сиёсий ва иқтисодий ҳаётини, 
давлат ва жамият қурилишини янада жадаллаштириш, учинчи устувор 
йўналиш – жамият маънавиятини янада юксалтириш, тўртинчи устувор 
йўналиш – кадрлар тайёрлаш, бешинчи устувор йўналиш – иқтисодиётда 
таркибий ўзгаришларни таъминлаш, олтинчи устувор йўналиш – 
жамиятдаги барқарорлик, тинчлик, миллатлар ва фуқаролараро тотувликни, 
сарҳадларимиз дахлсизлигини, мамлакатимиз ҳудудий яхлитлигини 
таъминлашдан иборат.
Ана шу устувор йўналишлардан бири иқтисодиётда, шу жумладан, 
саноатда ҳам таркибий ўзгаришларни амалга ошириш бўлиб, саноат 
бошқаруви тузилмасини яхшилашдан тортиб корхоналарни янгилаш ва 
техник жиҳатдан қайта жиҳозлашга, мамлакатнинг бой табиий ва минерал 
хомашё салоҳиятидан тўла, самарали фойдаланишга, экспортга мосланган ва 
импорт ўрнини босувчи маҳсулот ишлаб чиқарадиган қувватларни барпо 
этишга қаратилмоғи даркор. 
Иқтисодиётни таркибий ўзгартириш жараёнида, айниқса, инвестиция 
дастурини амалга ошириш муҳим аҳамиятга эга. Бу борада мамлакатда 
мўъжизавий ишлар қилинмоқда. Ўзбекистон мустақилликка эришганидан 
буён мамлакатга киритилган сармояларнинг ҳажми 8 млрд. АҚШ долларидан 
ошиб кетди. Хорижий сармояларнинг аксарият қисми (95-96%) халқ 
хўжалигининг реал ишлаб чиқариш соҳаларига, жумладан, 64 фоизи саноатга 
киритилмоқда. Ана шу инвестициялар асосида янгидан янги корхоналарнинг 
барча вилоятларда қурилаётганлиги нафақат ҳудудларнинг саноат 
тизимини, балки уларнинг қиёфасини ҳам тубдан ўзгартириб юбормоқда. 
Республика иқтисодиётида, шу жумладан, саноатда таркибий 
ўзгаришларни таъминлаш натижасида давлатнинг қудратини янада 
орттириш, мамлакат мустақиллигини мустаҳкамлаш, юртни обод этиш ва 
халқнинг фаровонлигини юқори даражага кўтариш мумкин бўлади. 

Download 340.03 Kb.
1   2   3   4   5   6




Download 340.03 Kb.
Pdf ko'rish