Шизофрения (юн. бўлиниш ва ақл, онг, фикр) — руҳий касаллик: Немис психиатрии Е.Крепелин 1898 йил биринчи марта ушбу касалликни «Илк эси пастлик» деб номлаган. Шизофрениянинг асосида фикрлаш, мулоҳаза юритиш жараёнининг бузилиши ётади. Унда ҳиссиёт,ирода, фикрлаш ва хулқ-атворнинг бузилишлари устун бўлиб, васваса, иллюзйя ва галлюцинациялар пайдо бўлиши хос.