|
Matematika-informatika akulteti axborot texnologiyalari kafedrasi big data va ma
|
bet | 17/19 | Sana | 05.01.2024 | Hajmi | 60,21 Kb. | | #130807 |
Bog'liq Matematika-informatika akulteti axborot texnologiyalari kafedras-fayllar.org2.2. Maʼlumot turlari.
Демак, маълумотлар - компьютер томонидан бошқариладиган магнит, оптик ёки механик воситаларда қайд этилган электр сигналлари (ипмулс) шаклида сақланиши ва узатилиши мумкин бўлган миқдорлар, қийматлар, белгилар ёки символлар тўпламидир.
Big data - катта маълумотлар атамаси вақт ўтиши билан катталашиб борувчи ва экспонент равишда ўсиб борадиган маълумотлар тўпламини тавсифлаш учун ишлатилади. Бундай катта ҳажмдаги маълумотларни қайта ишлашни амалга ошириш машинали ўқитишни ўрганмасдан жуда ҳам мураккабдир. Big data қуйидаги афзалликларни тақдим этади:
Турли манбалардан маълумотларни тўплаш;
Реал вақт режимида аналитик тахлил орқали иш жараёнларини такомиллаштириш;
Катта ҳажмдаги маълумотларни сақлаш;
Инсайт, яъни узоқ муддатли онгсиз ақлий фаолият натижаси бўлган муаммонинг ечимини тўсатдан онгли равишда аниқлаш усули бўлиб, катта маълумотларда таркибланган ва ярим таркибланган маълумотлар ёрдамида яширин маълумотларни аниқлаш;
Катта маълумотлар тегишли хавф таҳлиллари туфайли хавфни камайтиришга ва ақлли қарорлар қабул қилишга ёрдам беради.
Data Science ва катта маълумотлар соҳасида ҳар хил типдаги маълумотлар мавжуд бўлиб, уларнинг ҳар бири ўз воситалари ва усулларини талаб қилади. Маълумотларнинг асосий тоифалари қуйида келтирилган:
Таркибланган маълумотлар.
Таркибланмаган маълумотлар.
Табиий тилдаги маълумотлар.
Машинали маълумотлар.
График маълумотлар.
Аудио, видео ва график маълумотлар.
Оқимли маълумотлар.
Таркибланган маълумотлар
Tarkiblangan ma'lumotlar - modeliga bog'liq va yozuv ichidagi belgilangan maydonda saqlanadigan ma'lumotlardir. Shunga ko'ra, tarkiblangan ma'lumotlar ko'pincha jadvallarda, ma'lumotlar bazalarida yoki Execl fayllarida saqlash uchun qulaydir . SQL (Structured Query Language - tarkiblangan so'rovlar tili) ma'lumotlar bazalarida saqlangan ma'lumotlarga so'rovlarni yaratish va boshqarish uchun asosiy vositadir. Bundan tashqari, ba'zida an'anaviy relyatsion ma'lumotlar bazasida saqlash qiyin bo'lgan tarkiblangan ma'lumotlar mavjud (masalan, ierarxik ma'lumotlar, masalan, genealogik daraxt).
Biroq, dunyo tarkiblangan ma'lumotlardan iborat emas, shunchaki bu taqdim etishda inson va mashinalar uchun qulaydir. Ko'pincha haqiqiy ma'lumotlar tarkiblanmagan shaklda saqlanadi.
|
| |