• Ахборот хавфсизлиги курси га кириш
  • Ахборот ҳавфсизлиги.
  • Мавзу ахборот хавфсизлиги




    Download 117 Kb.
    bet1/11
    Sana11.06.2024
    Hajmi117 Kb.
    #262488
      1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
    Bog'liq
    ахб хавфсизлиги маъруза


    МАВЗУ АХБОРОТ ХАВФСИЗЛИГИ

    1. Ахборот хавфсизлиги курсига кириш.


    2. Предметнинг асосий тушунчалари ва мақсади.
    3. Ахборотларга нисбатан хавф-хатарлар таснифи.
    4. Тармоқ хавфсизлигини назорат қилиш воситалари.


    Ахборот хавфсизлиги курсига кириш
    Мамлакатимиз миллий иқтисодининг ҳеч бир тармоғи самарали ва мўътадил ташкил қилинган ахборот инфратузилмасисиз фаолият кўрсатиши мумкин эмас. Ҳозирги кунда миллий ахборот ресурслари ҳар бир давлатнинг иқтисодий ва ҳарбий салоҳиятини ташкил қилувчи омилларидан бири бўлиб хизмат қилмоқда. Ушбу ресурсдан самарали фойдаланиш мамлакат хавфсизлигини ва демократик ахборотлашган жамиятни муваффақиятли шакллантиришни таъминлайди. Бундай жамиятда ахборот алмашуви самарадорлиги юксалади, ахборотларни йиғиш, сақлаш, қайта ишлаш ва улардан фойдаланиш бўйича илғор ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш кенгаяди. Турли хилдаги ахборотлар ҳудудий жойлашишидан қатъий назар бизнинг кундалик ҳаётимизга Internet халқаро компьютер тармоғи орқали кириб келди. Ахборотлашган жамият шу компьютер тармоғи орқали жадал шаклланиб бормоқда. Ахборот оламига саёҳат қилишда давлат чегаралари деган тушунча йўқолиб бормоқда. Жаҳон компьютер тармоғи давлат бошқарувини тубдан ўзгартирмоқда, яъни давлат ахборотнинг тарқалиш механизмини бошқара олмай қолмоқда. Шунинг учун ҳам мавжуд ахборотга ноқонуний кириш, улардан фойдаланиш ва йўқотиш каби муаммолар долзарб бўлиб қолди. Буларнинг барчаси шахс, жамият ва давлатнинг мақсадли ривожланиши йўналишларида ахборот хавфсизлиги масалаларининг долзарблашувига олиб келмоқда. Ахборот хавфсизлигини таъминлаш муаммоси миллий хавфсизликни таъминлашнинг асосий ва ажралмас қисми бўлиб, ахборот ҳимояси бирламчи масалага айланмоқда.
    Ҳозирги кунда хавфсизликнинг бир қанча йўналишларини қайд этиш мумкин. (1- расм)





    Ахборот ҳавфсизлиги. Ахборот хавфсизлигининг долзарблашиб боришини, ахборотнинг стратегик ресурсга айланиб бориши билан изоҳлаш мумкин. Замонавий давлат инфратузилмасини телекоммуникация ва ахборот тармоқлари ҳамда турли хилдаги ахборот тизимлари ташкил этиб, ахборот технологиялари ва техник воситалар жамиятнинг турли жабҳаларида кенг қўлланилмоқда (иқтисодда, фан-техникада, таълим соҳасида, ҳарбий соҳада, турли технологияларни бошқаришда ва х.к.)








    Download 117 Kb.
      1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




    Download 117 Kb.

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    Мавзу ахборот хавфсизлиги

    Download 117 Kb.