• Автоматик ахборотлар тизимида
  • Илмий ахборот тизимлари
  • Ташкилий бошқарувнинг АТ
  • Технологик жараённи бошқаришнинг ахборот тизими
  • Мустаъқил бажариш учун топшириқлар
  • Мавзу. Avtomatlashtirilgan axborot tizimining samaradorligi. Reja




    Download 16.09 Kb.
    Sana02.02.2023
    Hajmi16.09 Kb.
    #40725
    Bog'liq
    Мавзу 8
    Abituriyent 2013 fel [uzsmart.uz], Дастурий таъминот лойихаларини бошкариш узб, 2-amaliy ish(DT).Komilov Doniyor, Lorens kuchi. Amper qonunlari, 1588148220-os-lab-manual, 16-Laboratoriya ishi , Ismatov Ilyos[1], 1. Jismnoiy tarbiya o`qitish prinsiplari-fayllar.org, Afrika mamlakatlari aholisi soni dinamikasi, Dunyo aholisi migratsiyasi, Metrologiya, Suw unemlewshi 30 test, Amir Temur buyuk davlat arbobi, 90876

    Мавзу. Avtomatlashtirilgan axborot tizimining samaradorligi.
    Reja

    1. Avtomatlashtirilgan axborot tizimining afzalliklari va ularning farqlari

    2. Avtomatlashtirilgan axborot tizimini tadqiq etishning samarali yo’llari

    3. Avtomatlashtirilgan axborot tizimini yaratish va rivojlantirishning

    zamonaviy tendensiyasi va omillari.
    Автоматлаштирилган ахборотлар тизимида бошқариш ёки маълумотлари қайта ишлаш функцияларининг бир қисми автоматик равишда, қолгани эса инсон томонидан бажарилади.
    Автоматик ахборотлар тизимида бошқариш ва маълумотларни қайта ишлашнинг барча функциялари техник воситаларда, инсон иштирокисиз амалга оширилади (масалан, технологик жараёнлари автоматик бошқариш).
    Қўлланиш соҳасига қараб, ахборот тизимларини қуйидаги синфларга ажратиш мумкин:

    • илмий тадқиқотларни автоматлаштириш ва бошқариш;

    • лойиҳалаштиришни автоматлаштириш;

    • ташкилий жараёнларни бошқариш;

    • технологик жараёнларни бошқариш.

    Илмий ахборот тизимлари илмий ходимлар фаолиятини автоматлаштириш, статистик ахборотни таҳлил этиш, тажрибаларни бошқариш учун мўлжалланган.
    Лойиҳалаштиришни автоматлаштиришнинг ахборот тизимлари янги техника (технология) ишлаб чиқарувчилар ва муҳандис лойиҳачилар меҳнатини автоматлаштириш учун мўлжалланган.
    Ташкилий бошқарувнинг АТ – шахслар функцияларини автоматлаштириш учун мўлжалланган. Бу синфга ҳам саноат (корхоналар), ҳам носаноат объектлари (банк, биржа, суғурта компаниялари, мехмонхоналар ва ҳоказолар) ва айрим офислар (офис тизимлари)ни бошқаришнинг ахборот тизимлари киради.
    Технологик жараённи бошқаришнинг ахборот тизими турли технологик жараёнларни автоматлаштириш учун мўлжалланган (мослашувчан ишлаб чиқариш жараёнлари, металлургия, энергетика ва ҳоказолар).
    Дастлабки ахборот тизимлари 50 – йилларда пайдо бўлди. Бу йилларда улар маош ҳисоб – китобларини қайта ишлаш учун мўлжалланган бўлиб, электромеханик бухгалтерлик ҳисоблаш машиналарида амалга оширилган. Бу қоғоз ҳужжатларни тайёрлашда меҳнат ва вақтни бир қадар қисқартиришга олиб келган.
    60 – йилларда ахборот тизимларига муносабат бутунлай ўзгарди. Бу тизимлардан олинган ахборот даврий ҳисобот учун кўпгина параметрлар бўйича қўллана бошланди. Бунинг учун ташкилотларга кўпгина функцияларга эга бўлган ЭҲМ лар талаб этила бошланди.
    70 – 80 – йилларда бошларида ахборот тизимлари қарорларни қўллаб - қувватловчи ва тезлаштирувчи жараёнга эга бўлган назорат бошқаруви воситалари сифатида кенг фойдаланила бошлади.
    80 – йиллар охиридан бошлаб, ахборот тизимларидан фойдаланиш концепцияси янада ўзгариб бормоқда. Улар ахборотнинг стратегик манбаи бўлиб қолмоқда ва исталган соҳада ташкил этишнинг барча даражаларида фойдаланилмоқда. Бу даврнинг ахборот тизимлари ахборотни ўз вақтида бериб, ташкилот фаолиятида муваффақиятга эришишга ёрдам бермоқда.
    Исталган вазифалардаги ахборот тизими ишини таъминловчи жараёнларни умумий ҳолда қуйидагича тасаввур этиш мумкин:

    • ташқи ёки ички манбалардан ахборотни киритиш;

    • киритилган ахборотни қайта ишлаш ва уни қулай кўринишда тақдим этиш;

    • истеъмолчига ахборотни узатиш;

    • тескари алоқа, яъни киритилаётган ахборотни тузатиш учун фойдаланувчилар томонидан қайта ишланган ахборот билан таъминлаш.

    Қўллаш соҳасидан қатъий назар, ахборот тизимларининг самарали фаолият кўрсатиши бир қатор таъминотлар билан боғлиқдир. Уларни дастурий, техник, ҳуқуқий, ахборот, ташкилий, математик ва лингвистик таъминотларга ажратилиши қабул қилинган.
    Ахборот таъминоти - ахборот тизимларида маълумотлар омборини яратиш, ҳужжатлаштиришнинг бир ҳил тартибга келтирилган тизимларини ичига олган ахборотни кодлаштириш, жойлаштириш ва ташкил қилиш бўйича услублар ва воситалар йиғиндисидир.
    Қабул қилинадиган бошқарув қарорларнинг ишончлилиги ва сифати кўп жиҳатдан ишлаб чиқилган ахборот таъминоти сифатига боғлиқ.


    Мустаъқил бажариш учун топшириқлар
    .Avtomatlashtirilgan axborot tizimining afzalliklari va ularning farqlari

    • Avtomatlashtirilgan axborot tizimini tadqiq etishning samarali yo’llari

    • Avtomatlashtirilgan axborot tizimini yaratish va rivojlantirishning zamonaviy tendensiyasi va omillari.

    .Юқоридаги маълумотлар асосида тақдимотлар яратинг
    Download 16.09 Kb.




    Download 16.09 Kb.

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    Мавзу. Avtomatlashtirilgan axborot tizimining samaradorligi. Reja

    Download 16.09 Kb.