Agrosanoat sektorini rivojlantirish masalalari




Download 467.27 Kb.
Pdf ko'rish
bet8/20
Sana29.06.2022
Hajmi467.27 Kb.
#24556
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   20
Bog'liq
Agrar sektorni rivojlantirish
Darsning texnologik xaritasi, Ранглар
10.2. Agrosanoat sektorini rivojlantirish masalalari; 
Ҳозирги вақтда биз умумий қиймати қарийб 5 миллиард доллар бўлган 
озиқ-овқат, биринчи навбатда, мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт 
қилмоқдамиз. Сўнгги уч йилда экспорт қилинаётган қишлоқ хўжалиги 
маҳсулотлари ҳажми 3 баробардан зиёд ошди.
Мамлакатимизнинг маҳсулот етказиб берадиган корхоналари халқаро 
кўргазма ва ихтисослаштирилган ярмаркаларда фаол иштирок этмоқда. 
Дунёнинг 80 та давлатига 180 турдан ортиқ сархил мева-сабзавот ва уларни 
қайта ишлаш асосида тайёрланган маҳсулотларни экспорт қилинмоқда. 
Ўзбекистон ўрик, олхўри, узум, ёнғоқ, карам ва бошқа кўплаб мева ва сабзавот 
маҳсулотларини экспорт қилиш ҳажми бўйича дунёда шундай маҳсулотларни 
етказиб берадиган ўнта етакчи давлат қаторига киради. 2020 йилда мева ва 
сабзавот, узум ва полиз маҳсулотлари етиштиришни 2015 йилга нисбатан 
камида 1,3, сутни 1,5, тухумни 1,7, балини 2,5 марта кўпайтириш 
мўлжалланмоқда. 
Бундай кўрсаткичларга эришиш учун, биринчи навбатда, қишлоқ 
хўжалигини ислоҳ этиш ва модернизация қилиш, ерларнинг мелиоратив 
ҳолатини ва ирригация тизимини яхшилаш, тупроқ унумдорлиги ва 
ҳосилдорлигини оширишга қаратилган кенг кўламли ишларни давом эттириш 
ва чуқурлаштириш зарур. Бу борада хорижий инвестицияларни жалб қилиш 
ва албатта мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларга жаҳон 
бозоридаги талабни ошириш, уларни сақлаш, логистика ва истеъмолчиларга 
етказиб беришнинг замонавий тизимини шакллантиришга алоҳида эътибор 
қаратишилиши керак. Озиқ-овқат маҳсулотлари, биринчи навбатда, сабзавот, 
мева 
ва 
узумни 
даладан 
истеъмолчига 
етказиб 
беришда 
нобудгарчиликларнинг олдини олиш бўйича мева ва сабзавотларни 
сақлайдиган омбор ва музлатгичлар тизими етарли даражада ривожланмагани, 



логистика ва йўл харажатлари билан боғлиқ кўпгина муаммоларни ечиш талаб 
этилади.
Юртимизда етиштирилаётган мева-сабзавот маҳсулотларининг аксарият 
қисми янги узилган ҳолда эмас, балки консервация қилинган, қайта ишланган 
ёки қуритилган ҳолда истеъмол қилинмоқда. Бундай ҳолатда маҳсулотлар 
ўзининг сифати, таъми ва тиббиёт нуқтаи назаридан истеъмол хусусиятларини 
маълум даражада йўқотади.
Мазкур соҳада сезиларли ўзгаришлар бўлаётганига қарамасдан, 
маҳсулотни асл ҳолида сақлаш, нарх-наво барқарорлигини таъминлаш, унинг 
кескин ошиб кетишининг олдини олиш, нарх-навога мавсумий омилларнинг 
таъсирини камайтириш ва бошқа масалаларни ҳал этиш учун зарур бўлган 
барча инфратузилма, ресурс ва имкониятларга эга эмасмиз, бу борада 
музлатиш, нейтрал газли муҳитда сақлаш каби замонавий технологияларни 
янада кўпайтириш талаб қилинади.
Айни пайтда Ўзбекистонда бу йўналишда кенг кўламли ишлар амалга 
оширилмоқда. Бугунги кунда жами 190 минг тоннадан зиёд мева ва 
сабзавотлар сақланадиган 274 та замонавий совутгичли камера ва омборларни 
қуриш ва тўлиқ реконструкция қилиш ишлари ниҳоясига етказилди.
2010 йилда “Навоий” эркин индустриал-иқтисодий зонаси ҳудудида 3 
минг тоннадан ортиқ сархил мева-сабзавотни нейтрал газли муҳитда сақлаш 
бўйича замонавий қувватлар фойдаланишга топширилди. Ушбу маҳсулотлар 
халқаро авиатранспорт ёрдамида Европа ва Осиё мамлакатлари бозорларига 
етказиб берилмоқда.
Мамлакатимизда ташкил этилган, Навоий шаҳри халқаро аэропортини ўз 
ичига олган, дунёдаги йирик юк ташиш компанияларидан бири – “Кореан 
Эйр” компанияси бошқарувида фаолият кўрсатаётган интермодаль логистика 
маркази қувватларидан кенг фойдаланилмоқда.
Ҳозирги вақтда мамлакатимизда жами 630 минг тонна маҳсулотни 
сақлаш қувватига эга бўлган 1300 дан зиёд омбор мавжуд. Уларда ҳар йили 
мева-сабзавот маҳсулотларининг асосий турлари сақланмоқда. Бу эса ички 
бозорда нарх-навони барқарор ушлаб туриш ва кузги-қишки мавсумда ушбу 
маҳсулотларни экспорт қилишни кафолатли таъминлаш имконини бермоқда.
Ўзбекистон компаниялари Болтиқ денгизи бўйидаги Лиепай портида бир 
кеча-кундузда 1,5 минг тонна маҳсулотни сақлаш қувватига эга бўлган 
транспорт-логистика марказини ташкил этилиб, ушбу марказ орқали мева-
сабзавот маҳсулотлари Шимолий ва Ғарбий Европа мамлакатларига 
тўғридантўғри етказиб берилади.
Қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш ва унинг самарадорлигини 
ошириш, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтириш, уларнинг 
турини кенгайтириш ва сифатини ошириш хорижий инвестицияларни жалб 


10 
этмасдан, халқаро молия институтлари ва банк тузилмаларининг ёрдами ва 
қўллаб-қувватлашига таянмасдан туриб эришиб бўлмайди.
Халқаро қишлоқ хўжалигини ривожлантириш фонди, Осиё тараққиёт 
банки, Жаҳон банки, Ислом тараққиёт банки, Глобал экологик фонд, 
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги 
ташкилоти каби бошқа кўплаб институтлар, шунингдек, хорижий мамлакатлар 
ҳукуматлари агентликларининг шу борада кўрсатаётган ёрдами ката бўлиб, 
уларнинг иштирокида юздан ортиқ инвестиция ва грант лойиҳаларини амалга 
ошириш учун 1,1 миллиард доллардан ортиқ маблағ жалб этилди.
Ажратилган молиявий маблағлар билан бирга,биринчи навбатда, илғор 
агросаноат технологияларини жалб этиш, қишлоқ хўжалиги инфратузилмаси, 
ирригация ва мелиорация тизимларини ривожлантириш ва реконструкция 
қилиш, маркетинг ва жаҳон бозорларига чиқиш бўйича янги технологияларни 
жорий қилиш борасида амалий ёрдам ва ҳамкорлик кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси ва БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги 
ташкилоти ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланган ва Тошкент 
шаҳрида ушбу ташкилот ваколатхонаси очилган.
Ўзбекистон билан БМТнинг қишлоқ хўжалиги соҳасидаги асосий 
молиявий институти бўлмиш Халқаро қишлоқ хўжалигини ривожлантириш 
фонди ўртасида конструктив ҳамкорлик ўрнатилган бўлиб, бу фонднинг 
асосий вазифаларидан бири юқори самарадорликка эга бўлган қишлоқ 
хўжалиги тизимини шакллантириш бўйича ёндашувларни амалга оширишдан 
иборатдир.
Ўзбекистон ва Осиё тараққиёт банки ўртасида жадал ривожланиб 
бораётган, қишлоқ хўжалиги соҳасининг ўзида умумий қиймати 400 миллион 
доллардан зиёд олтита лойиҳани амалга оширилмоқда.
Ҳамкорлигимизнинг энг муҳим устувор йўналишларидан бири ирригация 
тизимларини модернизация қилишга қаратилган лойиҳалардир.
Ўтган йилларда Осиё тараққиёт банки, Япония халқаро ҳамкорлик 
агентлиги билан ҳамкорликда Аму-Бухоро машина каналини қайта тиклаш 
лойиҳасини амалга оширилди, унинг доирасида 1,8 миллиондан зиёд одам 
истиқомат қилаётган 315 минг гектар майдонни сув билан таъминлайдиган 
ирригация инфратузилмаси реконструкция ва модернизация қилинади.
Қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантиришда Жаҳон банкининг 
иштироки тобора кенгайиб, умумий қиймати 380 миллион доллар бўлган 8 та 
лойиҳа амалга оширилди, жорий йилда яна умумий қиймати 450 миллион 
долларлик иккита лойиҳани ҳаётга татбиқ этиш режалаштирилмоқда.
Жанубий Қорақалпоғистонда узоқ муддатли имтиёзли кредитлар 
ҳисобидан сув ресурсларини бошқаришни яхшилаш бўйича 260 миллион 
долларлик йирик лойиҳа амалга оширилмоқда.


11 
Мазкур лойиҳа доирасида яроқсиз ҳолга келиб қолган 30 минг гектар ерни 
қайта 
тиклаш 
режалаштирилмоқда. 
Келгусида 
бу 
майдонларда 
диверсификациялашган ва юқори даражада механизациялашган озиқ-овқат 
маҳсулотлари етиштириш мўлжалланмоқда.
Жаҳон банки билан ҳамкорликда мамлакатимизнинг еттита вилоятида 
амалга оширилаётган, боғдорчилик ва сабзавотчиликни комплекс 
модернизация қилишга қаратилган, умумий қиймати 200 миллион доллар 
бўлган лойиҳа катта истиқболга эга бўлиб, унинг доирасида уруғчилик, 
ўсимликлар селекцияси ва муҳофазаси соҳасидаги илмий-тадқиқот 
салоҳиятимизни модернизация қилиш ва ошириш, шунингдек, замонавий 
агротехнологиялар йўналишида сармоялар киритиш мақсадида фермер 
хўжаликлари ва кичик бизнес субъектлари учун кредит линияларини очиш 
кўзда тутилмоқда.
Мазкур лойиҳанинг истиқболли ва янгилиги БМТ қошидаги Глобал 
экологик фонднинг эътиборини тортгани, фонд томонидан фермер 
хўжаликларида илғор технологияларни жорий этиш ва янги замонавий 
ускуналарни харид қилишга қаратилган 13 миллион долларлик грант тақдим 
этилди.
Ислом тараққиёт банки билан ҳамкорликда Хоразм, Жиззах ва Сирдарё 
вилоятларининг ирригация тизимларини қайта тиклаш бўйича умумий 
қиймати 143 миллион доллар бўлган иккита лойиҳа амалга оширилмоқда, 
шунингдек, Сурхондарё вилоятида сув ресурсларини бошқаришни яхшилашга 
қаратилган лойиҳани тайёрлашга киришилди.
Хорижий шериклар билан биргаликда ташкил этилган, мева-сабзавот 
маҳсулотларини сақлаш, қайта ишлаш ва экспорт қилиш билан 
шуғулланадиган агросаноат корхоналари иқтисодиётимизда тобора катта ўрин 
эгаллаб бормоқда.
Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги соҳасида бугунги кунгача Германия, 
Голландия, Австрия, АҚШ, Швейцария, Хитой, Жанубий Корея, Италия, 
Испания каби 50 та мамлакатдан тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар 
жалб этилган ҳолда, 400 га яқин корхона ташкил этилди. Бу корхоналар янги 
маҳсулот етиштиришдан тортиб маҳаллий хомашёни чуқур қайта ишлаш 
асосида тайёр озиқ-овқат товарлари ишлаб чиқаришгача бўлган йўналишларда 
фаолият олиб бормоқда.
Ана шу корхоналарда ўта юқори ҳароратда ишлов бериш, асептик усулда 
консервалаш, музлатиш ва сунъий қуритиш усуллари тўлиқ ўзлаштирилган. 
2013 йилнинг ўзида бу корхоналар томонидан қиймати 800 миллион 
доллардан ортиқ бўлган маҳсулот ишлаб чиқарилди, жумладан, 200 миллион 
доллардан зиёд маҳсулот экспорт қилинди.
Яқин йилларда мева-сабзавот хомашёсини қайта ишлаш ва унга ишлов 
бериш бўйича умумий қиймати 150 миллион долларга яқин бўлган 265 та 


12 
инвестиция лойиҳасини қўшимча равишда амалга ошириш кўзда тутилган. Бу 
соҳага киритилган сармоялар кўп харажатни талаб этмаслиги, шу билан бирга, 
1,5-4 йил ичида ўзини қоплаши билан эътиборлидир.
1

Download 467.27 Kb.
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   20




Download 467.27 Kb.
Pdf ko'rish

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



 Agrosanoat sektorini rivojlantirish masalalari

Download 467.27 Kb.
Pdf ko'rish