• Биологик экскурсияларни ташкил этиш ва ўтказиш
  • Биологиядан синфдан ташқари машғулотлар
  • Биологиядан дарсдан ташқари ишлар




    Download 3.32 Mb.
    bet10/163
    Sana01.03.2023
    Hajmi3.32 Mb.
    #43882
    1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   163
    Bog'liq
    Blackcurse
    8-T, 2-amaily(2)
    Биологиядан дарсдан ташқари ишлар
    Дарсдан ташқари ишлар-ўқув ишларини ташкил этишнинг зарурий шакли. Ўқув дастурига мувофиқ ҳолда табиатда, тирик табиат бурчагида ва мактаб тажриба майдон муайян дарсга мўлжалланган ўқувчиларнинг индивидуал ва гуруҳли ишларини ташкил этиш. Уй вазифаси-ўқувчиларнинг мустақил таҳсилининг асоси. Ўқувчиларнинг мустақил иши ва таҳсилини ташкил этишнинг самарали йўллари.
    Биологик экскурсияларни ташкил этиш ва ўтказиш
    Биологик экскурсияларнинг мақсади, вазифалари, таълим-тарбия жараёнида тутган ўрни. Ўқув дастурларида мўлжалланган экскурсия­ларнинг мазмуни, ташкил этиш ва ўтказиш методикаси. Табиат, музей, кўргазмалар, қишлоқ хўжалиги тармоқлари, илмий-тадқиқот институтларига экскурсияларни ташкил этиш ва ўтказиш йўллари. Экскурсия материалларини қайта ишлаш ва биология дарсларида фойдаланиш.
    Биологиядан синфдан ташқари машғулотлар
    Биологиядан синфдан ташқари машғулотларнинг мақсади, вазифалари, таълим-тарбия жараёнидаги аҳамияти. Синфдан ташқари машғулотларнинг турлари: ўқувчилар билан якка тартибда олиб бориладиган, гуруҳли ва оммавий машғулотлар.
    Ўқувчиларнинг якка тартибда илмий-тадқиқот ва ижодий ишларини ташкил этиш, тирик табиат бурчаги, мактаб тажриба майдончаси, табиатда ва мустақил равишда тажрибалар ва кузатишлар ўтказиш, кузатиш кундалигини юритишни ўрганиш.
    Биологиядан ўқувчилар гуруҳи билан олиб бориладиган ишлар. Кўргазмали қуроллар тайёрлаш ва бутлаш, маърузалар тайёрлаш илмий анжуманлар, хафталиклар ўтказиш.
    Биологик тўгараклар ("Хона ўсимликлари", "Шифобахш ўсимлик­лар", "Ёш зоологлар", "Ёш физиологлар", "Ёш биологлар")нинг дидактик мақсади, вазифалари, мазмуни ва машғулотларни ташкил этиш методикаси.
    Биологиядан оммавий машғулотларнинг мақсади, вазифалари, мазмуни. Мавзули кечалар, байрамлар ва анжуманлар ўтказиш тартиби ва уларда ўқувчиларнинг билиш фаолиятини ташкил этиш йўллари.
    Ўқувчиларни ижтимоий фойдали меҳнатга жалб этиш. Кўкаламзорлаштириш ойлиги ўтказиш.
    Ўқувчиларни биологиядан олимпиадаларга, атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўйича ўтказиладиган тадбирлар, кўрик танловларда иштирок этишга тайёрлаш йўллари.

    Download 3.32 Mb.
    1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   163




    Download 3.32 Mb.

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    Биологиядан дарсдан ташқари ишлар

    Download 3.32 Mb.