• Биологиядан факультатив машғулотлар
  • Лаборатория ишларини ташкил этиш бўйича кўрсатмалар
  • Биология ўқитиш методикасидан қуйидаги мавзуларда лаборатория ишларини ўтказиш режалаштирилган
  • Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида биологияни ўқитишнинг ўзига хос хусусиятлари




    Download 3.32 Mb.
    bet12/163
    Sana01.03.2023
    Hajmi3.32 Mb.
    #43882
    1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   163
    Bog'liq
    Blackcurse
    8-T, 2-amaily(2)
    Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида биологияни ўқитишнинг ўзига хос хусусиятлари
    Ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасаларида ўқитиладиган биология (эволюция ва экология асослари) ДТС ва ўқув дастурининг таҳлили. Биологияни ўқитишнинг мақсад ва вазифалари, ўзига хос хусусиятлари. Ўқувчиларда шакллантириладиган умумий биологик, хусусий тушунчалар, кўникма ва малакалар.
    Биологиядан факультатив машғулотлар
    Биологиядан факультатив машғулотларнинг мақсади ва вазифалари. Мактабда "Ўсимликлар ҳаёти", "Ҳайвонлар ҳаёти", "Инсон ҳаёти фаолияти муҳофазаси", "Қишлоқ хўжалик ўсимликлари, физиологияси ва ўсимликшунослик", "Молекуляр биология" факультатив машғулотларини ташкил этиш ва ўтказиш йўллари. Факультатив машғулотларнинг режаси ва ишланмалари. Ўқувчиларнинг мустақил таълимни ташкил этиш.
    Лаборатория ишларини ташкил этиш бўйича кўрсатмалар
    Лаборатория ишлари биология ўқитиш методикасининг хусусий масалаларига бағишланган бўлиб, умумий ўрта таълим ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари учун тузилган ДТС, дарсликлари ва ўқув дастурларини таҳлил этиш, турли мазмундаги мавзуларни ўқитиш методикаси, дарс типлари ва турлари, биология дарсларида таълим мазмуни, ўқитиш методлари ва воситаларининг узвийлигини амалга ошириш асосида дарс ишланмаларини лойиҳалаш кўникма ва малакаларни таркиб топтиришни назарда тутади.
    Биология ўқитиш методикасидан қуйидаги мавзуларда лаборатория ишларини ўтказиш режалаштирилган:

    1. Умумий ўрта таълим мактабларининг биология (ботаника)дан ДТС, ўқув дастури, дарсликнинг таҳлили.

    2. Ботаникадан йиллик тақвим-режа, мавзули-режалар тузиш.

    3. Анатомик ва морфологик мазмундаги дарслар.

    4. Физиологик ва систематик мазмундаги дарслар.

    5. Биологик (ботаника) дарсларида амалий ишларни ташкил этиш.

    6. Умумий ўрта таълим мактабларининг биология (зоология) дан ДТС, ўқув дастури ва дарсликнинг таҳлили.

    7. "Бир ҳужайралилар, яъни содда ҳайвонлар" мавзусини ўқитиш методикаси.

    8. "Бўғимоёқлилар типи" мавзусини ўрганиш методикаси

    9. "Сут эмизувчилар" синфини ўрганиш методикаси. Дарслар тизими.

    10. Биология (зоология) дарсларида ЎТВ, мультимедиа, тарқатма ва дидактик материллардан фойдаланиш методикаси.

    11. Умумий ўрта таълим мактабларининг биология (одам ва унинг саломатлиги)дан ДТС, ўқув дастури ва дарсликнинг таҳлили

    12. “Овқат ҳазм қилиш” мавзусини ўрганиш методикаси физиологик тажрибалар ўтказиш усули

    13. Биология (одам ва унинг саломатлиги)дан лаборатория машғулотлари. Ўқувчиларнинг мустақил ишларини ташкил этиш йўллари

    14. Биология (одам ва унинг саломатлиги) ўқув курсида фойдаланиладиган кўргазмали ва дидактик воситалар.

    15. Умумий ўрта таълим мактабларининг биология (цитология ва генетика асослари)дан ДТС, ўқув дастури ва дарсликнинг таҳлили.

    16. Биологияни ўқитишда фойдаланиладиган дарс турлари. Дарс ишланмаларини ишлаш

    17. Биология дарсларида шакллантириладиган умумий биологик ва хусусий тушунчалар

    18. "Органик олам турли туманлиги" мавзусини ўрганиш методикаси

    19. "Ҳаётий жараёнларнинг кимёвий асослари" мавзусини ўрганиш методикаси

    20. "Генетика асослари" мавзусини ўрганиш методикаси. Дарслар тизими

    21. Биология бўйича лаборатория машғулотлари ва экскурсияларни ўтказиш

    22. Биология дарсларида замонавий педагогик ва ахборот технологияларидан фойдаланиш йўллари

    23. Биология дарслари, дарсдан ва синфдан ташқари машғулотлар, экскурсияларда ўқувчилар онги ва қалбига миллий ғояни сингдириш йўллари

    24. Биология дарсларида ўқувчилар билимини назорат қилиш ва баҳолаш


    Download 3.32 Mb.
    1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   163




    Download 3.32 Mb.

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида биологияни ўқитишнинг ўзига хос хусусиятлари

    Download 3.32 Mb.