• Мустақил ишни ташкил этишнинг шакли ва мазмуни
  • Курс ишини ташкил этиш бўйича кўрсатмалар




    Download 3.32 Mb.
    bet13/163
    Sana01.03.2023
    Hajmi3.32 Mb.
    #43882
    1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   163
    Bog'liq
    Blackcurse

    Курс ишини ташкил этиш бўйича кўрсатмалар
    Курс ишининг мақсади талабаларнинг биология ўқитиш методикасидан олган назарий билимлари асосида мустақил ишлаш қобилиятини ривожлантириш, муайян педагогик шароитларга мос ҳолда дарс, дарсдан ташқари ишлар ишланмалари, синфдан ташқари машғулотларнинг сценарийлар ва экскурсияларнинг боришини лойиҳалаш кўникмаларини ҳосил қилиш саналади.
    Курс ишлари белгиланган мавзулар бўйича умумий ўрта таълим мактаблари ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг ДТС, ўқув дастури асосида берилган топшириқларни бажариш, назарий ва амалий хулоса чиқариш асосида тайёрланади.
    Курс иши ҳар бир талабанинг индивидуал тарзда мажбурий бажарадиган иши бўлиб, унинг объекти умумий ўрта таълим мактаблари ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида биологияни ўқитиш жараёнининг долзарб муаммолари ҳисобланади.
    Курс иши белгиланган мавзу бўйича адабиётларнинг таҳлили, муаммонинг долзарблигини асослаш, мазкур муаммонинг ечими назарий ва амалий жиҳатдан ҳал этиш бўйича тавсиялардан иборат бўлиб, умумий ҳажми 30 бетдан кам бўлмаслиги керак.
    Курс ишининг мавзулари намуна сифатида қуйидагилардан иборат бўлади:

    1. Биологияни ўқитишда ўқувчиларнинг илмий дунёқарашини шакллантириш.

    1. Биологияни ўқитишда фанлараро боғланишни амалга ошириш йўллари.

    1. Ўқувчиларда билим, кўникма ва малакаларни таркиб топтириш муаммолари.

    2. Биологиядан синфдан ташқари машғулотларнинг таълим-тарбия жараёнида тутган ўрни.

    3. Биологиядан лаборатория машғулотларини ташкил этиш ва ўтказиш методикаси.

    4. Биологияни ўқитишда ўқувчиларни маънавий-ахлоқий, ақлий, иқтисодий, гигиеник, жинсий ва жисмоний тарбиялаш масалалари.

    5. Биологик таълим мазмуни, методлари, воситалари ва шаклларининг уйғунлиги.

    Мустақил ишни ташкил этишнинг шакли ва мазмуни
    Биология ўқитиш методикаси бўйича талабаларнинг мустақил ишини ташкил этишда мазкур фаннинг хусусиятлари ва бўлғуси талабаларнинг методик тайёргарлигини амалга оширишда тутган ўрнини ҳисобга олган ҳолда мустақил ишнинг қуйидаги шаклларидан фойдаланилади:

    • Умумий ўрта таълим мактаблари ва ўрта махсус таълим муассасалари учун биологиядан тузилган ДТС, ўқув дастури, дарсликлар ва методик қўлланмаларни ўрганиш ва улар ўртасидаги узвийликни таҳлил этиш;

    • Университет портали ва тарқатма материаллар асосида муайян назарий масалаларни мустақил ўрганиш ва маъруза тайёрлаш;

    • Биологиядан яратилган электрон дарсликларни ўрганиш ва биология дарсларида фойдаланиш бўйича дарс ишланмаларини лойиҳалаш;

    • Биология дарсларида фойдаланиладиган слайдлар тайёрлаш;

    • Биология ўқитиш методикасининг долзарб муаммоларига бағишланган анжуманлар учун маъруза ва тақдимот материаллари тайёрлаш;

    • Биология ўқитиш методикасининг хусусий масалаларини методик қўлланмалар орқали ўрганиш ва маърузалар тайёрлаш;

    Биология ўқитиш методикаси фанидан қуйидаги мавзулар мустақил иш сифатида тавсия этилади:

    • Ботаника ўқитиш методикаси хусусий масалалари: жумладан,

    "Гул", "Мева ва уруғлар" мавзусини ўрганиш методикасини ишлаб чиқиш;

    • Зоология ўқитиш методикаси хусусий масалалари: жумладан, Ясси, юмалоқ, ҳалқали чувалчанглар типини ўрганиш методикаси.

    • Одам ва унинг саломатлиги ўқитиш методикаси хусусий масалалари: жумладан, "Таянч-ҳаракатланиш системаси" мавзусини ўрганиш методикаси. Дарслар тизими.

    • Биология (Цитология ва генетика асослари) ўқитиш методикаси хусусий масалалари: жумладан, "Цитология асослари" мавзусини ўрганишда лаборатория машғулотларини ўтказиш усули.

    • Биология (Эволюция ва экология асослари) ўқитиш методикаси хусусий масалалари: жумладан, "Экология асослари" мавзусини ўрганиш методикаси. Дарслар тизими.


    Download 3.32 Mb.
    1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   163




    Download 3.32 Mb.

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    Курс ишини ташкил этиш бўйича кўрсатмалар

    Download 3.32 Mb.