• Тayanch konspekt 112 12
  • Хorijiy manbalar 217 14
  • Annotatsiyalar 16
  • Foydali maslaxatlar 220 18
  • Baholash mezonlari 233 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
  • БИОЛОГИЯ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ фанининг
  • Тузувчилар: Толипова Ж.О.
  • Тақризчилар: Йўлдошев Ж.Ғ
  • Ўқув фанининг мақсад ва вазифалари
  • Фан бўйича талабалар билими, кўникма ва малакасига қўйиладиган талаблар
  • Navoiy davlat pedagogika instituti




    Download 3.32 Mb.
    bet5/163
    Sana01.03.2023
    Hajmi3.32 Mb.
    #43882
    1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   163
    Bog'liq
    Blackcurse
    8-T
    1

    O’quv dasturi

    9

    2

    Ishchi dasturi

    21

    3

    Тa’lim texnologiyasi

    36

    4

    Тestlar

    95

    5

    Nazorat uchun savollar (JN, ON, YaN)

    104

    6

    Umumiy savollar

    109

    7

    Тarqatma materiallar




    8

    Glossariy

    110

    9

    Referat mavzulari

    111

    10

    Adabiyotlar ro’yxati

    112

    11

    Тayanch konspekt

    112

    12

    O’quv materiallari (ma’ruza matni, o’quv qo’llanmalar)

    115

    13

    Хorijiy manbalar

    217

    14

    Kurs ishlari mavzulari

    218

    15

    Annotatsiyalar




    16

    Mualliflar haqida ma’lumot

    119

    17

    Foydali maslaxatlar

    220

    18

    Normativ hujjatlar

    228

    19

    Baholash mezonlari

    233


    ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
    ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

    Рўйхатга олинди:
    № БД-5140400-3.03

    2008 йил «23» август



    Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг
    2008 йил «23» августдаги «263»-сонли буйруғи билан тасдиқланган















    БИОЛОГИЯ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ
    фанининг

    ЎҚУВ ДАСТУРИ


    Билим соҳаси: 100000 – Таълим


    Таълим соҳаси: 140000 - Ўқитувчилар тайёрлаш
    ва педагогика фани
    Таълим йўналиши: 5140400 - Биология

    ТОШКЕНТ – 2008


    Фаннинг ўқув дастури Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ўқув-методик бирлашмалари фаолиятини Мувофиқлаштирувчи Кенгашнинг
    2008 йил «20» августдаги «4»-сонли мажлис баёни билан маъқулланган.
    Фаннинг ўқув дастури Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетида ишлаб чиқилди.


    Тузувчилар:
    Толипова Ж.О. - «Биология ва инсон ҳаётий фаолияти муҳофазасини
    ўқитиш методикаси кафедрасининг мудири, п.ф.д.
    профессор в.б.
    Ғофуров А.Т. - «Биология ва инсон ҳаётий фаолияти муҳофазасини
    ўқитиш методикаси кафедраси профессори,
    биология фанлари доктори
    Тақризчилар:
    Йўлдошев Ж.Ғ - А.Авлоний номидаги ХТХМОМИ ректори, п.ф.д.,
    профессор
    Норбобоева Т. – Агропедагогика, экология ва уни ўқитиш методикаси
    кафедраси­ мудири, б.ф.н., доцент

    Фаннинг ўқув дастури Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети илмий-методик бирлашмасида тавсия қилинган (2008 йил «4» августдаги 2-сонли мажлис баённомаси).



    Кириш
    Ушбу дастур бўлғуси биология ўқитувчиларининг касбий тайёргарлигига замин тайёрлайдиган биология ўқитиш методикаси курсининг ривожланиш тарихи, объекти, методлари, аҳамияти, асосий принциплари ва қонуниятлари, долзарб муаммолари, биологияни ўқитишнинг мазмуни, методлари, воситалари, шакллари шунингдек, хусусий методиканинг ўзига хос хусусиятлари, биологияни ўқитишда замонавий педагогик ва ахборот технологияларидан фойдаланиш, ўқувчилар онги ва қалбига миллий ғояни сингдириш масалаларини ўзида ифода этади.
    Ўқув фанининг мақсад ва вазифалари
    Биология ўқитиш методикаси фанини ўқитишдан мақсад - бўлажак биология ўқитувчиларининг методик тайёргарлигини амалга ошириш, биологияни ўқитиш самарадорлигини оширишга имкон берадиган замонавий педагогик ва ахборот технологиялар билан таништириш саналади.
    Биология ўқитиш методикасининг вазифаси - талабаларга узлуксиз таълим тизими олдидаги мақсад ва вазифалар, ўқитиш методикасининг илмий-назарий масалалари, ривожланиш тарихи ва асосий муаммолари, таълим-тарбия жараёнини замон талабларига мос ҳолда ташкил этиш ва бошқариш, биология дарслари, дарсдан ва синфдан ташқари ишлар, экскурсиялар ва ўқувчиларнинг мустақил таълимини ташкил этиш жараёнида замонавий педагогик ва ахборот технологияларидан фойдаланиш йўллари, ўқувчиларда асосий биологик ғоялар, тушунча, кўникма ва малакаларни шакллантириш, ижодий ва мустақил фикр юритишни таркиб топтириш, улар онги ва қалбига миллий истиқлол ғоясини сингдириш усуллари ҳақида билимлар бериш, талабаларни педагогик фаолият учун зарур бўлган методик билим, кўникма ва малакалар билан қуроллантиришдан иборат.
    Фан бўйича талабалар билими, кўникма ва малакасига қўйиладиган талаблар
    Биология ўқитиш методикаси ўқув фанини ўзлаштириш жараёнида амалга ошириладиган масалалар доирасида бакалавр:

    • Ватанимизда ва жаҳоннинг ривожланган мамлакатларида табиётшу­нослик­ни ўқитиш методикасининг ривожланиш босқичлари ва йўналиши, ҳозирги замон узлуксиз таълим тизимида биология ўқув фанининг мазмуни, биологик таълим тизимининг асосий принциплари, асосий биологик ғоялар, тушунчалар, назариялар, қонуниятлар;

    • биология ДТС мазмуни ўқувчилар билими, кўникма ва малакаларига қўйиладиган талаблар, уларни ўқитиш жараёнида амалга ошириш йўллари;

    • биологияни ўқитишнинг методлари ва усуллари;

    • биологиядан ўқув ишларини ташкил этиш шакллари: дарс, дарсдан ташқари ишлар, экскурсиялар, синфдан ташқари ишларнинг ўзига хос хусусиятлари ва дидактик мақсадлари;

    • биологияни ўқитишда фойдаланиладиган кўргазма ва дидактик материаллар, ўқувчиларнинг кузатиш ва тажриба қўйиш ишларининг мазмуни, кўникма ва малакалари;

    • биология ўқув хонаси, тирик табиат бурчагини ташкил этиш ва жиҳозлаш, мактаб тажриба майдони ва уларда олиб бориладиган ўқув ишларининг мазмуни ва моҳиятини билиши керак.

    Талаба:
    - узлуксиз таълим тизими-турларидаги биологик таълим ДТС, дастури, дарсликларини таҳлил қилиш;

      • ўқув ишларини режалаштириш;

      • биологияни ўқитишда фойдаланиладиган методлар ва уларнинг таркибига кирадиган усулларни билиши, кўргазмали ва дидактик тарқатма материаллардан, ўз ўрнида ва самарали фойдаланиш йўлларини эгаллаган бўлиш;

      • замонавий педагогик ва ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда дарс ишланмаларини лойиҳалаш ва ўтказиш;

      • биологиядан синфдан ташқари машғулотлар сценарийларини лойиҳалаш ва ўтказиш йўлларини белгилаш;

      • ўқувчиларнинг билиш фаолиятини фаоллаштириш, ташкил этиш ва бошқариш кўникмаларига эга бўлиши керак.

    - ўқувчиларнинг билимларини назорат қилиш ва баҳолашнинг самарали йўлларини қўллаш, рейтинг тизимини амалга ошириш;
    - биологиядан ўқувчилар билан олиб бориладиган дарсдан ташқари ишлар ва мустақил таълимни ташкил этиш йўллари;
    - биологик экскурсияларни ташкил этиш ва сценарийларини тайёрлаш;
    - илғор ўқитувчиларнинг иш тажрибаларини ўрганиш ва амалиётга қўллаш; - биология ўқув хонаси, тирик табиат бурчаги, мактаб тажриба майдонида ўқувчиларнинг кузатиш ва тажрибаларини қўйиш бўйича ишларини ташкил этиш малакаларига эга бўлиши керак;

    Download 3.32 Mb.
    1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   163




    Download 3.32 Mb.

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    Navoiy davlat pedagogika instituti

    Download 3.32 Mb.