• Биологияни ўқитишнинг фаол методлари
  • Биологиядан давлат таълим стандартлари ва дастур таҳлили




    Download 3.32 Mb.
    bet8/163
    Sana01.03.2023
    Hajmi3.32 Mb.
    #43882
    1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   163
    Bog'liq
    Blackcurse
    8-T, 2-amaily(2)

    Биологиядан давлат таълим стандартлари ва дастур таҳлили


    Умумий ўрта таълим мактабларининг биология таълими концепцияси. Биологиядан ДТС мазмуни, таркибий қисмлари, таълим мазмунининг мажбурий минимуми, битирувчиларнинг тайёргарлик даражасига қўйиладиган минимал ва максимал талаблар. Дастур таҳлили.
    Биологиядан дарсликлар таҳлили
    Биология (ботаника, зоология, одам ва унинг саломатлиги, цитология ва генетика асослари) дастури ва дарсликларнинг таҳлили. Асосий биологик ғоялар, тушунчалар, кўникмалар ва малакалар. Дастурлардан ўрин олган мавзулар, вақт тақсимоти, лаборатория ва амалий машғулотлар, экскурсиялар.
    Биологик таълим мазмунининг таркибий қисмларини шакллантириш йўллари
    Биологик таълим мазмунининг таркибий қисмлари. Тушунчалар, ғоялар, назариялар. Асосий ғоялар ва уларни ўқувчилар онгига сингдириш йўллари. Умумий биологик ва хусусий тушунчалар. Тушунчаларни шакллантириш ва ривожлантириш усуллари.Асосий биологик кўникмалар ва малакалар, уларни таркиб топтириш йўллари.
    Биологияни ўқитишда ўқувчиларда мустақил ва ижодий фикрлашни таркиб топтириш
    Ижодий фаолият тажрибалари ижодий ва эркин фикрлашнинг асоси. Ижодий фаолият тажрибаларини шакллантириш йўллари. Ўқувчиларда атроф-муҳитга нисбатан онгли муносабатни таркиб топтириш. Қадриятлар тизими, табиий, моддий, маънавий, миллий, умуминсоний қадриятларни шакллантириш йўллари.
    Биологияни ўқитишда фойдаланиладиган методлар ва усуллар
    Дунёни англаш методлари ва ўқитиш методлари. Методлар классификацияси бўйича мунозаралар. Биологияни ўқитишда фойдаланиладиган методлар таснифи. Ўқитишнинг репродуктив методлари. Оғзаки (суҳбат, ҳикоя, маъруза), кўргазмали (табиий, тасвирий, ЭХМ дастурлари, мультимедиалар), амалий (кузатиш, тажрибаларни ташкил қилиш) методлар гуруҳи.

    Биологияни ўқитишнинг фаол методлари


    Муаммоли изланиш (муаммоли суҳбат, муаммоли ҳикоя, муаммоли маъруза, ақлий ҳужум) методлар гуруҳи.
    Мантиқий (индуктив, дедуктив, таҳлил, қиёслаш, асосий ғояни ажратиш, умумлаштириш) методлар гуруҳи.
    Мустақил (дарслик, илмий-оммабоп манбалар, ЭХМнинг таълимий, моделлаштирилган дастурлар, мультимедиалар устида) ишлаш методлар гуруҳи.
    Ўқувчиларнинг ўқув фаолиятларини рағбатлантириш ва асослаш (ўқишга бўлган қизиқишларини орттириш, дидактик ўйин, ўқув мунозаралари, бурч ва маъсулиятини шакллантириш) методлари гуруҳи.
    Назорат ва ўз-ўзини назорат (оғзаки ва ёзма) лабаратория ва амалий иш ўзаро назорат варағи ёрдамида, ЭХМнинг назорат дастурлари воситасида) методлар гуруҳи. Мазкур методлар таркибига кирадиган усуллар.

    Download 3.32 Mb.
    1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   163




    Download 3.32 Mb.

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    Биологиядан давлат таълим стандартлари ва дастур таҳлили

    Download 3.32 Mb.