• Фаннинг ишлаб чиқаришдаги ўрни
  • Фанни ўқитишда замонавий ахборот ва педагогик технологиялар
  • Фаннинг ўқув режадаги бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги ва усулий жиҳатдан узвий кетма-кетлиги




    Download 2.01 Mb.
    bet4/121
    Sana13.05.2023
    Hajmi2.01 Mb.
    #59273
    1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   121
    Bog'liq
    «ona tili o`qitish metodikasi» fani
    200та1 — копия, 9 informati nazorat ishi, Elektronika 2, Elektronika 3
    Фаннинг ўқув режадаги бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги ва усулий жиҳатдан узвий кетма-кетлиги

    Бакалавриат талабларининг тил ва адабиётдан олган билим ва кўникмаларини амалиётга татбиқ этиб, ўқувчиларга “Она тили” ва “Адабиёт” фанларидан дарс бериш усулларини ўргатишга йўналтирилгани билан эътиборга лойиқ бу фан ўқув режасидаги бир қатор ёндош фанлар билан узвий алоқага эгадир.


    “Она тили ва адабиётўқитиш методикаси” фани тилшунослик ва адабиётшунослик, психология ва педагогика фанлари билан алоқадор бўлгани учун шу фанлар тўлиқўрганиб бўлингандан сўнг ўқитилиши мақсадга мувофиқдир. Ушбу яхлит фан “Она тили ўқитиш методикаси” ва “Адабиёт ўқитиш методикаси” каби икки алоҳида қисмдан иборатдир. Шунинг учун ҳам бу икки қисмга хос талаблар алоҳида-алоҳида берилиши илмий-методик жиҳатдан тўғри бўлади.
    Тилшунослик ёки адабиётшуносликка доир фанларни ўзлаштириб олишнинг ўзи умумий ўрта мактаб ёхуд ўрта махсус таълим босқичида бу йўналишдаги фанлардан дарс бериш учун етарли эмас. Бунинг учун талабалар хусусий методиканинг талаблари, усул ва йўлларидан хабардор бўлишлари керак. Шунингдек, педагогика фанлари тизимига кирадиган “Она тили ва адабиётўқитиш методикаси” фани педагогика, психология, тилшунослик, адабиётшунослик, тарих сингари ёндош илмлар билан чамбарчас алоқададир.
    Фаннинг ишлаб чиқаришдаги ўрни

    Умумтаълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари, шунингдек, олий мактаб филологик таълимини йўлга қўйишда ушбу фан ҳал қилувчи аҳамият касб этади. Негаки, она тили ва адабиёт ўқитиш методикаси тизимдан ўрин олган бошқа ҳар қандай фанни ўқитишнинг самарадорлиги учун таянч ҳисобланади. Шунинг учун ҳам “Она тили ва адабиётўқитиш методикаси” фанини тўлиқўзлаштириш нафақат таълим тизими, балки халқ хўжалигининг бошқа соҳалари учун ҳам катта аҳамият касб этади.



    Фанни ўқитишда замонавий ахборот ва педагогик технологиялар

    “Она тили ва адабиётўқитиш методикаси” фанини ўқитишда ўқувчиларни таълим кечимининг субъектига, яъни ижрочисига айлантириш учун зарур бўлган барча замонавий методлардан фойдаланиш кўзда тутилади. Айни вақтда, таълим жараёнида қатнашиши зарур бўлган талабаларга технологиялашган педагогика, таълимнинг интерфаол усуллари тўғрисида муайян тушунчалар берилади. Шунингдек, методика фани бўйича ўтказилган маъруза, амалиёт ва семинар машғулотларида бугун урф бўлган интерфаол усуллардан фойдаланилади. Лекин янгича усулларнинг ўзигина ютуқни таъминлайдиган ягона омил эмаслигидан келиб чиқиб, асрлар синовидан ўтиб келаётган усуллар ҳам четга суриб қўйилмайди.




    Download 2.01 Mb.
    1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   121




    Download 2.01 Mb.

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    Фаннинг ўқув режадаги бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги ва усулий жиҳатдан узвий кетма-кетлиги

    Download 2.01 Mb.