• Мустақил ишни ташкил этишнинг шакли ва мазмуни
  • Семинар машғулотларини ташкил этиш бўйича кўрсатмалар




    Download 2.01 Mb.
    bet8/121
    Sana13.05.2023
    Hajmi2.01 Mb.
    #59273
    1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   121
    Bog'liq
    «ona tili o`qitish metodikasi» fani
    200та1 — копия
    Семинар машғулотларини ташкил этиш бўйича кўрсатмалар

    Семинар машғулотларида талабалар дарс самарадорлигини оширишга оид илмий-назарий ва амалий адабиётларни муҳокама қиладилар, илғор методист-ўқитувчилар томонидан тузилган дарс ишланмалари ва дарс намуналари билан танишадилар.


    Семинар машғулотларида талабалар томонидан ўтилган намуна дарсни муҳокама қилиш, дарс ишланмаларини яратиш, машғулотларда техник воситаларни қўллаш усулларига бағишланган ишларни ҳам амалга ошириш мумкин.
    Семинар машғулотларининг тавсия этиладиган мавзулари:
    1. Ҳозирги даврда она тили таълимининг умумий масалалари (илмий-методик адабиётлар таҳлили).
    2. Миллий истиқлол ва она тили ўқитишнинг вазифалари.
    3. Она тили таълими воситалари ва улардан фойдаланиш.
    4. Она тили машғулотларини режалаштириш.
    5. Она тили таълимида илғор педагогик технологиялар (илмий-методик ишлар муҳокамаси).
    6. Она тили сатҳларини ўқитиш методикаси. Ўрта ва олий мактаб дарсликлари қиёси.
    7. Фонетикага оид мавзуларни ўқитиш масалалари.
    8. Лексикологияга оид мавзуларни ўқитиш усуллари.
    9. Морфологияга оид мавзуларни ўқитиш масалалари.
    10. Синтаксисга оид мавзуларни ўтиш усуллари.
    11. Мактаб, лицей ва коллежларда грамматик таҳлилга бағишланган дарсларнинг тузилиши.
    12. Она тили дарсларида ўқувчилар ёзма нутқ кўникмаларини шакллантириш усуллари.
    13. Она тилидан синфдан ташқари ишларни йўлга қўйиш.
    Изоҳ:Мазкур рўйхатдаги мавзулардан семинар машғулотлари учун ажратилган соатлар ҳажмига мос ҳолда фойдаланиш тавсия этилади.


    Мустақил ишни ташкил этишнинг шакли ва мазмуни

    Талаба мустақил ишни тайёрлашда ушбу фаннинг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда қуйидаги шакллардан фойдаланиши тавсия этилади:



    • амалий машғулотларга тайёргарлик;

    • семинар машғулотларига тайёргарлик;

    • дарслик ва ўқув қўлланмалари бўйича фаннинг боблари ва мавзуларини ўрганиш;

    • тарқатма материаллар бўйича маърузалар қисмини ўзлаштириш;

    • махсус адабиётлар бўйича фан бўлимлари ёки мавзулари устида ишлаш;

    • янги технологияларни ўрганиш;

    • талабанинг илмий-методик ишларни бажариш билан боғлиқ бўлган фанлар (педагогика, психология) бўлимларини ва мавзуларини чуқур ўрганиш;

    • интерфаол ва муаммоли таълим усулларидан фойдаланиладиган ўқув машғулотларини кузатиш;

    • масофавий таълимнинг техникавий ва ташкилий жиҳатларини ўзлаштириш.

    Мустақил ишларнинг тавсия этиладиган мавзулари:
    1. Мустақиллик даврида ўрта мактаб, лицей ва коллежларда она тили таълими усулини ва мазмунини янгилаш бўйича олиб борилаётган ишлар.
    2. Она тилини ўқитиш методикаси бўйича сўнгги даврларда нашр қилинган илмий-методик ишларга муносабат.
    3. Даврий нашрларда она тили ўқитиш усулларига бағишланган мақолалар шарҳи.
    4. “Она тили” дарсликларининг иккинчи авлоди (2004 йилдан сўнгги нашрлари) мазмун-мундарижаси, ютуқ-камчиликлари тўғрисида мулоҳазалар.
    5. Она тилидан синфлар бўйича чораклик, йиллик тақвимий режалар тузиш.
    6. Ўрта мактабнинг “Она тили” фани билан олий мактабнинг “Ҳозирги ўзбек адабий тили” курсининг мазмун – мундарижасини қиёслаш.
    7. Она тили таълимида илғор педагогик технология масаласига бағишланган ишлар обзори.
    8. Она тили ўқитишда кўргазмалилик ва техник воситалардан фойдаланиш бўйича лойиҳалар.
    9. Таянч мактабнинг ўқув-ўқитув жараёнида иштирок этиш (5-9-синфларда тажриба дарслари ўтиш).
    10. Она тилидан ноанъанавий дарсларнинг ишланмаларини тузиш.
    11. Она тилидан тўгарак ишларини режалаштириш.
    12. Она тилидан дарс типлари ва уларга оид дарс ишланмалари.



    Download 2.01 Mb.
    1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   121




    Download 2.01 Mb.

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    Семинар машғулотларини ташкил этиш бўйича кўрсатмалар

    Download 2.01 Mb.