|
O‘zbekiston respublikasi oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi urganch
|
bet | 4/184 | Sana | 01.11.2023 | Hajmi | 3.68 Mb. | | #92670 |
Bog'liq 001 JM Xalqaro Anjuman TO\'PLAM 2023 OXIRGI VARIANT bOSHQARUV TIZIZMLARI, (material xususiyati va fakturasi), yoriqnoma, kop portli kompyuterlar yordamida texnologik jarayonlarni boshqarish tizimini loyihalash, 252.5320900 TIKUVCHILIK SANOATIDA AXBOROT TENOLOGIYALARINI QO\'LLASH, 2-Maruza, Klaviaturaga qaramay matn terishni organamiz 2 @kompyuter akademiyasi, BSKM, Rus tili fani, 2 MA\'RUZA KUZATILADIGAN TABIIY OFATLAR VA ULARNING OQIBATLARI, 2021 12.2, АМАЛЁТ баённома (2) (7) (4) (3), Elektr mashinalari va transformatorlarni tamirlash oraliq savollari, 1-mavzu Hayot faoliyati xavfsizligi fanining asosiy tushunchal, орфологическийМуаммони ўрганилганлик даражаси. Табақалаштирилган ҳолда ўқитиш технологияси ташкилий ечимлар, ўқув жараёнининг аниқ бир қисмини қамраб олувчи табақалаштирилган таълим воситалари ва услубларини билдиради [1].
Ушбу технология инсонни ўрганиш ва тушуниш, билан муносабатлар ўрнатишда унинг хусусиятларини инобатга олишга асосланади. Ички табақалаштириш асосида ўқувчилар, тарбияланувчиларнинг хусусиятларини (ижтимой-демографик, ижтимоий-психологик, индивидуал-шахсий, экзистенциал-шахсий, биоэнергетик хусусиятларни) ҳисобга олиш ётади.
Улар машғулот давомида ўқув ахборотини ўзлаштириш самарадорлигига таъсир кўрсатади [1].
ОТМ да табақалаштирилган ўқитиш жараёни ўқитувчи ва талабанинг ўзаро боғлиқ ҳаракатларини англатади, бундай жараёнда турли хил дидактик услублар вариантлари, ўрганилаётган материал шакллари ҳамда мазмуни, ҳар бир талабанинг индивидуал хусусиятларини инобатга олган ҳолда қўлланиладиган услубий ёндашувлардан фойдаланиш орқали талабаларнинг билиш соҳаси шакллантирилади [2].
ОТМ да табақалаштирилган касбий таълим тизими доирасида талабаларнинг жисмоний тарбия жараёнини индивидуаллаштириш ўқитишда янги услубий ёндашувларни қўллаган ҳолда талабаларнинг захира имкониятларини очиш ва улардан фойдаланишга ёрдам беради, бу зарур касбий кўникма ва малакаларни тез ҳамда самарали эгаллашга имкон яратади, касбий фаолият шароитларида юқори даражадаги барқарорликни таъминлайди [3].
ОТМ да жисмоний тарбия жараёни бошқариладиган ва индивидуал йўналтирилган бўлиши лозим. Индивидуал хусусиятлар ва жисмоний тайёр- гарликнинг жорий даражасини амалда ҳисобга олиш жисмоний тарбиянинг барча томонларини самарали индивидуаллаштиришни таъминлайди [4].
Ишнинг асосий мазмуни ва таҳлили. Табақалаштиришнинг мақсади ҳар бир талабанинг индивидуал қобилияти ва эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда сифатли таълим олишга имкон беришдан иборат. Табақалаштириш икки типга бўлинади: ички ва ташқи. Шу билан бирга таълимда даражали табақалаштиришга ҳам ажратилади.
Ички табақалаштириш – ўқувчиларнинг индивидуал типологик хусусиятларни эътиборга олган ҳолда таълим жараёнида уларнинг гуруҳларга ажратилади. Гуруҳларга бўлиш очиқ ёки яширин бўлиши мумкин, гуруҳларнинг таркиби таълим мақсадларига қараб ўзгаради.
Ташқи табақалаштириш – ўқувчиларнинг маълум хусусиятларига (қобилияти, қизиқишлари ва бошқ.), кўра таълим мазмуни, ўқитиш усуллари ва ташкилий шакллари бир-биридан фарқ қиладиган алоҳида гуруҳларга бўлинади.
Даражали табақалаштириш – шуни англатадики, бир гуруҳда бир дастур ва дарслик бўйича ўқиётган ўқувчилар турли даражадаги материални ўрганишлари мумкин 1-расм.
|
| |