Oʻzbekiston respublikasi oliy va oʻrta maxsus ta’lim vazirligi urganch davlat universiteti




Download 1.94 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/99
Sana20.02.2023
Hajmi1.94 Mb.
#42897
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   99
Bog'liq
Istedod ziyosi 2022 (2)
10 Informatika Savollar UZB, 2 sinf 2 chorak matem, 3- 4 - MAVZU (1), 88888888888, Psixologik xizmatning o`rni va ahamiyati, 13-mavzu, 602629, ADSL, 11-sinf-Fizika-darslik, [05.10.2022 20 13] ТАШКЕНТ ЮЖНЫЙ НУКУС, Health food, О КУРСЕ, 15.Mehnat muhofazasi va texnika xavfsizligi hivWBz9, Tarmoqlar komp
Литература
1. 
Железняк Ю.Д. Совершенствование спортивного мастерства. Учеб. 
для студ.высш. учеб. заведений, М., “Академия”, 2004, c. 400. 
2. 
Жисмоний тарбия ва спорт машғулотларини назария ва услубияти-
нинг замонавий муаммолари. Республика илмий-амалий анжумани мате-
риаллари. Т., 2009, 280-бeт. 
3. 
Ковалев В.Д. Спортивные игры. “Просвещение”, М., 1988, c. 218.
4. 
Ю.Д.Железняк, Д.И.Нестеровский, В.А. Иванов и др. Теория и мето-
дика спортивных игр. Учебник для студентов высших учебных заведений. 
Под ред. Ю.Д. Железняка, 8-е изд., перераб., М., издательский центр 
«Академия», 2013, c. 464.
 
МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА СУЗИШ 
МАШҒУЛОТЛАРИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ ВА ЎТКАЗИШ 
Б.Балтоева, М.Давлатёрова (Урганч Давлат университети 
1-
босқич магистрлари) 
 
Республикамизда жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам 
шуғулланиш тизими яратилиб, у таълим жараёнида мунтазам амал-
га оширилмоқда. 
Оммавий спорт тури ҳисобланган сузиш (спорти) ҳам ана шу 
мақсадларни амалга оширишда муҳим аҳамиятга эга. 
Мактабгача таълим масканлари фаолиятини яна-да кучайти-
риш, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш таълим тизимида му-
ҳим масала ҳисобланади. Чунки мактабгача таълим соғлом авлодни 
тарбиялашда пойдевор вазифасини ўтайди. Эрта ёшдан бошлаб 
спорт билан мунтазам шуғулланадиган болалар жисмонан соғлом 
бўлиб вояга етади. Шу аснода, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тар-
зини кенг қарор топтириш учун катта имкониятлар пайдо бўлади. 


60 
Албатта, болаларни жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб 
этишда уларнинг ёши, жинси, анатомик ҳамда физиологик хусуси-
ятлари алоҳида эътиборга олинаётгани ўз натижасини бераётир. 
Мисол учун, сузиш таянч-ҳаракат аъзоларига ижобий таъсир ўтка-
зади, суяк-мушак тизими ва танани чиниқтиради, ўпка-бронх касал-
ликларининг олдини олишга ёрдам беради. 
Сузиш соғлиқни мустаҳкамлаш воситаларидан биридир. Бу 
мактабгача ёшдаги болалар учун энг қизиқарли машғулот бўлиб, у 
боланинг ҳар томонлама жисмоний ривожланишига, тўғри қомат-
нинг шаклланишига, чиниқишга ёрдам беради. Сузиш жасурлик, 
ирода каби маънавий-иродали хусусиятларни, куч, чаққонлик, чи-
дамлилик, тезкорлик, ҳаракат мувозанати ва координацияси каби 
жисмоний сифатларни тарбиялайди. 
Сузиш билан мунтазам шуғулланиш ҳамда табиатнинг табиий 
омиллари (қуёш, ҳаво ва сув) бола организмини мустаҳкамлайди ва 
организмнинг шамоллаш касалликларига бўлган қаршилигини 
оширади. Сузишга ўргатишни ташкил қилишнинг энг асосий шак-
ли ‒ бу машғулот. Мактабгача тарбия муассасаларда сузиш машғу-
лотлари ўйин ва кўнгил очиш шаклида ўтказилади. Ўйин болалик 
даврида фаолиятнинг энг асосий тури бўлиб ҳисобланади. Ўргатиш 
жараёнида ўйинларни қўллаш орқали зарур бўлган янги малака ва 
ҳаракат кўникмаларини муваффақиятли эгаллаш мумкин.
Ўйинлар ўргатиш жараёнида киритилган тақдирда болаларда 
машғулотларга бўлган қизиқиш ортади, уларнинг руҳий ҳолати ях-
шиланади.
Сувдаги ўйинлар ва кўнгил очишлар бир қатор педагогик вази-
фаларни ҳал қилишга ёрдам беради. Болаларнинг сувга ўрганишла-
рига ёрдам берадиган ўйинлар ўргатишнинг бошланғич босқичида 
қўлланилади. Бу қуйидаги ўйинлар: “Ким баландроқ?” “Кечув”, 
“Денгиз жанги”, “Пўкак”, “Найза”, “Ким кўп пуфак чиқаради?”, 
“Ким узоқроққа сирпанади?” ва бошқалар. 
“Найза”, “Торпедалар”, “Ким тезроқ сузиб ўтади”, “Эстафета” 
каби ўйинлар сузишнинг айрим элеметларини ва бутун техникаси-
ни ўргатишга ҳамда такомиллаштиришга ёрдам беради. 
Сувда кўнгил очиш ўйинлари сузиш техникасини айрим эле-
ментларини такомиллаштиришга ҳамда руҳий тикланишга ёрдам 
беради. Масалан, “Ким ўзига тортиб олади?”, “Тахтачада мусоба-


61 
қалашиш”, “Қайиқлар жанги”, “Карусел” ва бошқалар шулар жум-
ласидандир.
Мактабгача ёшдаги болаларни сузишга ўргатишда сузиш ма-
лакасини шакллантириш энг мураккаб ва кўп меҳнат талаб қилади-
ган иш ҳисобланади. Бу, биринчи навбатда, ҳар қандай циклик 
спорт турининг ўзига хос баъзи хусусиятларига, яъни бутун машғу-
лот давомида бир хил ҳаракатларни бажариш зарурлигига ва кўп 
марта такрорлашига боғлиқ. 
Сузиш ҳаракатлари ва техникасининг айрим элементларидан 
фойдаланаётиб, сиз болаларда ўзгариб турувчи шароитларда мақ-
садга мувофиқ равишда ва тезкорлик билан ўргатилаётган ҳаракат-
ларни бажаришни тез ривожлантиришга имкон берасиз. 
Ўйин қоидалари болаларнинг ўзаро муносабатларини тартибга 
келтириб туради, ортиқча шовқинни олдини олади ва ижобий ҳис-
сиётларнинг намоён бўлишига яхши таъсир кўрсатади.
Ўйинлардан сузиш ҳаракатларини ўргатишга ёрдам бериш мақ-
садида фойдаланиш вазифалари билан чамбарчас боғлиқ бўлиши 
лозим. 
Болаларни сузишга ўргатишда уч хил турдаги ўйинлардан фой-
даланилади: 
♦содда-сюжетсиз ўйинлар; 
♦мураккаб-сюжетли ўйинлар; 
♦жамоали ўйинлар. 
Ўйинни танлаш дарс вазифаларига, сув ҳавзаси чуқурлигига, 
сув ҳароратига, шуғулланувчиларнинг сони ва ёшига, шунингдек, 
уларнинг тайёргарликларига боғлиқ. Машғулотларни шуғулланув-
чиларга мос тарзда, яъни жисмоний ва руҳий жихатдан оғирлик 
қилмайдиган усуллардан фойдаланган ҳолда олиб бориш мақсадга 
мувофиқ.

Download 1.94 Mb.
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   99




Download 1.94 Mb.
Pdf ko'rish

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



Oʻzbekiston respublikasi oliy va oʻrta maxsus ta’lim vazirligi urganch davlat universiteti

Download 1.94 Mb.
Pdf ko'rish