• ШАКЛЛАНТИРИШДА ҲАРАКАТЛИ ЎЙИНЛАРНИНГ АҲАМИЯТИ Н.Дўсчанова, С.Мадаминов (Урганч Давлат университети 1-босқич магистрлари)
  • Oʻzbekiston respublikasi oliy va oʻrta maxsus ta’lim vazirligi urganch davlat universiteti




    Download 1.94 Mb.
    Pdf ko'rish
    bet30/99
    Sana20.02.2023
    Hajmi1.94 Mb.
    #42897
    1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   99
    Bog'liq
    Istedod ziyosi 2022 (2)
    10 Informatika Savollar UZB, 2 sinf 2 chorak matem, 3- 4 - MAVZU (1), 88888888888, Psixologik xizmatning o`rni va ahamiyati, 13-mavzu, 602629, ADSL, 11-sinf-Fizika-darslik, [05.10.2022 20 13] ТАШКЕНТ ЮЖНЫЙ НУКУС, Health food, О КУРСЕ, 15.Mehnat muhofazasi va texnika xavfsizligi hivWBz9, Tarmoqlar komp
     
    Адабиётлар: 
    1. 
    Педагогик таълим (илмий-назарий ва методик журнал). Т., 2003, 5. 
    2. 
    Жисмоний тарбия ва спорт машғулотларини назарий ва услу-
    биятининг замонавий муаммолари. Республика илмий-амалий анжумани, Т., 
    2009. 
    3. 
    Собирова О. Болалар, сузишни ўрганинг. “Медицина” нашриёти, 
    Тошкент, 1987. 
    4. 
    Осокина Т.И. Обучение плаванию в детском саду. Москва, 1991. 
    5. Плавание. под общ. ред. Н.Ж.Булгаковой. М., «Физкультура и спорт», 
    2001, 
    с. 74.


    62 
    6. Афанасьев В.З., Воронцов А.Р. и другие. Спортивное плавние. 
    Учебник, под ред. Н.Ж.Булгаковой, М., 1996. 
    7. Викулов А.Д. Плавание. М., “Владос пресс”, 2003, 197‒200 с. 
     
    МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ЙЎНАЛИШИ БЎЙИЧА БЎЛҒУСИ 
    МУТАХАССИСЛАРНИНГ КАСБИЙ МАҲОРАТИНИ 
    ШАКЛЛАНТИРИШДА ҲАРАКАТЛИ ЎЙИНЛАРНИНГ 
    АҲАМИЯТИ 
    Н.Дўсчанова, С.Мадаминов 
    (Урганч Давлат университети 1-босқич магистрлари) 
    Узлуксиз таълим тизимининг муҳим бўғини бўлган мактабгача 
    таълим тизимини яна-да такомиллаштириш, самарали давлат бош-
    қаруви тизимини яратиш, мактабгача таълим муассасалари давлат 
    ва нодавлат тармоғини кенгайтириш, моддий-техника базасини 
    мустаҳкамлаш, уларни малакали педагог кадарлар билан таъмин-
    лаш, мактабгача таълим муассасаларига болаларни қамраб олишни 
    кескин ошириш, таълим-тарбия жараёнларига замонавий таълим 
    дастурлари ва технологияларни татбиқ этиш орқали болаларни ҳар 
    томонлама интеллектуал, маънавий-эстетик, жисмоний ривожлан-
    тириш ҳамда уларни мактабга тайёрлаш сифатини тубдан яхшилаш 
    вазифалари белгиланган.
    Ушбу вазифаларни амалга оширишда ўсиб келаётган ёш авлод-
    ни жисмоний ва маънавий саломатлигини шакллантиришда мактаб-
    гача тарбия муассасаларида жисмоний тарбия ва спорт асосий во-
    сита бўлиб хисобланади. Саломатлик пойдеворини энг кичик ёшдан 
    қура бошлаш, уларни ҳаракатларга ўргатиш билан бирга, жисмо-
    ний тайёргарликни ошириш зарурлиги таъкидланган, лекин тажри-
    бада илмий асосланмаган (Л.М.Семенова, О.В.Панкратова, А.Д.Пе-
    нева, М.С.Хожиахметова, Т.Д.Усманхўжаев, Д.Ж.Шарипова).
    Кейинги йилларда мактабгача ёшдаги болалар ўртасида жисмо-
    ний ривожланиш, жисмоний тайёргарлигини яхшилаш, уларнинг 
    жисмоний сифатларини, асосий ҳаракатларини ўргатиш методика-
    сини жисмоний дастур бўйича бир қанча олимлар ишларидан би-
    лиш мумкин. 
    Ёшларимизнинг ҳаётда фаол йўл тутиши кўп жиҳатдан улар-
    нинг маънавий ҳамда жисмоний камолоти белгилаб беради. Ҳалқ 
    ўйинларини таҳлил қилиш шуни кўрсатадики, бу ўйинларда жисмо-
    ний фаолиятга оид барча турлар сақланган.Ўйин маданият элемен-


    63 
    ти сифатида жамиятдаги барча маданиятлар билан биргаликда ри-
    вожланади, улар болалар ва ўсмирларнинг тарбиялаш воситасидир. 
    У ҳамма вақт маълум мақсадга йўналтирилган ва турли-туман кўр-
    сатмалар ҳамда ранг-баранг мавзудаги фаолиятни ифодалайди. 
    Ўйин фаолияти, ўйин-меҳнат билан болалик ёшидаёқ умумийликка 
    тенгдир. 
    Халқимизнинг ҳар қандай ўйини меҳнат, турмуш тарзи ва тева-
    рак-атроф билан узвий боғланган. Бу айниқса, турли жойларда ёша-
    ётган ўзбек халқининг ўйинларида яққол кўзга ташланади. Маса-
    лан, ҳамма жойда узоқни чамалаб мўлжалга улоқтириш, ирғитиш-
    лар мавжуд, лекин тоғлик ўзбеклар нишонга ёки узоққа тош, те-
    кисликдагилар эса кесак, лой ёки таёқ улоқтирадилар (“Қадама та-
    ёқ”, “Аниқ мўжалга”, “Мерганлар” мисол бўла олади). 
    Миллий ўйинларни ўрганиш жараёни кенг кўламда олиб борил-
    моқда. Жумладан, К.Имомов, Т.Мирзаев ва Б.Саримсоқовлар ўйин-
    ларни икки турга бўладилар: 
    1. 
    Ҳаракатли ўйинлар. 
    2. 
    Маънавий (сўз) ўйинлар. 
    Ҳаракатли ўйинларда бирор буюм (ўйинчоқ) ёки сўз (қўшиқ) 
    ҳал қилувчи роль ўйнайди, улар бутун ўйин давомида бошқарувчи 
    восита вазифасини бажаради. 
    “Чиллак” ўйинида чиллакдаста ва чиллак, “Данак яшириш” 
    ўйинида данак ҳаракатни бошқарувчи буюм ҳисобланади. “Оқ те-
    ракми, кўк терак”, “Бой хотин”, “Меҳмонмисиз” ўйинларида сўз 
    (қўшиқ) ҳаракатни бошқарувчи воситага айланган. 
    Р.Йўлдошева “Ўзбек ҳалқ ўйинлари, халқ ижодий фаолияти-
    нинг бир туридир”, дейди. У халқ ўйинлари асосан 2 та катта сайл-
    ларда ўйналган, яъни Рамазон ва Қурбон хайитларида ўйналганини 
    таъкидлайди. 
    Р.Йўлдошева ўзбек халқ ўйинларини мазмунига кўра қуйида-
    гича таснифлайди: 
    I. Драмалашган ўйинлар: 
    а) ҳаётий; 
    б) кулгили ўйинлар; 
    в) қўшиқ ва рақс ўйинлари.
    II. Мазмунли ролли ўйинлар: 
    а) мазмунли ҳаракатли; 
    б) спорт ўйинлари. 


    64 
    III. Ижодий ўйинлар: 
    а) ўзбек халқ эртаклари ва афсоналари асосида ўқитувчилар 
    томонидан яратилган ўйинлар; 
    б) ўқитувчиларнинг ўзлари яратган ўйинлар; 
    в) ўқитувчиларнинг ижодий қобилиятини фаоллаштирувчи 
    ўйинлар; 
    г) тасвирий ижодкорликка, ўйинлар учун керакли нарсаларни 
    бажаришга доир ўйинлар (Йўлдошева Р .“Ўзбек халқ ўйинлари-
    нинг тарбиявий аҳамияти”. Т., “Ўқитувчи”, 1992,119-бет). 
    Юқоридагилардан келиб чиқиб, ўзбек халқ ўйинларини ижти-
    моий тарихий келиб чиқишига нисбатан, шартли равишда, қуйдаги-
    ча таснифланади: 
    1. 
    Меҳнат ўйинлари. 
    2. 
    Миллий харакатли ўйинлар.
    3. 
    Миллий спорт ўйинлари.
    4. 
    Саёҳат.
    5. 
    Мусиқа ва рақсли ўйинлари. 
    6. 
    Жониворлар билан ўтказиладиган ўйнлар. 
    Мактабгача таълим муассасаларида жамоа билан ва жамоани 
    гуруҳларга ажратиб ўйнашда миллий харакатли ўйинлардан фойда-
    ланиш мумкин бунда жамоали ҳаракатли ўйинлар 5 турга ажра-ҳти-
    лади. 
    1. 
    Тадқиқ, ижодий ритмик ҳаракатларини бажариш билан боғ-
    лиқ бўлган фаолият. 
    2. 
    Тезлик ва чаққонлик, қисқа югуриб ўтиш билан боғлиқ бўл-
    ган фаолият. 
    3. 
    Тўп, таёқ ва бошқа буюмлар билан тезкор фаолият. 
    4. 
    Сакраш, тўсиқларни ошиб ўтиш куч ишлатиб, қаршилик кўр-
    сатиш билан боғлиқ бўлган фаолият. 
    5. 
    Мўлжал олиш, кузатувчанлик,эшитиш билан боғлиқ бўлган, 
    харакат малакаларини қўллаши талаб қиладиган фаолият. 
    Умуман олганда, ҳар қандай ўйиннинг асосини ҳаракат ташкил 
    қилгани учун халқ ўйинларининг катта бир қисми ўзбек халқ мил-
    лий ҳаракатли ўйинлари деб аталади. Зеро, Алишер Навоий таъб-
    ири билан айтганда, “Ҳаракат тириклик мезонидир”.
    Ўзбек миллий ҳаракатли ўйинлари ўғил ва қиз болалар учун 
    алохида ўйинлар, варрак (ўғил болалар учун) мавсумий ўйинлар 
    (баҳор, ёз, куз, қиш) тунги ва кундузги ўйинлар топишмоқли, тақ-


    65 
    лидли, копток, сув ўйинлари, қувлашмачоқ, арғимчоқ билан бажа-
    риладиган ўйинларнинг катта бир мажмуасини ташкил қилади. 
    Мактабгача таълим муассасаларида жисмоний тарбия, нутқ ўс-
    тириш математик тасаввурларни шакллантириш, тасвирий фаолият-
    га ўргатиш каби машғулотлар мавжуд бўлиб, бу машғулотлар ха-
    рактерига қараб миллий ўйинлар танланиши керак. Жисмоний тар-
    бия машғулотлари учун кўпроқ ҳаракатли ўйинлардан, нутқ ўсти-
    риш машғулотлари учун эса маънавий ўйинлардан (топишмоқлар, 
    тез айтишлар, санамалар) фойдаланилса, мақсадга мувофиқ бўлади.

    Download 1.94 Mb.
    1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   99




    Download 1.94 Mb.
    Pdf ko'rish

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    Oʻzbekiston respublikasi oliy va oʻrta maxsus ta’lim vazirligi urganch davlat universiteti

    Download 1.94 Mb.
    Pdf ko'rish