ХОРАЗМ ШАРОИТИДА ЮМШОҚ БУҒДОЙНИНГ ЖАҲОН




Download 1.94 Mb.
Pdf ko'rish
bet73/99
Sana20.02.2023
Hajmi1.94 Mb.
#42897
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   99
Bog'liq
Istedod ziyosi 2022 (2)
10 Informatika Savollar UZB, 2 sinf 2 chorak matem, 3- 4 - MAVZU (1), 88888888888, Psixologik xizmatning o`rni va ahamiyati, 13-mavzu, 602629, ADSL, 11-sinf-Fizika-darslik, [05.10.2022 20 13] ТАШКЕНТ ЮЖНЫЙ НУКУС, Health food, О КУРСЕ, 15.Mehnat muhofazasi va texnika xavfsizligi hivWBz9, Tarmoqlar komp
 
ХОРАЗМ ШАРОИТИДА ЮМШОҚ БУҒДОЙНИНГ ЖАҲОН 
НАМУНАЛАРИНИНГ ЮҚОРИ ҲАРОРАТГА 
ЧИДАМЛИЛИГИНИ ЎРГАНИШ 
З.Аллоберганова, Н.Жуманазарова, М.Рахимова
Хоразм вилояти, асосан, Республикасининг энг шимолий мин-
тақасида жойлашган бўлиб, бошқа вилоятларидан ўзининг тупроқ-
иқлим шароити билан кескин фарқланади. Бу ҳудудда саҳронинг 


171 
континентал иқлими ҳукм суради, ҳаммаси бўлиб 100 мм атрофида 
ёғин-ёғиб, қиши қаттиқ совуқ, қарийб қорсиз, ёзи эса жазирама ис-
сиқ бўлади.
Бу ҳолатлар қишда буғдой кўчатларига салбий таъсир кўрсатиб, 
бир қисмининг совуқдан нобуд бўлишига олиб келса, баҳор ойла-
рига келиб, ҳаво ҳароратини сезиларли даражада кўтарилиши ва 
ёғин миқдорининг кам бўлиши ҳисобига дон сифати ва ҳосилдор-
лигига салбий таъсир кўрсатиб келмоқда. 
Юмшоқ буғдой донини шаклланиши ва ривожланиши (гуллаш, 
сут, мум пишиш фазалари) ҳаво ҳароратининг кўтарилиши, нам-
ликнинг пасайиш даврига тўғри келади. Бундай шароитлар ғалла 
экин ҳосилдорлигига ва дон сифатига салбий таъсир кўрсатади. 
Юқори ҳаво ҳарорати таъсирида чангланиш ва уруғланиш жараёни 
суст кечади. Дондаги оқсил миқдори ва клейковина ёпишқоқлиги 
камайиши кузатилади ва нонбоплик хусусиятига салбий таъсир 
кўрсатади. Ҳаво ҳарорати юқори ва тупроқ намлиги паст бўлган 
шароитларда юмшоқ буғдойнинг эртапишар, юқори ҳосил ва сифат 
кўрсаткичларига эга ҳамда иссиқликка чидамли навларидан фойда-
ланиш самарали ҳисобланади. 
Республикамизнинг шимолий ҳудудларда эртапишар, иссиқ-
ликка, қурғоқчиликка ва касалликларга чидамли нав намуналарини 
яратиш учун бошланғич манбаларини излаб топиш долзарб ҳисоб-
ланади. 
Хоразм воҳаси Ўзбекистон Республикасининг энг шимолий 
минтақаси ҳисобланиб, ерлари шўрланган, қишлоқ хўжалик экин-
ларидан режалаштирилган ҳосилни олиш кўп меҳнат ва харажат 
сарф бўладиган минтақадир. Хоразм ва Қорақалпоғистон Республи-
каси шароитларида шу минтақага мос, серҳосил ва юқори сифатли 
дон берадиган, эртапишар ва иссиқликка чидамли юмшоқ буғдой 
навларни танлаш, экишга тавсия бериш муҳим аҳамият касб этади. 
Шундан келиб чиқиб, қишлоқ хўжалигида экинлардан мўл ҳосил 
олишнинг истиқболли технологияларини яратиш ва жорий этиш 
орқали ҳосилдорликни ошириш, жумладан, юмшоқ буғдойнинг жа-
ҳон намуналарини Хоразм воҳаси тупроқ-иқлим шароитига мос 
навларини танлаш ва етиштириш агротехникасини ишлаб чиқиш, 
шу орқали республика иқтисодиётида қишлоқ хўжалик маҳсулотла-
рининг улушини кўпайтириш ва аҳолини буғдой унидан тайёрлана-
диган маҳсулотларга бўлган талабини қондириш мумкин. 


172 
Ғаллачиликда минтақавий агротехника асосида иш юритиш
яъни ҳар бир минтақанинг тупроқ-иқлим шароитига мос келадиган 
навларни танлаш ва яратиш, уларни етиштириш технологияларини 
ишлаб чиқиш, яратилаётган навлар юқори ҳосилли бўлиши билан 
бирга, нон ва нон маҳсулотлари тайёрлаш учун юқори сифат кўр-
саткичларига эга бўлиши, айниқса, ҳар бир ҳудуднинг маҳаллий 
шароитидан келиб чиқиб, экинларни жойлаштиришга, бунда янги 
навларни маҳаллийлаштириш ва уларни асосий майдонларга экили-
шига эришиш ўта муҳим ҳисобланади.
Мамлакатимизнинг турли тупроқ ва иқлим шароитларида юм-
шоқ буғдойнинг жаҳон намуналарини юқори ҳароратга чидамли 
нав намуналарни етиштириш, нав танлаш ва улардан юқори ва си-
фатли ҳосил олиш борасида мақбул экиш муддатлари ва меъёрла-
рини ишлаб чиқиш муҳим аҳамият касб этади.
Юқоридагиларни назарда тутган ҳолда, Хоразм воҳаси тупроқ-
иқлим шароитига мос жавдар навларни танлаш, уни маҳаллийлаш-
тириш ва жавдардан суғориладиган шароитда юқори ҳосилдорлик-
ка ва дон сифати бўйича юқори кўрсаткичларга эришишда маҳал-
лий шароитда етиштириш ва илмий асосланган агротехнологиялар-
ни ишлаб чиқиш муҳим аҳамият касб этади. 
Ушбу илмий тадқиқот ишининг мақсади Хоразм вилояти суғо-
риладиган ўтлоқи-аллювиал тупроқларида шароитида юмшоқ буғ-
дойнинг жаҳон намуналарини агротехнологик хусусиятларини ўр-
ганиб, Хоразм воҳаси тупроқ-иқлим шароитига мос юқори ҳарорат-
га чидамли навларини танлаш, уни маҳаллийлаштириш ва юқори 
сифатли дон ҳамда ҳосил етиштириш бўйича илмий асосланган аг-
ротехнологияларни ишлаб чиқишдан иборат. 
Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, биз ҳам Хоразм воҳаси 
ўтлоқи-аллювиал тупроқ-иқлим шароитида юмшоқ буғдойнинг жа-
ҳон коллекцияси намуналаридан юқори ҳароратга чидамли бўлган 
намуналарни ажратиб олиш мақсадида экиб ўстириш ишлари олиб 
бормоқдамиз. 
Бунга кўра СИММИТ халқаро ташкилоти генофондининг 
HTWYT (high tem
perature wheat yield trial) юқори температурага 
чидамли нав намуналарини бир метр квадратли майдончаларда, 
тўрт қайтарилишда экиб баҳолаш ишлари олиб борилди.

Download 1.94 Mb.
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   99




Download 1.94 Mb.
Pdf ko'rish

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



ХОРАЗМ ШАРОИТИДА ЮМШОҚ БУҒДОЙНИНГ ЖАҲОН

Download 1.94 Mb.
Pdf ko'rish