|
кўникмаларга эга бўлиши керак
|
bet | 143/176 | Sana | 11.12.2023 | Hajmi | 22,93 Mb. | | #115775 |
Bog'liq amaliy ishlanmaкўникмаларга эга бўлиши керак.
ФАННИ ЎҚИТИШДА ИННОВАЦИОН ТАЪЛИМ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ҲАМДА ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАРИНИ ЛОЙИҲАЛАШ
Фанни ўқитишда интерфаол, коммуникатив, перцептив ѐндашувлардан максимал даражада фойдаланиш, ўқув адабиѐтларидан ташқари аутентик материаллар: аудио, видео, журналлар, интернет манбаларидан ўзлаштирилган билимлар мажмуасини амалиѐтда кузатилаѐтган далил ва ҳодисаларга боғлай олиш, олинган натижаларни баҳолаш, таҳлил қилиш орқали касбий фаолият учун зарур бўлган билим, малака ва компетенцияларни инновацион тафаккур лаѐқати негизида шакллантиришга алоҳида эътибор қаратиш талаб этилади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, ўқув машғулотларини лойиҳалаш жараѐнида:
мезонни танлаш;
ўқув мақсадларини тоифалаш;
ўқув материалларини модуллаштириш;
уларни ўрганиш, таҳлил қилиш ва қайта ишлаш;
ўрганиш натижаларини аниқлаш каби омилларга қаратиш орқали таълим олувчида назарий билимлар пухта эгалланиши ҳамда уларни амалиѐтда қўллаш кўникмасини шакллантириш, мустақил таълимни самарали ташкил этиш талаб этилади.
АСОСИЙ НАЗАРИЙ ҚИСМ (МАЪРУЗА МАШҒУЛОТЛАРИ) МЕНЕЖМЕНТ (1- МОДУЛ)
мавзу. “Менежмент” фанининг предтмети, объекти ва методи
Менежмент фанининг мазмуни, моҳияти, фанни ўқитиш мақсадлари, менежмент объекти ва субъекти. Менежмент тамойиллари. Менежмент фанининг умумфалсафий усуллари. Менежмент фанининг таҳлил усуллари, тизимли ѐндашув, комплекс ѐндашув, интеграцион ѐндашув, иқтисодий- вазиятли ѐндашув, иқтисодий-математик ѐндашув, моделлаштириш, кузатиш, эксперимент, социологик кузатиш усуллари мазмуни. Менежмент фанининг ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий, кибернетика ва бошқа фанлар билан ўзаро алоқалари.
|
| |