• 2018 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасида электрон тижоратни ривожлантириш
  • ТИЖОРАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БЎЙИЧА НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ ВА НОРМАТИВ БАЗАНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
  • O‘zbekiston respublikasi oliy va o‘rta




    Download 2.18 Mb.
    bet111/124
    Sana27.10.2022
    Hajmi2.18 Mb.
    #28297
    1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   124
    Bog'liq
    ELEKTRON TIJORAT VA BIZNES ASOSLAR
    Diskret tuzilmalar 1-M.Ish, MTA Yakuniy nazorat Hammasi, 2 5359587219348652922, ARXEOLOGIYADA ANIQ VA TABIIY FANLAR, Falsafa 1-mustaqil ish, 1-LAB OCHILOV AZIZBEK, 6-amaliy iah Tarmoqlararo ekran vositasi yordamida tarmoq himoy, Aliyev-Tizimli dasturiy taminot, @idum uz tavsifnoma namunasi, TURIZMDA TUROPERATORLIK FAOLIYATINI RIVOJLANTIRISH, TURIZMDA TUROPERATORLIK, Biznesniloyihalash, 1665071471, Axborot xavfsizligi yakuniy testla
    Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ

    Тошкент ш., 2018 йил 14 май, ПҚ-3724-сон




    Ilova 2
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 майдаги ПҚ-3724-сон қарорига
    ИЛОВА
    2018 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасида электрон тижоратни ривожлантириш
    ДАСТУРИ



    Т/р

    Чора-тадбирлар номланиши

    Амалга ошириш
    механизмлари

    Ижро муддати

    Масъул ижрочилар

    I. ЭЛЕКТРОН ТИЖОРАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БЎЙИЧА НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ ВА НОРМАТИВ БАЗАНИ
    ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

    1.

    Ўзбекистон Республикасининг
    «Электрон тижорат тўғрисида», «Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида»ги Қонунларига ўзгартиришлар киритиш, бунда қуйидагиларни ҳисобга олиш:
    электрон тижоратда ишлатиладиган терминларга аниқ тушунчалар бериш;
    электрон тижорат субъектлари ўртасида ҳамкорликнинг замонавий усулларини жорий этиш имкониятларини бериш;
    элетрон тижоратда ҳужжатларнинг электрон шакли ва уларнинг юридик кучидан фойдаланиш масалаларини тартибга солиш;
    электрон тижоратда, бизнес (В2В) каби, якуний истеъмолчи (В2С) учун ҳам маҳсулотларни экспорт ва импорт қилиш масалаларини тартибга солиш;
    электрон тижоратдан фойдаланган ҳолда рақамли товарлар (дастурий маҳсулотлар, контент маҳсулотлар) ва аутсорсинг хизматларини экспорт ва
    импорт қилиш масалаларини тартибга солиш.

    Норматив- ҳуқуқий ҳужжат

    2019
    йил 1
    апрелга қадар

    Ахборот ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Савдо- саноат палатаси, Марказий банк, ДСҚ, ДБҚ, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат рақобат қўмитаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар

    2.

    Электрон тижорат субъектларига хизмат кўрсатиш, уларнинг манфаатлари ва хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда етказиб бериш хизматлари фаолиятини такомиллаштириш, шу жумладан:
    электрон шаклда (электрон чек) тўлов қабул қилингани ҳолатини фискал рўйхатдан ўтказиш ёки касса чекини сотувчидан харидорга етказиб бериш хизмати орқали етказиш;
    барча товарлар учун сотувчи/харидор номидан электрон тижоратда келишувлар бўйича тушириладиган товарларни декларация қилишга етказиб берувчи хизматларининг
    ҳуқуқини назарда тутадиган тартибни жорий этиш.

    Норматив- ҳуқуқий ҳужжат

    2018
    йил 1
    октябрга қадар

    Ахборот ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги, Савдо- саноат палатаси, Инновацион ривожланиш вазирлиги, ДСҚ, ДБҚ, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат рақобат қўмитаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар

    3.

    Электрон тижоратда товар-кузатув ҳужжатларини расмийлаштиришнинг соддалаштирилган тартибини назарда тутувчи, хусусан электрон тижорат ёрдамида импорт-экспортда сотиладиган ва харид қилинадиган товарларнинг (декларация қилиниши) божхона расмийлаштируви
    тартибини ишлаб чиқиш ва жорий этиш.

    Норматив- ҳуқуқий ҳужжат

    2019
    йил 1
    январга қадар

    ДСҚ, ДБҚ, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Ахборот ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги, Савдо- саноат палатаси

    4.

    Электрон тижорат иштирокчилари манфаатларини ҳимоя қилиш ва аҳолининг электрон тижоратга бўлган ишончини ошириш мақсадида, экспорт келишувларини ҳисобга олган ҳолда электрон тижорат иштирокчилари ўртасида махсус тартиб- таомилларга мувофиқ келишмовчиликларни кўриб чиқиш бўйича махсус арбитраж жорий этиш учун норматив-ҳуқуқий база шакллантириш бўйича
    таклифлар тайёрлаш.

    Норматив- ҳуқуқий ҳужжат

    2020
    йил
    1 июлга қадар

    Адлия вазирлиги, Ахборот ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги, Савдо- саноат палатаси

    5.

    Истеъмолчилар, электрон тижорат субъектлари ва бошқа иштирокчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш нормаларини назарда тутган ҳолда белгиланган электрон тижорат қоидаларини бузганлик учун белгиланган жавобгарликка доир Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш.

    Норматив- ҳуқуқий ҳужжат

    2020
    йил 1
    апрелга қадар

    Давлат рақобат қўмитаси, Ахборот ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги, ДСҚ, Адлия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Интеллектуал мулк агентлиги, ДБҚ, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, манфаатдор
    вазирлик ва идоралар

    6.

    Ўзбекистон Республикаси ҳудудида электрон пуллар айланмасини ҳуқуқий тартибга солиш, шунингдек, улар томонидан, шу жумладан хорижий электрон кармонлар билан электрон тижоратда тўловларни амалга ошириш бўйича
    тартибни амалга ошириш.

    Норматив- ҳуқуқий ҳужжат

    2019
    йил 1
    январга қадар

    Марказий банк, Молия вазирлиги, Ахборот ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги, ДСҚ, манфаатдор вазирлик ва идоралар

    7.

    Электрон тижоратда интелектуал мулк объектларини (дастурий маҳсулотлар, ахборот маҳсулотлари) божхона декларация қилиниши, олди- сотди ва экспорт/импорт қилиниши ҳолатларини бухгалтерлик ҳисобига олиш, шунингдек, онлайн- хизматларга лицензион битимлар ёки обуна бўлиш асосида фойдаланиш ҳуқуқини расмийлаштириш бўйича зарур ҳужжатларни расмийлаштириш учун норматив-ҳуқуқий базани
    шакллантириш.

    Норматив- ҳуқуқий ҳужжат

    2019
    йил 1
    октябрга қадар

    Ахборот ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги, Интелектуал мулк агентлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Молия вазирлиги, ДБҚ, ДСҚ

    8.

    Аукцион савдолари орқали мазкур платформалар фойдаланувчиларининг товарларини сотиш бўйича онлайн-платформаларни яратиш имкониятини тақдим этиш мақсадида электрон тижорат иштирокчилари учун интернет-аукционлар ўтказиш тартибини белгилаш.

    Норматив- ҳуқуқий ҳужжат

    2019
    йил
    1 июлга қадар

    Ахборот ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги, Давлат рақобат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Савдо- саноат палатаси, ДСҚ, Адлия вазирлиги


    Download 2.18 Mb.
    1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   124




    Download 2.18 Mb.

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    O‘zbekiston respublikasi oliy va o‘rta

    Download 2.18 Mb.