O`zbеkistоnrеspublikаsi оliy vа o`rtа mахsus tа`lim vаzirligi islоm kаrimоv nоmidаgi toshkеnt dаvlаt tехnikа unеvirsitеti tеrmiz filаli




Download 3.67 Mb.
bet80/219
Sana20.02.2023
Hajmi3.67 Mb.
#42925
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   219
Bog'liq
Y Q M umk
Психология мотивации человека, Гештальт-психология, 4-laboratoriya ishi, Xakimоva Farida, 5112100-texnologik talim, Vaqt doirasidagi asosiy operantlar-fayllar.org, Etikaning boshqa ijtimoiy-gumanitar fanlar bilan aloqasi, referat , ajralmaydigan birikmalar, Erkin Vohidov (1936-2016), aniq-integralnyuton-leybnis-formulasi, MUTAXASSISLIKKA KIRISH, 1-amaliy, Reja Animatsiya tushunchasi-fayllar.org
Майда кукун тўлдиргичлар.
Полимер материалларнинг таркибидаги асосий ташкил қилувчилардан бири тўлдиргичлардир. Тўлдиргичлар полимерларни торайишини (10-18% га) камайтиради, қаттиқлигини оширади, мустаҳкамлигини, иссиққа чидамлигини оширади, нархини арзонлаштиради, полимер сарфи 1,5-3 марта камаяди. Тўлдиргич тури полимер мустаҳкамлигини белгилайди. Кукун тўлдиргич органик ва анорганик бўлади. Органиклар: линтер (пахта момиғи), ёғоч кукуни, қипиқ, қиринди, целлюлоза заводи чиқиндиси-лигнин, бакелит кукуни (пластмасса колдиги кукуни), қоғоз, ип-газлама, синтетик толалар;
Анорганиклари-асбест толаси, асбест тўқима газмол, шиша тола, шиша газмол, тальк, слюда, чангсимон кварц, каомин, мўмиё, литопон, графит, кул ва х.к.
Тўлдиргичлар структурасига қараб 3 га бўлинади:
а) кукунсимон-ёғоч уни, целлюлоза, слюда, кварц уни, майдаланган бўр, каолин тальк;
б) толасимон-пахта момиғи, асбест, шиша ва синтетик толалар;
в) листсимон-қоғоз, газмол ва б.қ.
Турли тўлдиргичлар турлича хоссасини ўзгартиради:
кукунсимон-қаттиқлик ва Rсиқ оширади:
толасимон-эгилишга мустаҳкамликни оширади
листлиги-R эг. яна ҳам оширади.
Пластификаторлар-макромалекулаларни бир-бири билан ўзаро силжишини яхшилайди, эластиклиги, қайишқоқлиги ошади, полимерга ишлов бериш осонлашади. Улар асосан спирт ва кислоталарни мураккаб эфирлари бўлади, полимерга 5-40% қўшилади.
Стабилизаторлар-иссиқлик ва нур таъсирида полимерни эскиришини олдини олиши учун қўшилади.
Полимерлардан буюм олиш усуллари.
1.Вальцовка қилиш (ёйиш). Асосли линолеум шу йўл билан олинади. Смола, кукун тўлдиргичлар, пластификатор, дубутилфталат, пигмент қўшимчалари қорғичда аралаштирилади ва тайёр қоришма юриб турган тўқимага бир текисда суркалади. Термокамерада кизиган валец (ўқлов) ёрдамида 140-1450С температура остида зичлаштирилади.
2.Каландрлаш (босим билан ёйиш).
Бир ва кўп қаватли асоссиз линолеумлар шу усулда олинади. Ўқловларда 155-1600С ва 150 атмос. босим остида аралашма қотади.
3.Экструзия усули. Бунда пластик холатдаги материал маълум шаклдаги тешик орқали узлуксиз равишда босим билан сиқиб чиқазилади. Узунасига улчанадиган буюмлар, қувурлар шу йўл билан олинади. Полиэтилен пардалар , линолеум ва ш.к.
4.Босим остида қўйиш. Полистирол, сополимер, полиэтилен сингари термопластик смолалардан буюм тайёрлашда шу усул қўлланилади. Термопластик полимер гранула холатда қиздириш цилиндрда (170-2400С) эритилади. Кейин эриган полимер бўтқа плунжер ёрдамида 35-70 атм босим остида пресс қолибга сочратиб сепилади. Буюм қолипда 20-25 секунд сақланади кейин пресс қолип совутилиб, буюм ажратиб олинади.
5.Пресслаш усули-бунда асосан термореактив полимерлар иситиладиган гидравлик пресслар ёрдамида қолипда пресслаб олинади. Бу усулда қатламли пластмассалар ёғоч-тола ва ёғоч-пайраха плиталар (ДВП, ДСП) олинади.
6.Контакли қолиплаш. 1 Макет ёки андазага смола (полиэфир ёки эпоксид) шимдирилган шиша тола ётқизилади ва роликлар ёрдамида текислаб бостирилади.
7. Андазага ётқизилган шиша пластик полимер бўтқа эластик пардалар ёрдамида вакум кучи билан буюм ҳосил қилинади.
8.Пластикларни кўпиртириш. Кўпирган смолага қўшиладиган махсус қотиргич қўшилмалар ёрдамида қотирилади.
Пласмассанинг асосий хоссалари
Пласмассаниг хоссалари асосан унинг тузилиши, таркиби, кукун тури, олиш усули, қўшимчалар тури ва миқдорига боғлик.
Ўртача зичлиги 10-2200 кг/м3 гача бўлади.
-Полипропилен-890-910 кг/м3
-Полиэтилен-910-970 кг/м3
-Полистирол- 1060-1100 кг/м3
-ПВХ -1380-1400 кг/м3
-Полимер бетон –2000-2200 кг/м3
-Ғовакли полимер бетон-10-20 кг/м3
Пластмасса пўлатдан 6 марта, AL дан 2 марта енгил, мустаҳкамлиги эса юқори.
ККК= (конструктив сифат кўрсаткичи)
ККК- ғишт девор –0,02, бетон-0,06, қарағай-0,7, зич пластмасса-1-2
Чўзувчи куч таъсир этганда пластмассада бошқа материалларга қараганда нисбий чўзилиш каттароқ бўлади. Масалан:
полимер плёнка-150-300%
ўрама материал-100%
пароизол -20%
Сув шимувчанлиги:
зич полимерларда 0,1-0,5%
ғовакли полимер –30-90%
Линолеум –бир ёки икки қаватли ўрама материал. Устки қатлам пластмассадан , осткиси дағал газлама, махсус қартон ва бошкалардан ишланади. Бир қатламли линолеум-таркиби:
-сузпензияли ПВХ –40-45%
-пластификатор -CAPut!’-23%
-стабилизатор -0,5-1%
-кукун (тальк, бўр, каолин, ёғоч уни)-CAPut!’-35%
-пигмент -5-15%
Нитролинолеум-смола ва кукун тўлдиргичлардан ташкил топган пластик массани махсус барабанлар воситасида яссилаб ёйиб ишланган асоссиз бир қатламли ўрама материал. Бу линолеумни ранги қизил ёки жигар ранг бўлиб, жуда эгилувчан (совуқ ҳавода ҳам), камчилиги:-жуда яхши ёнади. 
Резиналинолеум-релин-кўп қатламли ўрама материал .Устки қисмига рангли резина, остки қисмига одатда эски резинани майдалаб битум аралаштирилган бўлади. Яна иссиқни, товушни ўтказмайдиган асосли релин ҳам ишлаб чиқарилади. 
Ворсолин-синтетик гиламга ўхшаш материал, асоси поливинилхлорид эмульсиясидан иборат, устки қоплама сифатида полипропилен ёки полиамид толасидан тўқилган тўқима ишлатилади. Битта ўрамада-эни1 м, узунлиги 50 м гача, қалинлиги 5-6 мм. 
Ворсонит-синтетик гилам-ўрама бир ёки икки қатламли материал. Хом ашё сифатида полиэфир ёки полиамид полимердан олинган мато ҳисобланади. Матога суюқ боғловчи шимдирилади, иссиқда ишлов берилади. Эни 1,6 м бўлиб, чўзилувчанликка мустаҳкамлиги 2-2,5 Мпа. 
Мастика. Чоксиз қуйма поллар олишда ишлатилади. Асосан ПВА ва латексдан олинади. Таркибида 50% смола бўлади. Полга 2-2,5 мм қалинликда ётқизилади. Агар пол нотекис бўлса 2 қатлам бўлади: Остки қатлам таркиби: ПВА суви 36%, кукун тўлдиргич 54% пигмент 6%, сув 4%
Устки қатлам таркиби: ПВА суви-56%, кукун-30%, пигмент-4%, сув-10%.
Чоксиз қуйма поларни полимеруслентдан ҳам олиш мумкин бўлади. 

Download 3.67 Mb.
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   219




Download 3.67 Mb.

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



O`zbеkistоnrеspublikаsi оliy vа o`rtа mахsus tа`lim vаzirligi islоm kаrimоv nоmidаgi toshkеnt dаvlаt tехnikа unеvirsitеti tеrmiz filаli

Download 3.67 Mb.