• Maxsus son, 2020 PEDAGOGIK MAHORAT
  • Pedagogik mahorat




    Download 2.84 Mb.
    Pdf ko'rish
    bet11/172
    Sana25.03.2024
    Hajmi2.84 Mb.
    #177188
    1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   172
    Bog'liq
    Pedagogik mahorat maxsus son 2020 yil
    7-mavzu, Математика - Маъруза 00, new1, Sayyora Mo\'minova, Mo\'minova Sayyora, Yaxshinorova Nilufar, Tarbiya jarayonlarining mohiyati va mazmuni Reja, obyektivka-namuna (1)
    Keywords: creative activity, design, independent work, didactic project, lesson, educational material. 
    Она тили таълимида ўқувчиларнинг ижодий фаолиятини лойиҳалаштириш жараёнида ўқитувчи 
    турли дидактик назария, қарашлардан келиб чиқиб, лойиҳалаш предмети - маълумот мазмунига 
    педагогик ишлов беради. “Маълумот мазмунига педагогик ишлов бериш йўли билан таълимнинг кенг 
    қамровли, катта, универсал лойиҳалари концепция, дастур, дарслик шаклида тайёрланади. Катта, 
    универсал дидактик лойиҳаларни амалга оширишда иккиламчи лойиҳалар - дарс ишланмалари
    режалари, конспектлари сифатида ишлаб чиқилади” [1, 5]. 
    Она тили таълимида ўқувчиларнинг ижодий фаолиятини лойиҳалаштириш ўзаро боғлиқ 3 
    босқичда амалга ошади: 1-босқич - лойиҳанинг идеал лойиҳасини онгда яратиш; 2-босқич - лойиҳани 
    яратиш; 3-босқич - она тили таълимида ўқувчиларнинг ижодий фаолиятини лойиҳалаштириш 
    жараёнига татбиқ этиш.
    Биринчи босқични амалга ошириш учун фан ўқитувчиси ўқувчиларнинг назарий билим, 
    амалий кўникма ва малакаларига қўйиладиган талабларни, ўқув материалини ўрганиш мақсадларини, 
    лойиҳанинг дидактик мақсадларини аниқлайди ва уларни инобатга олган ҳолда ўқув материалига 
    педагогик ишлов беради. Бу босқич фан ўқитувчиси томонидан педагогик сценарий ёзиш билан 
    якунланади. 
    2-босқичда фан ўқитувчиси тузиб берган педагогик сценарий асосида лойиҳа яратилади.
    3-босқич асосан, фан ўқитувчисининг фаолиятидан иборат бўлиб, ўқитувчи тайёр лойиҳа 
    асосида дарсларни ташкил этади. 
    Дидактик лойиҳани бажариш эса икки босқичда амалга оширилади: лойиҳани тайёрлаш 
    босқичи; лойиҳани амалга ошириш босқичи [2]. Лойиҳани амалга ошириш босқичида ўқитувчи 
    томонидан ўқувчиларнинг қуйидаги ўқув ишлари ташкил этилади:
    https://buxdu.uz


    Maxsus son, 2020 
     PEDAGOGIK MAHORAT
    13 
    - дарснинг мақсади, вазифалари, ўқувчилар бажарадиган муаммо, топшириқларни уларга 
    етказиш, қилинадиган ишлар бўйича кўрсатмалар бериш;
    - ўқувчиларни фаол мустақил фаолиятга йўллаш, ўқувчилар диққатини мавзуга қаратиш, 
    қизиқишларини ошириш, янги муаммоларни ечишга эҳтиёж ва ўқишга ҳавас уйғотиш;
    - жорий ўқув ишларининг натижасини назорат қилиш таълим жараёнининг ажралмас қисми 
    саналади. Таълим натижалари дастурда кўзда тутилган савол, топшириқ, муаммо, машқ, тест 
    топшириқлари воситасида назорат қилинади.
    Тайёрланган лойиҳа педагогик ишланма бўлиб, унда у ёки бу мавзу бўйича ахборотларни қабул 
    қилиш, унга ишлов бериш, билимлар асосида кўникмаларни шакллантириш, кўникмаларни 
    такомиллаштириб малака даражасига кўтариш, мавзуни тўлиқ ўзлаштириш масалалари тўлиқ қамраб 
    олинади. Бундан кўринадики, лойиҳада: 
    -таълим жараёнининг акт, бўғин, босқич, даврлари ҳисобга олинади; 
    -ўқитиш меҳнатининг ўзига хос хусусиятлари қайд этилади; 
    -ўқувчиларнинг ўқув материалини идрок этиш, уларни билиш, тушуниш, татбиқ қилиш, таҳлил 
    қилиш ва қайта бирлаштириш, баҳолашга оид хатти-ҳаракатлари назарда тутилади; 
    -таълим натижалари, ўзлаштиришнинг қуйи даражасидан юқори даражасига кўтарилиш 
    омиллари, машқлар тизими, тестлар тўплами кўзда тутилади. Ўқувчи ва ўқув материалининг ўзаро 
    таъсири ўқувчи фаолиятига кўра таҳлил қилиниб, бу таъсирнинг жараёний хусусиятлари 
    тавсифланди. Энди ўзаро таъсир ўқув материалига кўра ўрганилади. Шу йўл билан ўзаро таъсирга 
    воситавий тавсиф беришга ҳаракат қиламиз. Ўзаро таъсирга олдин ўқувчи, кейин ўқув материали 
    жиҳатидан тавсиф бериш йўли билан унинг моҳиятини англашимиз осонлашади [3].
    Ўзаро таъсир яхлит тизим бўлиб, ўзига оид мақсад, восита, натижага эга. Олдинги босқичда 
    амалга оширилган мақсад, кейинги босқичда янги билимларни эгаллаш, янги-янги муаммо, 
    топшириқларни бажариш воситасига айланади. Зеро, "ижодий билишнинг асосий белгиларидан бири, 
    инсоннинг ўз ихтиёридаги билимларни янги билимлар билан бойитиш шарти сифатида ишлатишдир" 
    [4, 53]. 
    Бошланғич синф она тили таълимида ўқувчиларнинг ижодий фаолиятини лойиҳалаштиришни 
    амалга ошириш босқичлари ўқувчилар томонидан ҳал этиладиган вазифалар, ўқувчилар фаолияти
    ўқитувчи фаолияти, ўқитиш шакллари ва усулларидан ташкил топади. 
    Лойиҳалаш фаолияти: 
    1. Қидирув-изланиш ва муаммони таҳлил қилиш: 
    - лойиҳа мавзусини танлаш; 
    - лойиҳани режалаштириш;
    -дарс босқичи бўйича тадбирлар; 
    - йиғиш, ўрганиш;
    -ахборотни қайта ишлаш ва таҳлил;
    -лойиҳа мавзуси ҳақида маълумот;
    - муаммони муҳокама қилиш (ўқитувчи ва тенгдошлари билан); 
    - вазифалар берилади; 
    - маълумотларни такомиллаштириш ва таҳлил қилиш; 
    - қўйилган мақсадлар ва ҳаракат режасини танлаш; 
    - изланиш олиб бориш; 
    - ўқувчилар рағбатлантирилади; 
    - иштирокчилар учун муаммо ўртага ташланади ва ўқитувчи унинг муҳокамасини ташкил 
    этади, лойиҳа мақсадларини тушунтиради; 
    - назорат қилади, маслаҳат беради; 
    - муаммо атрофида суҳбат ташкил этилади; 
    - ҳикоя; 
    - маслаҳат; 
    - мустақил иш; 
    - экскурсия. 
    2. Лойиҳа ечимни излаш: 
    - ўқувчилар томонидан таклиф этилган вариантларини ўрганиш; 
    - муаммони ечиш учун муқобил вариантларни танлаш; 
    - иқтисодий самарадорлик (фанлараро ёки мавзулараро интеграция); 
    - асосий ечимни танлаш; 
    - ахборот билан ишлаш; 
    https://buxdu.uz



    Download 2.84 Mb.
    1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   172




    Download 2.84 Mb.
    Pdf ko'rish