• PEDAGOGIK MAHORAT Maxsus son, 2020
  • Pedagogik mahorat




    Download 2.84 Mb.
    Pdf ko'rish
    bet8/172
    Sana25.03.2024
    Hajmi2.84 Mb.
    #177188
    1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   172
    Bog'liq
    Pedagogik mahorat maxsus son 2020 yil
    7-mavzu, Математика - Маъруза 00, new1, Sayyora Mo\'minova, Mo\'minova Sayyora, Yaxshinorova Nilufar, Tarbiya jarayonlarining mohiyati va mazmuni Reja, obyektivka-namuna (1)
    Keywords: education, independent thinking, technologies, best practices, innovations, professional 
    skills, harmonious person 
     
    Жаҳон миқёсида давлат ва жамият тараққиётининг ҳаракатлантирувчи кучи сифатида 
    қаралаётган таълим мазмунида тил ва тафаккур уйғунлигига эришишнинг инновацион 
    технологиялари орқали таълим самарадорлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 
    Айниқса, Япония, Германия, АҚШ, Россия Федерацияси, Канада каби дунёнинг ривожланган 
    мамлакатларининг 
    илмий 
    марказлари 
    ва 
    олий 
    таълим 
    муассасаларида 
    лингвистик 
    компетенцияларнинг назарий ва амалий масалалари етакчи ўринда туради. “Инновацион педагогик 
    технологиялар воситасида ўқитишни тубдан яхшилаш” муаммоси БМТнинг таълим, фан ва маданият 
    масалаларига доир Битимида ҳам долзарб вазифа сифатида белгиланган [1]. 
    Республикамиз таълим муассасаларида ўқувчиларнинг мустақил фикрлаш, атрофдаги 
    воқеликка онгли муносабатда бўлиш, дахлдорлик ва ижтимоий фаоллик каби сифатларини, нутқ ва 
    тафаккурини ривожлантириш, юксак маънавиятли баркамол шахсни камол топтириш соғлом авлодни 
    вояга етказишнинг муҳим омили сифатида бошланғич таълим тизимидан бошлаб илғор педагогик ва 
    ахборот-коммуникация технологияларини кенг миқёсда қўллаш заруратини юзага келтирди. 
    “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси”да белгилаб 
    берилган “мустақил фикрлайдиган, қатъий ҳаётий нуқтаи назарга эга, Ватанга содиқ ёшларни 
    тарбиялаш, демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш 
    жараёнида уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш”[2] вазифаси шахснинг интеллектуал 
    салоҳиятини шакллантиришга, жамиятнинг ижтимоий, сиёсий, маданий, маърифий ҳаётида фаол ва 
    https://buxdu.uz


    PEDAGOGIK MAHORAT
    Maxsus son, 2020
    10 
    муваффаққиятли иштирокини таъминлашга замин яратади. Узлуксиз таълим тизимини янада 
    такомиллаштириш йўлини давом эттириш, меҳнат бозорининг замонавий эҳтиёжларига мувофиқ 
    юқори малакали кадрларни тайёрлаш, илмий ва инновацион ютуқларни амалиётга жорий этишнинг 
    самарали механизмларини яратиш қайд қилинган мазкур фармон бошланғич таълим тизимида ҳам 
    ўқитиш сифатини такомиллаштиришни тақозо этади. 
    Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида“ги Қонунида ҳам таълим соҳасидаги давлат 
    сиёсатининг асосий принциплари сифатида “таълимнинг узлуксизлиги ва изчиллиги; давлат таълим 
    стандартлари доирасида таълим олиш” қайд этилган бўлса-да, кузатишлар бошланғич таълим она 
    тили дарсларида ўқувчиларнинг нутқ ва тафаккурини ривожлантириш бўйича сўз ва иборалар устида 
    ишлашнинг мазмуни ва шаклларида узвийлик ва узлуксизлик таъминланмаганлиги, лексик-
    грамматик машқлар бир тизим сифатида мукаммаллик касб этмаганлигини кўрсатди. Бу ҳол “Она 
    тили“ дарсликларининг савол-топшириқларида ҳам, методик қўлланмаларда ҳам, ўқитувчилар 
    фаолиятида ҳам аён бўлиб қолди. Она тилидан дидактик материаллар ўта даражада кам ва уларнинг 
    борларини ҳам мазмунан талаб даражасида яратилган деб бўлмайди. Ўқитиш усулларининг тўғри 
    белгилаб олинмаслиги, она тили ўқитишда дарсликдаги машқ шартларинигина бажариш, унинг ҳам 
    нутқ ўстириш, мантиқий тафаккур кўникмаларини ривожлантириш бўйича талаб даражасида 
    бажарилмаслиги ўқувчиларнинг тилни амалий ўзлаштиришларига салбий таъсир этмоқда. Бошланғич 
    синф ўқитувчиларининг касбий савиясининг пастлиги, боз устига дарсларга алоҳида тайёргарлик 
    кўрилмаслиги туфайли она тили ўқитиш даражаси жаҳон стандарти талабларига жавоб 
    беролмаслигидан кўз юмиб бўлмайди. “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”да “таълим олувчиларни 
    маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг ва маърифий ишларнинг самарали шакллари ҳамда услубларини 
    ишлаб чиқиш ва жорий этиш” [3] вазифалари аниқ-равшан белгилаб берилганлигига ҳамда 
    бошланғич таълим узлуксиз таълимнинг кейинги босқичлари учун мустаҳкам замин яратишига 
    қарамасдан, тил таълимида тафаккурни ривожлантирувчи ақлий фаолиятнинг анализ-синтез, 
    таққослаш, аниқлаш, умумлаштириш, далиллаш ва хулосалаш каби усулларига эътиборсизлик тил ва 
    тафаккур уйғунлигига эришишнинг оғриқли нуқталаридандир. Ҳолбуки, ўқувчилар мазкур усуллар 
    ёрдамида ифодаланаётган нутқни гапларга, гапларни сўзларга, сўзларни бўғин ва товушларга 
    ажратади, бу элементлардан сўз ҳақида бир бутун тасаввурга эга бўлади.
    Кузатишлар бошланғич синфларнинг она тили дарсликларига киритиладиган машқ 
    материалларини қуйидаги мезонлар асосида танлаш ижобий натижалар беришини кўрсатди: 
    -машқ материалларининг боғланишли матн характерида бўлиши; 
    -ўрганилаётган тил билимини ўзлаштиришни таъминлаши ва мустаҳкамлаши; 
    - ўқувчилар ҳаёти билан боғлиқ ва ёшига мос бўлиши; 
    - давр тараққиётини ўзида акс этириши; 
    - таълимнинг шу босқичида ўқитиладиган фанлар билан боғланиши.
    Муаммо юзасидан олиб борилган кузатишлар ўқитувчиларнинг дарс режаси ва конспектларида 
    машқ шартларини бажаришдан нарига ўтилмаётганлиги, маъноси изоҳланадиган сўзлар изоҳи акс 
    этмаётганлиги, савол-топшириқларда сўзларнинг маъно қирралари устида ишлашга эътибор 
    берилмаётганлигини кўрсатди. 
    Тажриба-синов ишларига жалб қилинган мактаб ўқитувчиларининг айрим сўзлар маъносини 
    “Ўзбек тилининг изоҳли луғати”дан фойдаланмаган ҳолда изоҳлаб, хатога йўл қўйиши, машқ 
    матнлари юзасидан берилган топшириқлар ўқувчиларни мустақил фикрлашга йўналтирмаслиги, 
    мавжуд машқ матнлари асосида ўқувчиларнинг сўз бойлигини ошириш имкониятидан унумли 
    фойдалана олмаслиги, сўзнинг шахс камолотидаги ўрни ҳамда нутқ ва тафаккурни ривожлантириш 
    устида ишлаш усуллари ва йўналишларини яхши билмаслиги маълум бўлди. 
    Бизнингча, бошланғич таълимда ўқувчиларга лексикология юзасидан элементар тарзда назарий 
    билимлар мазмуни белгилаб берилмаганлиги юқоридаги каби камчиликларнинг юзага келишига 
    сабаб бўлмоқда.
    Она тили ва ўқиш китоби дарсликларидаги шеър, топишмоқ, мақол, тез айтиш, қўшиқларни, 
    насрий асарлардан парчаларни ёдлатиш, она тили дарсларида ёддан ёзув диктанти олиш, ўқиш 
    дарсларида ифодали ёд айттириш каби лексик машқлар ўқувчиларнинг ўқиш кўникмаларини 
    такомиллаштиришга, сўзга муносабатини фаоллаштиришга ёрдам беради, луғатини бойитади, нутқ 
    ва тафаккурини ривожлантиришга сезиларли таъсир кўрсатади. 
    Дастурда берилган таълим мазмуни ҳамда ўқувчиларнинг билим, кўникма ва малакаларига 
    қўйилган талаблардан келиб чиқиб, 1-2-синфларда нарса ва шахсларнинг ўзига хос хилма-хил 
    белгилари бўлиши, нарсалар ранги, мазаси, шакли, ҳиди, ҳажми, хусусиятларига кўра фарқланишига 
    доир машқлар ва ўқув топшириқлари нутқ ўстиришда алоҳида ўрин тутади. 
    https://buxdu.uz



    Download 2.84 Mb.
    1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   172




    Download 2.84 Mb.
    Pdf ko'rish