• ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ Кушбаков Дилшод Мусурманкулович
  • Таянч сўзлар
  • “PEDAGOGS”   international research journal ISSN




    Download 5,34 Mb.
    Pdf ko'rish
    bet96/194
    Sana17.12.2023
    Hajmi5,34 Mb.
    #121843
    1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   194
    Bog'liq
    98-71-PB

    “PEDAGOGS” 
     international research journal ISSN: 
    2181-4027
    _SJIF: 
    4.995
     
    www.pedagoglar.uz
     
    Volume-26, Issue-2, January - 2023
     
    100 
    ЎЗБЕКИСТОНДА АҲОЛИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ ТАРТИБИ ВА
    ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ 
     
    Кушбаков Дилшод Мусурманкулович 
    Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси ҳуқуқбузарликлар 
    профилактикаси ва криминология кафедраси катта ўқитувчиси юридик 
    фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD) 
    Вахобжонов Дилмурод Дилшод ўғли 
    Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси ҳуқуқбузарликлар 
    профилактикаси ва криминология кафедраси ўқитувчиси 
     
     
    Аннотация. Мақолада Ўзбекистон Республикасида аҳолини рўйхатга 
    олиш тартиби ва ўзига хос хусусиятлари, ҳуқуқий асослари шунингдек аҳолини 
    рўйхатга олиш айрим жиҳатлари норматив-ҳуқуқий таҳлил қилинган. 
    Таянч сўзлар: рўйҳатга олиш, паспорт, паспорт тизими, доимий прописка. 
     
    “Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси 
    Қонунида ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон 
    Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш концепциясини 
    тасдиқлаш тўғрисида” 2019 йил 5 февралдаги ПФ-5655-сон Фармонида 
    белгиланган вазифалар ижросини самарали ташкил этиш, аҳолини рўйхатга 
    олишнинг ташкилий ва методик принципларини, дастурий-техник таъминоти ва 
    маълумотларни қайта ишлашнинг технологик жараёнларини синовдан ўтказиш, 
    давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари 
    раҳбарларининг аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш 
    жараёнларидаги масъулиятини янада ошириш вазифаси Ўзбекистон 
    Республикаси Вазирлар Маҳкамаси зиммасига юклатилди. 
    Мамлакатимиз аҳоли сонини аниқ ҳисоблаб чиқиш уларнинг жинси, ёши, 
    оилавий аҳволи, маълумоти, турмуш даражаси, яшаш шароити, бандлиги, 
    миллати, фуқаролиги ҳамда бошқа демографик, ижтимоий-иқтисодий 
    хусусиятлари бўйича ягона маълумотлар базасини яратиш мақсадида, 
    давлатимиз раҳбари томонидан “Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда 
    аҳолини рўйҳатга олишни ўтказиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”[1] ги 
    фармон имзоланди. 
    Мазкур Фармон мамлакатимиз тараққиёти йўлида қўлга киритилажак 
    асосли ва ишончли маълумотлар базасини яратиш, республикадаги ижтимоий 
    вазиятга янада ойдинлик киритишга хизмат қилади. 



    Download 5,34 Mb.
    1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   194




    Download 5,34 Mb.
    Pdf ko'rish

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    “PEDAGOGS”   international research journal ISSN

    Download 5,34 Mb.
    Pdf ko'rish