• Юқорида самарадорликка эришиш учун инклюзив таълимда қуйидаги вазифалар амалга оширилади
  • Адабиётлар рўйхати
  • Reja: Inklyuziv taʼlimning mazmun-mohiyati




    Download 82.08 Kb.
    bet4/4
    Sana25.03.2023
    Hajmi82.08 Kb.
    #46681
    1   2   3   4
    Bog'liq
    22-MAVZU INKLYUZIV TA\'LIM
    IBODULLA SHAYMARDONOV, 456, Аnnоtаtsiya , 1-amaliy, 2-amaliy , 39, 1-ma\'ruza, Pedagogika tarixi fan sifatida. Ibtidoiy jamoada tarbiya. Eng qa, kommunikativ qobiliyat ped.ta\'sir ko\'rsatish, Тарбия. 1 Мавзу, 3876-Текст статьи-9694-1-10-20201214, 9Галогенли хосилалар, e9c59efaa1dee9aa95caca6f24e7ac53 Ona tili va uni o`qitish metodikasi , Reja Тa’lim mazmuni. Ta’lim metodlari va usullari haqida ma’lum
    Инклюзив таълим (инглиз тилидан олинган бўлиб, inclusive, inclusion–уйғунлашмоқ, уйғунлаштириш, қамраб олмоқ, қамраб олиш маъноларини билдиради) бу давлат сиёсати бўлиб, нормал ривожланишдаги ва махсус эҳтиёжли болалар ўртасидаги тўсиқларни бартараф этиш, махсус таълимга муҳтож болалар ва ўсмирларни ривожланишидаги нуқсонлар ёки иқтисодий қийинчиликлардан қатъий назар оиланинг фаол иштирокида умумтаълим тизимига тўлиқ қўшишни ва ижтимоий ҳаётга мослаштиришни ифодаловчи таълим тизмидир.
    Юқорида келтирлган меъёрий ҳужжатлар асосида имконияти чекланган болалар ва ўсмирларни ҳам умумтаълим муассасаларида тенгҳуқуқлилик асосида ўқитиш ва тарбиялаш масаласи ҳуқуқий жиҳатдан кафолатланди.
    Чунки алоҳида эҳтиёжли болалар инклюзив таълимининг самарали ташкил этилиши натижасида

    • имконияти чекланган фарзандлари мавжуд бўлган оилаларнинг моддий ва маънавий муаммоларига барҳам берилади ва маҳалларда ажратиш исканжасидан қутулишга имкон яратилади;

    • имкнонияти чекланган болаларни мактаблар ва жамоатчилик орасида камситишларнинг олди олинади, болалар ўртасида

    тенгҳуқуқлилик таъминланади, дўстона муносабатлар шаклланади;

    • махсус эҳтиёжли боланинг ўз оиласи ва жамият даврасида бўлишдек улкан имконият яратилади;

    • жамиятнинг янада инклюзивлашувига олиб келади;

    • барча учун таълим сифати янада яхшиланади;

    • имконияти чекланган болалар соғлом тенгдошлари орасида табиий шароитларда яшаш ва меҳнат қилишга мослашадилар;

    • имконияти чекланган болаларнинг ижтимоий жамиятга эрта ва самарали мослашишлари таъминланади, яъни жамиятда бошқалар кўмагига қарамлар сони камаяди.

    Юқорида самарадорликка эришиш учун инклюзив таълимда қуйидаги вазифалар амалга оширилади:

    • барча таълим муассасаларида имконияти чекланган ўқувчиларнинг таълим олишлари учун зарур моддий-техник, психолого-педагогик ва коррекцион йўналтирувчи шароитларни яратиш;

    • ўқувчилар ўртасидаги таълимдаги тенглик ҳуқуқини кафолатлаш;

    • имконияти чекланган болалар ва ўсмирларни оилалардан ажрамаган ҳолда яшаш ҳуқуқини таъминлаш;

    • жамиятда имконияти чекланган болалар ва ўсмирларга нисбатан дўстона ва меҳр-муҳаббатли муносабатни шакллантириш;

    • жамиятнинг ва оиланинг фаол иштирокида ногирон ва соғлом болалар ўртасидаги тўсиқларни бартараф этиш, ижтимоий ҳаётга эрта мослаштириш;

    • жамият ривожининг фаол иштирокчиларини кўпайтириш, ишсизлар сонини янада камайтириш;

    • барча учун таълим сифатини ошириш асосида давлат иқтисодини ўстириш ва ҳалқ маънавиятини юксалтириш.

    Имконияти чекланган болалар инклюзив таълими асосан умумий, махсус эҳтиёжли болаларнинг яшаш жойига яқин бўлган муассасаларда ташкил этилади. Бундай муассасалар барча болаларнинг турли жисмоний эҳтиёжлари, якка хусусиятлари, уларнинг қобилиятлари, ўқитиш усуллари ва таълим босқичларидаги фарқларни аниқлайди ҳамда уларнинг имкониятлари, ўзлаштириш даражаларини инобатга олган ҳолда, табақалаштирилган таълим-тарбия тизимини ташкил этади.

    Адабиётлар рўйхати:

    1. Выгоцкий Л.С. Вопросы детской психологии. – М.: СПБ. 1999.

    2. Белтюков В.И. Взаимодействие анализаторов в процессе восприятия и усвоения устной речи (в норме и потологии) – М.: Педагогика. 1997.

    3. Богданова Т.Г. Сурдопсихология. –М., 2002.

    4. Л.Мўминова, Ш.Амирсаидова ва бошқалар Махсус психология -Т.: Фан ва технологиялар ,2013.

    5. П.Пўлатова, Л.Нурмухамедова, Ш. Амирсаидова Махсус педагогика -Т.: Фан ва технологиялар, 2014.

    Download 82.08 Kb.
    1   2   3   4




    Download 82.08 Kb.

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    Reja: Inklyuziv taʼlimning mazmun-mohiyati

    Download 82.08 Kb.