|
Атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи манблар
|
bet | 60/66 | Sana | 04.12.2023 | Hajmi | 461,48 Kb. | | #111123 |
Bog'liq Suvning tarkibi va tuzilishi Suvning fizik-kimyoviy ko’rsatkichl-fayllar.orgАтмосфера ҳавосини ифлослантирувчи манблар. Расмий маълумотларга қараганда, атмосферага дунё бўйича 50 миллиои тонна ҳар хил углеводородлар, 260 миллион тонна ол-тингугур* оксидлари, 58-60 миллион тонна азот оксидлари, 2 миллион тоннадан ортиқроқ чанг ва кулсимон моддалар ташланмокда. Атмосфера ҳавосининг кундан-кунга, йилдан-йилга бунчалик ифлосланиб боришида автотранспортларнинг «айби» борлиги яққол кўриниб турибди. Ҳозирги кунда дунё бўйича 500 миллиондан ортиқроқ автомобиль мавжуд бўлиб, улар йилига 3 миллиард тоннадан ортиқ углеводород ёқилғисини сарфламокда, унинг ёқиши натижасида атмосферага жуда катта миқдорда зарарли газлар ажралиб чиқмоқда. Ҳисоб китобларга кўра, ер юзасидаги барча автомобиллар бир сутка давомида атмосферага 0,5 миллион тонна углерод оксиди, 1000 тонна углеводородлар, 26 минг тонна азот оксидлари ва бензин буғлари чиқаради. 100 км юрган битта автомобиль, бир йил давомида нафас олиш учун сарф бўладиган кислородни ёқиб юборади. 1 та енгил автомобиль бир йилда.атмрсферага 297 кг заҳарли ис гази, 39 кг углеводородлардан иборат моддалар, 10 кг заҳарли азот оксидларйСс кг чанг, 1 кг олтингугурт оксиди ва ниҳоят 0,5 кг ўта заҳарли қўрғошин бирикмаларини ташламокда. Карбюраторли двигателлар билан ишловчи автомобилларнинг сўндиргичларидан чиқкадиган асосий зарарли газлар углерод ва азот оксидлари, углеводородлар ҳисобланса, дизель ёнилғисига ишловчи двигателларда азот ва олтингугурт оксидлари ҳамда қурумдир. Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, автомабиллардан чиқадиган қўргошин 40% диаметри 5 мкм дан кичик бўлган заррачалардир. Улар узоқ муддат давомида муаллақ ҳолатда туриш ва ҳаво орқали ҳайвонлар ва инсонлар организмига кириш хусусиятига эга. Маълумотлар шуни кўрсатадики, АҚШ ва Япония атмосферани ифлослантирувчи манбалар ичида автотранспорт воситалари олдинги ўринда туради. Хорижий мамлакатлар атмосферасини ифлослантирувчи газлар ичида ис гази, углеводородлар ва азот оксидлари барча тажовузкор газларнинг 60-70% ини ташкил қилса, республикамизда бу кўрсаткич 35 фоизни, айрим шаҳарларда (Андижон, Бухоро, Самарқанд, Тошкент) эса 80 фоизни ташкил қилади. Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ҳудудларида автотранспорт воситалари томонидан 1988 йилнинг ўзида 35,8 миллион тонна зарарли ташламалар ҳавога чиқариб ташланган. Москва, Санкт-Петербург, Тошкент, Ереван ва бошқа шаҳарлар ҳавосида ис гази рухсат этилган меъёрдан 3-10 марта зиёд эканлиги қайд этилган. Бу борада кундан-кунга кўпайиб бораётган ҳаво лайнерлари ҳам ўз ҳиссасини қўшмоқдалар. Жумладан, «Боинг-707» типидаги битта ҳаво лайнери 6850 та автомобилдан чиқадиган заҳарли газларни атмосферага ташлайди. Бундай ва бунга ўхшаган ҳаво лайнерларидан неча минглаб учиб юрганлиги ҳисобга олинса, уларни ҳаво муҳитига етказаётган зарарини тасаввур қилиш қийин эмас. Ҳозирги вақтда биосфера турли ташқи кучлар таъсири остида йилдан-йилга ўзгариб бормоқда.
Дизель двигатели билан ишлайдиган трактор ва комбайинлар ҳам атмосферани ифлослайди. Бу машиналар катта майдонлар бўйлаб тарқоқ ҳолда ишласада, улардан чиққан за-рарли газлар тезлик билан ҳавога тарқалади. Шунинг учун улардан фойдаланилганда ёнилғи таъминоти ва ёниш тизимларини созлаб, тўғри эксплуатация қилиш лозим. Кўплаб бензин ва керосинлар уларни сақлаш, автомашиналардан трактор ва комбайинларга қўйиш вақтида буғланади.
Атмосферани ифлослантиришда транспорт воситаларининг «ҳиссаси» республикамиз ҳудудида ифлослигича қолмоқда. Республика бўйича бу кўрсаткич 35 фоизни, айрим шаҳарларда (Андижон, Бухоро, Самарқанд, Тошкент) эса 80 % ни ташкил этади. Кеййнги йилларда олиб борилган кузатишлар шуни кўрсатадики, рак касаллигини келиб чиқишида автомабилда ёнилғининг чала ёниши натижасида ажралиб чиқадиган ароматик углеводородлар ҳам роль ўйнайди. Саноатлашган ва транспорт ҳаракати кучли ривожланган ҳудудларда бу касалдан нобуд бўлиш, бошқа регионларга нисбатан 15-30% ортиқлиги аниқланган.
Саноат ташламаларининг кимёвий таркиби ёнилғи турига (қаттиқ, суюқ, газсимон) ва уни ёндириш усулларига кўра турлича бўлади. Кўмир, нефть, газ ёнилғилари ёнганда турли сабабларга кўра тўла ёнмайди. Шунинг учун саноат корхоналаридан атмосферага катга миқдорда чала ёнган заррачалар (қурум, кул, чанг) ва зарарли газлар (углерод кўш оксиди), углеводородлар, олтингугурт бирикмалари, олтингугурт (II) оксиди, азот оксидлари чиқади. Қуйидаги расмларда Узбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган саноат корхоналаридан атмосферага ташланадиган чиқиндиларнинг солиштирма миқдорлари келтирилган.
Саноат корхоналари ташламаларини икки гуруҳга бўлиш мумкин. Биринчи гуруҳга «ташкил этилмаган ташлама»лар киради. Улар корхоналарнинг тозалаш қурилмалари билан тўла таъминланмаганлиги, материалларни ташиш тўғри ташкил этилмаранлиги, хом ашёларни сакдаш қдидаларига етарли амал қилинмаслиги натижасида ҳосил бўлади. Иккинчи гуруҳга «ташкнл этилган ташлама»лар мансуб. Бундай ташламалар махсус тутун мўрилари, дудбўронлар, вентиляция тизимлари кабиларни ташкил этиш орқали камайтирилади. Айниқса, кимё, металлургия, нефтни қайта ишлаш саноа-ти ва қурилиш материаллари ишлаб чиқариш корхоналарининг ташламалари жуда хавфли. Токсик моддалар инсон организмига ҳаво орқали кириб, шу ондаёқ қонга сўрилади. Уларнинг хавфлилик даражаси ошқозон-ичак орқали бўладиган таъсирдан бир неча марта кучли бўлади.
Қора ва рангли металлургия корхоналари чанг, олтингугурт гази, углерод ва азот оксидларини ҳавога чиқаради. Алюминий саноати эса атмосфера ҳавосини фтор билан ифлос-лантирувчи манба ҳисобланади.
Америка олимлари маълумотларига кўра, цемент заводларида бир тонна цемент маҳсулотини ишлаб чиқариш мобайнида тахминан 100 кг цемент чанги хавога чиқарилади. Цемент заводлари жойлашган ҳудудлар хавосининг ифлосланиши корхона атрофидаги 1000 метргача бўлган минтақанинг тупроқ ва ўсимликлар қопламини кучли даражада ишдан чиқишига олиб келади. Цемент чанглари тупроқ устида йиғилиб, унинт ичигача кириб боради ва тупроқ юзасида ўзига хос технологик қатлам шаклланади.
Иссиқлик электр станцияларидан олинадиган электр қуввати асосан кўмир, мазут, газ каби ёнилғилар ёнишининг ҳосиласидир. Масалан, бир квт/соат электр қуввати олиш учун 290-350 грамм кўмир керак бўлади. Табиийки, тошкўмирнинг ёниши натижасида учувчан чанг, қурум, кул пайдо бўлади. Бу мураккаб аралашмалар заҳарли газлар билан бирга, атмосфера ҳавосига тарқалади. Тошкўмир таркибидаги олтингугурт ёниш жараёнида сульфид ангидридига айланади, у эса ўз навбатида хаво ҳавзасита тушиб, уни ифлослантиради. Моддалар ёнишидан ҳосил бўлган юқори даражали ҳарорат аланга атрофида ҳаводаги азот билан бирикиб тажовузкор азот оксидига айланади. Атмосфера ҳавосига учиб чиқадиган ис гази ва углеводородлар салмоғи ёнилғи(кўмир) ёндирилаётган жараёнга боғлиқ бўлади. Тошкўмир қанчалик тўла-тўкис ёнса, чиқинди моддалар шунчалик кам бўлади. Маълумотларга қараганда, 1000 мвш қувватга эга бўлган иссиқлик электростанциялари йил давомида 3800 тонна турли таркибли зарарли чиқиндиларни атмосферага чиқариб ташлайди. Шунингдек, бир тонна тошкўмир ёнганда ҳавога 83,4 кг олтингугурт оксиди, 44,1 кг азот оксиди, 374 кг чанг, 1,1 кг ис гази, 0,4 кг углеводсфодлар ва 0,01 кг альдегидлар ажралиб чиқади.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган 2600 дан ортиқ корхоналардан йилига 164 минг тонна 150 турдаги ифлослантирувчи моддалар ҳавога чиқариб юборилмоқда. Улардан 87 %и республиканинг асосий саноат потенциали )дисобланган Тошкент, Қашқадарё, Бухоро, Фарғона, Навоий вилоятларида жойлашган корхоналар ҳиссасига тўғри келади. 1987 йилда саноат корхоналари томонидан атмосферага ташланган чиқиндилар миқдори республикада аҳоли жон бошига 150-211 кг ни ташкил қилган бўлса, 1996 йидца Ўзбекистон бўйича атмосферага турғун ва харакатланувчи манбалардан 1,8 миллион тонна зарарли моддалар ташланган. Бу кўрсаткич 1991 йилдагидан 2 миллион тонна, 1995 йилдагидан эса 165 минг тонна кам демакдир. Табиатни муҳофаза қилиш тадбирларини амалга ошириш натижасида жами 32,7 минг тонна чиқинди ташланиб, шундан ишлаб чиқариш цехлари, участкалари ва объектларини тўхтатиб қўйиш ҳисобига 3,58 минг тонна ташламалар қисқарган. (Келтирилган маьдумотларда атмосферага авиация, темйр йўл, дарё транспортлари, ҳайвон сақлаш мажмуалари, шахсий иситиш печлари, чиқиндихоналарни ёндирилиши, карьер чанглари ва бошқа ифлослантирувчи манбалардан чиқариладиган ташламалар ҳисобга олинмаган.)
Умумий ифлослантирувчи ташламаларининг 53% ини углерод оксиди, 15% ини олтингугурт ангидриди ва 15% ини юқори токсиклик ҳоссасига эга бўлган моддалар, 8 % ини углеводородлар, 5% ини қатгиқ моддалар ва 4% ини азот оксидлари ташкил қилади.
Турғун манбалардан атмосферага 150 дан зиёд зарарли моддалар чиқариб юборилмокда. Шулардан 84% ини Тошкент (300 минг тонна), Қашқадарё (214 минг тонна), Бухоро (99 минг тонна), Фарғона (57 минг тонна) ва Навоий (47 минг тонна) вилоятларида жойлашган корхоналар ҳиссасига тўғри келади.
|
| |