Сув таъминоти соҳасида малакали ходимларни тайёрлаш тизимини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида




Download 25.22 Kb.
bet1/3
Sana19.05.2022
Hajmi25.22 Kb.
#21425
  1   2   3
Bog'liq
Саволлар Коллеж учун
davlat-standarti-asosida-chizmalarni-taxt-qilish, Test tayyorlanishga (2), Asbobsozlik materiallari Qirindi hosil bo’lish jarayoni, Testlar to\'plami 2021, маруза, Referat Psixologiya fanidan Mavzu Temperament va uning tiplari, Хавоканд, MInimalizm uslubining milliy uylarimizdagi muhim jihatlari, ttb 6, Исокжонов Жамшидбек 89 А 20-гурух, xx asrning 60-80-yillarida ozbekistonda suv resurslaridan foydalanish muammolari, betlik, 55555, lira

Сув таъминоти соҳасида малакали ходимларни тайёрлаш тизимини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида.
Сув академиясининг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб нималар белгиланган?
сув таъминоти соҳасини ривожлантиришга зарур бўлган бошқарув, ишлаб чиқариш ва эксплуатация қилиш бўйича кадрлар, шу жумладан, ўрта ва ўрта-махсус профессионал таълим, олий таълим ҳамда олий таълимдан кейинги таълимда кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;
ҳалқаро эътироф этилган хорижий олий ўқув юртларининг етакчи профессор-ўқитувчиларини жалб қилган ҳолда, ичимлик ва оқова сув соҳасида амалиёт билан узвий боғлиқликда изланишлар олиб бориш, илмий, илмий-педагогик ва илмий-техник кадрларни тайёрлаш бўйича ҳамкорликда дастурларни (joint programs) амалга ошириш, хорижий стажировка ва малака ошириш курсларини ташкил этиш;
ичимлик ва оқова сув соҳасида олиб борилаётган янги қурилиш, модернизация ва реконструкция қилиш тадбирларида рақамлаштириш бўйича илғор техник ва технологик ечимлар, жумладан SCADA ва геоахборот тизимларидан кенг фойдаланиш, ҳисоб-китоблар ва биллинг тизимида “сунъий интеллект” ва “буюмлар интернети” (internet of things (IoT)) жорий қилиш, оқова сув тизимларига илғор технологияларни тадбиқ қилиш (мембрана ёрдамида тозалаш, сувни ионизация қилиш каби технологиялар, тозаланган сувни қайта ишлатиш), ичимлик сувни сифатини назорат қилиш бўйича илғор технологиялар ва лаборатор изланишларни олиб бориш ва ўқитиш;
иншоот ва тармоқлар эксплуатацияси, сув ресурсларини интеграцион тарзда (integrated water resources management), сувни “ақлли” бошқариш ва ҳисобини юритиш (smart water management), истеъмолчиларни ичимлик сув билан таъминлаш, ичимлик сувнинг технологик ва тижорат йўқотишларини олдини олиш, ичимлик сув сифати ва хавфсизлиги таҳлили ва мониторинги, атроф-муҳитга зарарни камайтириш, муқобил сув манбааларини аниқлаш, маиший ва саноат оқава ҳамда ёмғир сувларни тозалаш ва қайта ишлаш, носозликларни бартараф этиш, меҳнат ва техника хавфсизлиги, насос ускуналарни таъмирлаш, метрология ва гидравлика, қайта тикланувчи ва энергосамарадор манбаларни жорий этиш, соҳани молиявий бошқариш, тарифларни шакллантириш, абонентлар ва жамоатчилик билан ишлаш бўйича доимий равишда қисқа ва ўрта муддатли ўқув курслари ва амалий ўқишларни, шу жумладан, тўлов-контракт асосида ташкил этиш;
соҳа ходимларининг илғор инновацион технологияларни яратиш бўйича ташаббускорлигини қўллаб-қувватлаш, уларнинг новаторлик ғояларини ишлаб чиқаришга жорий этишга кўмаклашиш учун Сув академияси ичида “Стартап-акселератор” ташкил этиш ҳамда ушбу акселераторни Марказий Осиё миқёсида кенг тарғиб қилиш;
соҳада қўлланиладиган техник талаблар, шартлар, стандартлар
ва фаолият натижалари кўрсаткичларини соҳани ривожлантириш мақсадларидан келиб чиққан ҳолда янгилаб бориш бўйича асосланган тавсиялар тайёрлаш, бу борада норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштиришда бевосита иштирок этиш;
соҳада амалга оширилаётган инвестицион сиёсатга янги бошқариш
ва молиялаштириш механизмларини жорий этиш юзасидан ҳалқаро ҳамкорликни амалга ошириш.

Сув академияси илғор хорижий тажрибадан келиб чиққан ҳолда қандай илмий-услубий кластер шаклида ташкил этилади?


биринчи босқичда – 2022-2024 йиллар – илмий-ўқув базаси, мавзувий лабораториялар, тажриба-синов ва моделлаштириш (research and development (R&D)), кутубхона, тингловчилар, хорижий ва маҳаллий ўқитувчилар учун ётоқхона ва меҳмонхоналар комплекси;
кейинги босқичда – 2023-2025 йиллар – стартап лойиҳалар
ва кўргазмалар учун иншоотлар ва техник жиҳозлар, “Ўзсувтаъминот” акциядорлик жамиятининг интеграциялашган “дата-марказ” ва ситуацион маркази, республика бўйича ягона диспетчерлик пункти, маъмурий биноси, спорт ва рекреацион майдонлари ҳамда бошқалар.

ИССИҚЛИК ТАЪМИНОТИ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ВА ИССИҚЛИК ТАЪМИНОТИ КОРХОНАЛАРИНИ МОЛИЯВИЙ СОҒЛОМЛАШТИРИШГА ОИД ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Республиканинг иссиқлик таъминоти тизимини ислоҳ қилишга кўмаклашиш бўйича ишчи гуруҳига қуйидаги вазифалар юклатилсин:
иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш ва етказиш сарф-харажатларини камайтириш, магистрал ва уйларнинг ички иссиқлик таъминоти тармоқларида мавжуд йўқотишларни қисқартириш бўйича амалий чора-тадбирларни ташкил этиш;
иссиқлик таъминоти соҳасига замонавий технологиялар ва бошқарув усуллари, жумладан иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш, тақсимлаш ҳамда унинг истеъмолини назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизими фаол жорий этилишини таъминлаш;
иссиқлик таъминоти соҳасида давлат тариф сиёсатини такомиллаштириш, шунингдек, инвестициявий жозибадорликни ошириш бўйича ҳар томонлама таҳлил ўтказиш ва таклифлар ишлаб чиқиш;
иссиқлик таъминоти соҳасидаги истиқболли инвестиция лойиҳаларини, шу жумладан давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини тайёрлаш, кўриб чиқиш ва амалга оширишга кўмаклашиш;
«Йўл харитаси»да назарда тутилган тадбирларнинг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли амалга оширилишини тизимли мониторинг қилиш;

Download 25.22 Kb.
  1   2   3




Download 25.22 Kb.

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



Сув таъминоти соҳасида малакали ходимларни тайёрлаш тизимини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида

Download 25.22 Kb.