Tarmoq komponentalari




Download 0.64 Mb.
bet23/25
Sana14.07.2023
Hajmi0.64 Mb.
#76742
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   25
Bog'liq
Tarmoq komponentalari
Ўзбекистонда қайси соҳалар ходимлари энг кўп коррупцияга қўл ураётгани маълум қилинди, BOZOR MUNOSABATLARI SHAROITLARIDA KORXONALAR FAOLIYATINI TARTIBGA SOLUVCHI ME\'YORIY HUJJATLAR, Gaz asosiy kompressor stantsiyasiga etkazib berish uchun yig
Эрамиздан олдинги XX аср. Месопатамияда ўтказилган қазилмалар вақтида энг қадимий шифрланган матнлар топилган. Лойдан ясалган тахтачага қозиқчалар билан ёзилган матн ҳунармандларнинг сопол буюмларини қоплаш учун тайёрланадиган бўёқнинг рецепти бўлиб, у тижорат сири ҳисобланган. Қадимги мисрликларнинг диний ёзувлари ва тиббиёт рецептлари ҳам маълум.
Эрамиздан олдинги IX асрнинг ўрталари. Плутарх берган маълумотларига кўра, ана шу даврда шифрловчи қурилма – скиталь, қўлланилган бўлиб, у ўрин алмаштиришлар орқали матнни шифрлаш имконини берган. Матнни шифрлашда сўзлар бирор диаметрли цилиндрга (скиталга) ўралган энсиз лентага ёзилган. Лента ёйилганда унда очиқ матн ҳарфларининг ўринлари алмаштирилган ҳолати ҳосил бўлган. Бунда калит сифатида цилиндрнинг диаметри хизмат қилган. Бундай матнни шифрдан ечиш усулини Аристотел таклиф этган. У лентани конусга ўраган ва ўқилиши мумкин бўлган сўз ёки сўзнинг бир қисмини кўрсатувчи жой цилиндрнинг диаметри деб ҳисоблаган.
Эрамизнинг 56 йили. Ю.Цезарь галлар билан уруш вақтида ширфлашнинг алмаштириш турини қўллаган. Очиқ матн алфавити
остига цикл бўйича (Цезарда учта позицияга) силжитиш орқали шу алфавит ёзилган. Шифрлашда очиқ матндаги алфавитлар, яъни юқори қисмда жойлашган ҳарфлар қуйи қисмдаги мос ҳарфлар билан алмаштирилган. Бу турдаги шифрлаш Ю.Цезаргача маълум бўлган бўлса-да, лекин бундай шифрлаш усули унинг номи билан юритилади.
Мураккаб алмаштиришлар шифри сифатида юнонлар шифри –
«Полибий квадрати» саналади. Алфавит квадрат жадвал кўринишида тасвирланади. Шифрлашда очиқ матн ҳарфи жадвалдаги иккита сонга алмаштирилган – мос тушувчи ҳарфнинг жойлашган устун ва қатор рақамларига. Алфавитни жадвалда ихтиёрий тарзда жойлаштириш ва у орқали қисқа хабарни шифрлаш замонавий қарашлар нуқтаи назари бўйича ҳам мустаҳкам шифрлаш ҳисобланади. Бу ғоя биринчи жаҳон урушида мураккаб шифрлашларда амалга оширилган.
V асрда Рим империясининг емирилиши фан ва санъат, шулар қаторида криптография ривожланишининг тўхташига сабаб бўлди. У пайтларда черков махфий белгилар билан ёзилган хатни таъқиб қилган ва уни афсунгарлик ва жодугарлик деб ҳисоблаган. Чунки маълумотларни шифрлаш черков томонидан уларни назорат қилиш имконини бермас эди.
Француз роҳиби ва файласуфи Р.Бэкон (1214–1294) махфий ёзувнинг еттита тизимини баён этган. У даврларда кўпгина шифрлар илмий ахборотларни яшириш учун қўлланилган.

  1. асрнинг иккинчи ярми. Ватиканда ишлаган, архитектор ва математик, шифрлар тўғрисидаги китоб муаллифи Леон Батиста Альберта иккита концентрик айлана асосида алмаштириш шифрини баён қилган. Биринчи айланага очиқ матннинг алфавити жойлаштирган бўлса, иккинчисига шифрловчи алфавит ёзилган. Бу шифрловчи алфавитдаги ҳарфлар кетма-кет жойлаштирилмаган. Матнда ҳарфларнинг турли даражада қайтарилиш хусусиятини Альберта биринчи бўлиб шифрни ечиш учун қўллаган. Шунингдек, шифрлашнинг мустаҳкамлигини ошириш учун бошқа шифрлаш тизимлари ёрдамида қайта шифрлашни таклиф этган.

Тарихдан маълумки, 1546 йилда Франция қироли Франциск I фуқароларига шифрлашни тақиқловчи фармон эълон қилган. Ваҳоланки, у даврдаги шифрлар оддий бўлишига қарамай, уларни очиб бўлмас эди.
Германиялик Иоганн Тритемий (1462–1516) криптография бўйича биринчи дарсликлардан бирини ёзган. «Ave Maria» деб номланган
кўп қийматли алмаштиришли оригинал шифрлашни таклиф этган. Очиқ матннинг ҳар бир ҳарфи шифрловчининг танлови бўйича бир эмас, бир нечта ҳарфларга алмаштирилиши мумкин бўлган. Бунда ҳарфлар ҳарф ёки сўзлар билан шундай алмаштирилганки, натижада псевдоматн ҳосил бўлган. Кўп қийматли алмаштириш усулидан ҳозирги кунда ҳам фойдаланилади (масалан, ARJ архиваторида).
Италиялик математик, механик, врач Джироламо Кардано (1506– 1576) Кардано панжараси деб номланган шифрлаш тизимини ихтиро қилган. Иккинчи жаҳон уруши вақтида Буюк Британия ҳарбий-денгиз қўшинларининг мустаҳкам шифрларидан бири шу тизим асосида яратилган. Панжаралар чизилган картон бўлагида ихтиёрий тартибда номерланган тешикчалар қилинган. Шифрланган матнни ҳосил қилиш учун, картон бўлагини қоғозни устига қўйиб, картоннинг тешиклари бўлган жойларига танланган тартибда ҳарфлар ёзиб чиқилган. Картон олиб ташлангандан сўнг, ёзилган ҳарфларнинг оралари псевдомазмунли жумлалар билан тўлдирилган, шу орқали шифрланган хабар яратилган. Агар ҳарфлар орасидаги масофалар катта бўлиб, сўзлар узунлиги кичик бўлса (масалан инглиз тилидаги сўзлар), яшириш осон амалга оширилган.

  1. аср. Алмаштириш шифрлари математик Джованни Батиста Порт ва дипломат Блеза де Вижинер ишларида ўз ривожини топди. Вижинер тизими у ёки бу кўринишда ҳозирги пайтда ҳам қўлланилмоқда.

  2. аср. Франция қироли Людовик XIII ҳузуридаги вазир кардинал Ришелье дунёда биринчи бўлиб шифрлаш хизматини ташкил этган.

Лорд Френсис Бэкон (1562–1626) биринчи бўлиб ҳарфларни 5 қийматли иккилик код билан белгилаган: А= 00001, В =00010, ... ва ҳоказо. Бэкон бу кодларга қайта ишлов бермаган, шунинг учун бундай яшириш усули мустаҳкам бўлмаган. Уч асрдан сўнг, бу кодлаш тамойили электр ва электрон алоқада асос қилиб олинди. Бунда Морзе ва Бодо кодларини, 2-сонли халқаро телеграф кодини, ASCII кодини, эслаш ҳам ўринли, чунки улар ҳам оддий алмаштириш асосида яратилган.
XVII асрда луғатли шифрлар ихтиро этилган. Шифрлашда очиқ матн ҳарфлари иккита сон билан белгиланган. Бунда кенг тарқалган китоблардан бири олиниб, шифрланувчи ҳарф китобнинг маълум бетидаги қатор номери ва ҳарф номерига алмаштирилган. Бу тизим мустаҳкам шифрлаш усули ҳисобланади, лекин ундан фойдаланиш
қулай эмас. Шу билан бирга, китоб рақиб қўлига тушиб қолиши эҳтимолидан ҳоли эмас.
Маълумки, криптографик воситалар ҳозирги вақтгача асосан давлат сирларини ҳимоя қилишга қаратилган эди, шунинг учун бу воситалар махсус органлар томонидан яратилган. Бунда юқори криптомустаҳкамликка эга бўлган криптотизимлар қўлланилган, бу эса катта харажатларни талаб қилган. Охирги йилларда маълумотларни криптографик ўзгартиришнинг янги усуллари интенсив ишлаб чиқилмоқда, улар анъанавий қўлланишига қараганда кенгроқ соҳаларга татбиқ этилмоқда.
Автоматлаштирилган тизимларда маълумотлар ҳимоясининг криптографик усуллари ҳисоблаш техникаси воситаларида қайта ишланаётган ёки ҳар хил турдаги сақлаш қурилмаларида сақланаётган маълумотларни ҳимоялашда, шунингдек алоқа линиялари орқали тизим элементларига узатилаётган маълумотларни ҳимоялашда қўлланилади. Ҳозирги вақтда кўплаб ҳар хил шифрлаш усуллари ишлаб чиқилган ва уларни қўллашнинг назарий ва амалий асослари яратилган.
Ахборот тизимларида криптографик усуллар кенг қўлланилмоқда. Чунки компьютер тармоқлари, жумладан Интернет жадал ривожланмоқда. Тармоқ орқали давлат, ҳарбий, тижорат ва хусусий таснифга эга катта ҳажмдаги маълумотлар узатилмоқда. Бу маълумотларга бегона шахсларнинг кириши мумкин эмас. Шу билан бирга, юқори қувватли компьютерларнинг, тармоқ ва нейрон ҳисоблаш технологияларининг пайдо бўлиши аввал ўта мустаҳкам, амалда ечими йўқ деб ҳисобланган криптографик тизимларни обрўсизлантирди. Бу эса замонавий криптографик усуллардан фойдаланиш ўта долзарб эканлигини англатади.
Замонавий криптография ахборот хавфсизлигининг конфеден- циаллик, бутунлик, аутентификация ва томонларнинг муаллифликни инкор этолмасликлари муаммоларини ҳал этувчи билим соҳаси ҳисобланади.

Download 0.64 Mb.
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   25




Download 0.64 Mb.