камбағал; камайиб кетса (1,0) бой аралашма




Download 1.37 Mb.
bet10/10
Sana05.02.2022
Hajmi1.37 Mb.
#17092
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
77 gurux 5 mavzu
Health.ilnesses-WPS Office 15-mavzu, Омина Tezis, Kinematikaga kirish, Doc1, talim tizimi5-9
камбағал; камайиб кетса (1,0) бой аралашма дейилади.
Хаддан ташқари бой ёки камбағал ёнувчи аралашма алангаланмайди. Ҳавони бензинга нисбати энг кам ва энг кўп бўлганда аралашмани электр учқунидан ёниш мумкинлиги (имконияти) аралашмани алангаланиш чегараси дейилади. Бой аралашмани алангаланиш чегараси (  0,4)-юқори, камбағал аралашмани алангаланиш чегараси (  1,4) эса пастки дейилади.
Ёнувчи аралашмани тайёрлаш жараёнини оддий карбюратор мисолида кўриб чиқамиз (2-расм).



2-расм. Оддий карбюраторнинг схемаси.
1- дроссел заслонкаси; 2-аралаштириш камераси; 3-пуркагич; 4-диффузор; 5-ҳаво патрубкаси; 6-жиклер; 7-қалқович камерасини атмосфера билан боғловчи тешик; 8-бензин узатувчи канал; 9-игнасимон клапан; 10-қалқович; 11-қалқовичли камера; 12-дроссел заслонкасини ўқи.

Бензин қалқовичли камерага 11 ёнилғи бакидан канал 8 орқали оқиб келади. Қалқовичли камерада бензинда ичи ковак сузиб юрувчи қалқович 10 ўрнатилган ва унга игнасимон клапан 9 таяниб туради. Қалқовичли камерадаги бензин сатҳи меъёрий баландликка кўтарилганда қалқович шунчалик сузиб чиқадики, игнасимон клапанни уясига зич тақаб, бензин оқиб тушишини тўхтатади. Камерада бензинни сарфланиши натижасида сатҳ пасая бошлайди ва қалқович пастга сузиб, игнасимон клапан бензин тушиш йўлини очади. Бензинни оқиб тушиши, бензин меъёрий сатҳга кўтарилмагунча давом этаверади. Шундай қилиб, қалқович камерадаги бензинни меъёрий сатҳини муайян ушлаб туради.


Қалқовичли камерадан бензин жиклер 6 орқали пуркагичга 3 ўтади. Жиклер деб, «маълум ўлчамда калибрланган қисмга» айтилади. Жиклер ўзидан дозалаб ўтказаётган моддаларга кўра ёнилғи, ҳаво, эмулқсион турларга ажратилади. Оддий карбюраторда эса битта, яъни ёнилғи жиклери ўрнатилган. Шунинг учун ҳам оддий карбюраторларни бир жиклерли карбюратор деб аташади.
Ишламаётган двигателда пуркагичдаги ёнилғи сатҳи қалқовичли камерадаги сатҳ билан бир хил бўлади. Шунинг учун пуркагичнинг учи камерадаги меъёрий сатҳдан  h га юқори бўлиши (3-5мм) лозим. Бу эса двигател ишламаган пайтда бензинни ўз-ўзидан оқиб кетишини олдини олади.
Қалқовичли камерани атмосфера билан боғловчи тешик 7 туфайли камерада атмосфера босими ушлаб турилади.
Карбюраторнинг ҳаво патрубкасига 5 ўзгарувчан ички диаметрли диффузор 4 аталмиш қисм ўрнатилган. Диффузорнинг энг тор қисмига пуркагичнинг учи жойлаштирилган. Диффузор ҳаво патрубкасидан ўтаётган ҳаво тезлигини кескин оширади ва босимни эса камайтиради.
Ғилиндрларга киритилаётган ёнувчи аралашма миқдори ўққа 12 ўрнатилган овалсимон латун пластина кўринишидаги тортқилар тизими орқали ҳайдовчи кабинасидаги акселератор педали билан уланган дроссел заслонкаси 1 ёрдамида бошқарилади.
Дроссел заслонкасини очиб ёки ёпиб, исталганча ўтказиш кесиминиг юзасини кўпайтириб ёки озайтириб, тегишли равишда ёнувчи аралашма сарфини, яъни двигател қувватини ўзгартириш мумкин.
Диффузор бўғизидан дроссел заслонкасини ўқигача бўлган бўлак аралаштиргич камераси 2 дейилади.
Ёнувчи аралашма тайёрлаш қуйидаги жараёнлардан ташкил топади:

  1. ҳавони карбюратор орқали ҳаракатланиши;

  2. бензинни жиклердан оқиб чиқиши;

  3. бензинни пуркалиши ва буғланиши.

Киритиш тактида поршен юқори чекка нуқтадан пастки чекка нуқтага ҳаракатланаётганида, унинг юқорисидаги ғлиндр бўшлиғида сийракланиш (Ра) ҳосил бўлади. Атмосфера босими (Ро) ва ғлиндрдаги босим фарқи △Ра туфайли ҳаво тепадан пастга қараб катта тезликда карбюратор орқали шиддат билан ҳаракатланади. Ҳавонинг тезлиги диффузор қисмида 150-200 мс гача етади. Пуркагичдан оқиб чиқаётган бензинни тезлиги эса, ҳаво тезлигидан 25 марта кам бўлиб, двигател валнинг максимал айланишлар сонида 6-9 мс ни ташкил этади.
Бензинни жиклер орқали пуркагичдан фаввора бўлиб чиқиши қалқович камерадаги атмосфера босими (Ро) ва диффузорнинг энг тор қисмидаги босим (Pq) фарқи △Pq эвазига содир бўлади. Ҳавонинг диффузор қисмидаги тезлиги қанча юқори бўлса, бензинни оқиб чиқиши шунчалик ошади. Шунинг учун ҳам ҳаво тезлигини ошириш мақсадида битта эмас, иккита ҳатто учта диффузор қўлланилмоқда.
Пуркагичдан ҳаво тезлигидан 25 марта кам тезлик билан оқиб чиқаётган бензин катта тезлик билан ҳаракатланаётган ҳаво зарбасидан ўртача радиуси 0,1-0,3 мм бўлган майда-майда томчиларга ажралади ва қисман томчилар буғга айланади. Баъзи томчилар аралаштиргич камера деворларига ўтиради. Томчилар қанча майда бўлса буғланиш юзаси шунчалик кўпаяди.
Оддий карбюраторда дроссел заслонкани очилиши катталашган сари, ўтаётган ҳаво миқдори кўпайиб, унинг тезлиги ва сийракланиши ошиши натижасида ёнилғи кўп сарфланади. Ҳаво ва бензин сарфини ўзгариш нисбати мақсадга мувофиқ даражада таъминланмайди.
Ундан ташқари салт юриш ва двигателнинг кам юкланишда ишлаш пайтида оддий карбюраторда сийракланиш шунчалик кам бўладики, ёнувчи аралашма тайёрлаш имконияти бўлмай қолади.
Юқорида келтирилган камчиликларни бартараф қилиш ва двигателнинг турли иш режимларини қаноатлантирувчи таркибдаги ёнувчи аралашма тайёрлаш мақсадида амалдаги замонавий карбюраторлар бирқатор асосий ва ёрдамчи қурилмалар билан таъминланади.
Карбюраторли автомобил двигателларининг ишлаш режимлари ва уларга мос ёнувчи аралашма таркиби қуйидагилардан иборат: двигателни ишга тушириш (0,40,6); салт ишлаш ва кичик юкланиш (0,60,8); ўртача юкланиш (1,051,15 тежамли аралашма); тўла юкланиш (0,850,95 қувватли аралашма); кичик ва ўртача юкланишдан тўла юкланишга кескин ўтиш (тезланиш).
Двигателнинг асосий режимларига мос равишда карбюратор қуйидаги дозаловчи қурилмаларга эга бўлиши лозим: ишга тушириш қурилмаси; салт ишлаш тизими; бош дозаловчи қурилма; экономайзер ва тезлатиш насоси.
Юқоридаги қурилмалардан ташқари баъзибир карбюраторлар қўшимча равишда эконостат, мажбурий салт ишлаш эконамайзери, сийракланиш регулятори, баландлик корректори (тоғ шароитида эксплуатағя қилинувчи автомобиллар) ва максимал айланишлар частотасини чеклагичи (юк автомобиллари) каби ёрдамчи қурилмалар билан жиҳозланган.
Download 1.37 Mb.
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Download 1.37 Mb.

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



камбағал; камайиб кетса (1,0) бой аралашма

Download 1.37 Mb.