|
Тошкент ахборот технологиялари университети фарғона филиали “ахборот технологиялари” кафедраси ахборот хавфсизлиги
|
bet | 14/80 | Sana | 01.11.2023 | Hajmi | 2 Mb. | | #92503 |
Bog'liq 3. АХ Маьруза матни Work and studies, phpP86yIn Impuls-2, 7PNucLDhJlsHXBHzHmYRy1Pfo1a52KVVqv90Nd5M (3), 6-sinf Mahliyo, 1-topshiriq Eldor, Elmurodov Bahron 105-g. 1-labarotoriya, @talim markazi 3- sinf 1- chorak Ona tili, 12.Решение специализированных задач с помощью прикладной программы MathCad, 4-Ma'ruzaХавфсизликнинг физик воситалари.
Хавфсизликнинг физик воситаларини танлаш ҳимояланувчи объектнинг муҳимлигини, воситаларга кетадиган ҳаражатни ва назорат тизими ишончлилиги даражасини, ижтимоий жиҳатларни ва инсон нафси бузуқлигини олдиндан ўрганишга асосланади. Бармоқ, кафтлар, кўз тўр пардаси, қон томирлари излари ёки нутқни аниқлаш каби биометрик индентификақиялаш ишлатилиши мумкин. Шартнома асосида техник восита-ларга хизмат кўрсатувчи ходимларни объектга киритишнинг махсус режими кўзда тутилган. Бу шахслар идентификацияланганларидан сўнг объектга ку-затувчи ҳамрохлигида киритилади. Ундан ташқари уларга аниқ келиш режими, маконий чегараланиш, келибкетиш вақти, бажарадиган иш характери ўрнатилади.
Ниҳоят, бино периметри бўйича бостириб киришни аниқловчи турли датчиклар ёрдамида комплекс кузатиш ўрнатилади. Бу датчиклар объектни қўриқлашнинг марказий пости билан боғланган ва бўлиши мумкин бўлган бостириб кириш нуқталарини, айниқса ишланмайдиган вақтларда, назорат қилади.
Вақти-вақти билан эшиклар, ромлар, том, вентиляқия туйнуклари ва бошқа чиқиш йўлларининг физик ҳимояланиш ишончлилигини текшириб туриш лозим.
Ҳар бир хонага ичидаги нарсанинг муҳимлилигига боғлиқ фойдала-ниш тизимига эга бўлган зона сифатида қаралади. Киришчиқиш хуқуқи тизими шахс ёки объект муҳимлигига боғлиқ ҳолда селекқияли ва даражалари бўйича рутбаланган бўлиши шарт. Кириш-чиқиш хуқуқи тизими марказлашган бўлиши мумкин (рухсатларни бошқариш, жадвал ва календар режаларининг режалаштирилиши, киришчиқиш хуқуқининг ёзма намуналари ва ҳ.).
Назорат тизимини вақти-вақти билан текшириб туриш ва уни доимо ишга лаёқатли ҳолда сақлаш лозим. Буни ихтисослашган бўлинмалар ва назорат органлари таъминлайди.
Шахсий компьютер ва физикавий ҳимоя воситалари каби ўлчамлари кичик асбоб-ускуналарни кўзда тутиш мумкин.
Юқорида келтирилганларга хулоса қилиб, компьютер тармоқларини ҳимоялашда ахборот хавфсизлиги сиёсати қандай аниқланиши хусусида сўз юритамиз. Одатда кўп сонли фойдаланувчиларга эга бўлган корпоратив компьютер тармоқлари учун махсус "Хавфсизлик сиёсати" деб аталувчи, тармоқда ишлашни маълум тартиб ва қоидаларга бўйсиндирувчи (регламентловчи) ҳужжат тузилади.
Сиёсат одатда икки қисмдан иборат бўлади: умумий принқиплар ва ишлашнинг муайян қоидалари. Умумий принқиплар Internettда хавфсизликка ёндашишни аниқласа, қоидалар нима рухсат этилишини ва нима рухсат этилмаслигини белгилайди. Қоидалар муайян муолажалар ва турли қўлланмалар билан тўлдирилиши мумкин.
Одатда хавфсизлик сиёсати тармоқ асосий сервисларидан (электрон почта, WWW ва ҳ.) фойдаланишни регламентлайди ҳамда тармоқдан фой-даланувчиларни улар қандай фойдаланиш хуқуқига эга эканликлари билан таништиради. Бу эса ўз навбатида фойдаланувчиларни аутентификациялаш муолажасини аниқлайди.
Бу ҳужжатга жиддий ёндашиш лозим. ҳимоянинг бошқа барча стратегияси хавфсизлик сиёсатининг қатъий бажарилиши тахминига асосланган. Хавфсизлик сиёсати фойдаланувчилар томонидан кўпгина маломат орттирилишига сабаб бўлади, чунки унда фойдаланувчига маън этилган нарсалар очиқ-ойдин ёзилган. Аммо хавфсизлик сиёсати расмий ҳужжат, у бир томондан Internett тақдим этувчи сервисларда ишлаш зарурияти, иккинчи томондан мос мутахассис-профессионаллар тарафидан ифодаланган хавфсизлик талаблари асосида тузилади.
Автоматлаштирилган комплекс ҳимояланган ҳисобланади, қачонки барча амаллар объектлар, ресурслар ва муолажаларни бевосита ҳимоясини таъминловчи қатъий аниқланган қоидалар бўйича бажарилса (3.4-расм).
|
| |