|
Лойиҳалаш ва амалга оширишнинг уч босқичи
|
bet | 15/80 | Sana | 01.11.2023 | Hajmi | 2 Mb. | | #92503 |
Bog'liq 3. АХ Маьруза матни Work and studies, phpP86yIn Impuls-2, 7PNucLDhJlsHXBHzHmYRy1Pfo1a52KVVqv90Nd5M (3), 6-sinf Mahliyo, 1-topshiriq Eldor, Elmurodov Bahron 105-g. 1-labarotoriya, @talim markazi 3- sinf 1- chorak Ona tili, 12.Решение специализированных задач с помощью прикладной программы MathCad, 4-Ma'ruzaЛойиҳалаш ва амалга оширишнинг уч босқичи.
Ҳимояга қўйиладиган талабларнинг асосини тахдидлар рўйхати ташкил этади. Бундай талаблар ўз навбатида ҳимоянинг зарурий вазифалари ва ҳимоя воситаларини аниқлайди.
Демак, компьютер тармоида ахборотни самарали ҳимоясини таъминлаш учун ҳимоя тизимини лойиҳалаш ва амалга ошириш уч босқичда амалга оширилиши керак.
Биринчи босқичда компьютер тармоининг заиф элементлари тахлилланади, тахдидлар аниқланади ва баҳоланади, ҳимоянинг оптимал воситалари танланади. Хавф-хатарни тахлиллаш хавфсизлик сиёсатини қабул қилиш билан тугалланади.
Иккинчи босқич - хавфсизлик сиёсатини амалга ошириш молиявий харажатларни ҳисоблаш ва масалаларни ечиш учун мос воситаларни танлаш билан бошланади. Бунда танланган воситалар ишлашининг ихтилофли эмаслиги, воситаларни етказиб берувчиларнинг обрўси, ҳимоя механизмлари ва бериладиган кафолатлар хусусидаги тўла ахборот олиш имконияти каби омиллар ҳисобга олиниши зарур. Ундан ташқари, ахборот хавфсизлиги бўйича асосий қоидалар акс эттирилган принқиплар ҳисобга олиниши керак.
Учинчи босқич - хавфсизлик сиёсатини мададлаш босқичи энг муҳим ҳисобланади. Бу босқичда ўтказиладиган тадбирлар нияти бузуқ одамларнинг тармоққа бостириб киришини доимо назорат қилиб туришни, ахборот объектини ҳимоялаш тизимидаги "раҳна"ларни аниқлашни, конфиденциал маълумотлардан рухсатсиз фойдаланиш ҳолларини ҳисобга олишни талаб этади. Тармоқ хавфсизлиги сиёсатини мададлашда асосий жавобгарлик тизим маъмури бўйнида бўлади. У хавфсизликнинг муайян тизими бузилишининг барча холларига оператив муносабат билдириши, уларни тахлиллаши ва молиявий воситаларнинг максимал тежалишини ҳисобга олган ҳолда ҳимоянинг зарурий аппарат ва дастурий воситаларидан фойдаланиши шарт.
Назорат учун саволлар.
Ахборотни химоялаш концепцияси ва уни амалга ошириш босқичлари.
Ахборот химоясининг стратегияси ва архитектураси.
Ахборот хавфсизлиги сиёсати нимани билдиради?
Ахборот хавфсизлигининг сиёсати қуришда нималарга эьтибор берилад?
|
| |