|
Тошкент ахборот технологиялари университети фарғона филиали “ахборот технологиялари” кафедраси ахборот хавфсизлиги
|
bet | 26/80 | Sana | 01.11.2023 | Hajmi | 2 Mb. | | #92503 |
Bog'liq 3. АХ Маьруза матни Work and studies, phpP86yIn Impuls-2, 7PNucLDhJlsHXBHzHmYRy1Pfo1a52KVVqv90Nd5M (3), 6-sinf Mahliyo, 1-topshiriq Eldor, Elmurodov Bahron 105-g. 1-labarotoriya, @talim markazi 3- sinf 1- chorak Ona tili, 12.Решение специализированных задач с помощью прикладной программы MathCad, 4-Ma'ruzaЭлектрон рақамли имзо
Электрон хужжатларни тармоқ орқали алмашишда уларни ишлаш ва сақлаш харажатлари камаяди, қидириш тезлашади. Аммо, электрон хужжат муаллифини ва хужжатнинг ўзини аутентификациялаш, яъни муаллифнинг хақиқийлигини ва олинган электрон хужжатда ўзгаришларнинг йўқлигини аниқлаш муаммоси пайдо бўлади. Электрон хужжатларни ауентификақиялашдан мақсад уларни мумкин бўлган жинояткорона харакатлардан ҳимоялашдир. Бундай харакатларга қуйидагилар киради:
- фаол ушлаб қолиш
- тармоққа уланган бузғунчи хужжатларни (файлларни) ушлаб қолади ва ўзгартиради.
- маскарад — абонент С хужжатларни абонент В га абонент А номидан юборади;
- ренегатлик — абонент А абонент В га хабар юборган бўлсада, юбормаганман дейди;
- алмаштириш — абонент В хужжатни ўзгартиради, ёки янгисини шакиллантирадива уни абонент А дан олганман дейди;
- такрорлаш — абонент А абонент В га юборган хужжатни абонент С такрорлайди. Жинояткорона харакатларнинг бу турлари ўз фаолиятида компьютер ахборот технологияларидан фойдаланувчи банк ва тижорат тузилмаларига, давлат корхона ва ташкилотларига хусусий шахсларга анча-мунча зарар етказиши мумкин. Электрон рақамли имзо методологияси хабар яхлитлигини ва хабар муаллифининг хақиқийлигини текшириш муаммосини самарали ҳал этишга имкон беради. Электрон рақамли имзо телекоммуникация каналлари орқали узатилувчи матнларни аутентификациялаш учун ишлатилади. Рақамли имзо ишлаши бўйича оддий қўлёзма имзога ўхшаш бўлиб, қуйидаги афзалликларга эга:
- имзо чекилган матн имзо қўйган шахсга тегишли эканлигини тасдиқлайди;
- бу шахсга имзо чекилган матнга боғлиқ мажбуриятларидан тониш имкониятини бермайди;
- имзо чекилган матн яхлитлигини кафолатлайди.
Электрон рақамли имзо-имзо чекилувчи матн билан бирга узатилувчи қўшимча рақамли хабарнинг нисбатан катта бўлмаган сонидир. Электрон рақамли имзо асимметрик шифрларнинг қайтарувчанлигига ҳамда хабар таркиби, имзонинг ўзи ва калитлар жуфтининг ўзаро боғлиқлигига асосланади. Бу элементларнинг хатто бирининг ўзгариши рақамли имзонинг ҳақиқийлигини тасдиқлашга имкон бермайди. Электрон рақамли имзо шифрлашнинг асимметрик алгоритмлари ва хеш— функциялари ёрдамида амалга оширилади. Электрон рақамли имзо тизимининг қўлланишида бир- бирига имзо чекилган электрон хужжатларни жўнатувчи абонент тармоғининг мавжудлиги фараз қилинади. Ҳар бир абонент учун жуфт—маҳфий ва очиқ калит генерақияланади. Маҳфий калит абонентда сир сақланади ва ундан абонент электрон рақамли имзони шакллантиришда фойдаланади. Очиқ калит бошқа барча фойдаланувчиларга маълум бўлиб, ундан имзо чекилган электрон хужжатни қабул қилувчи электрон рақамли имзони текширишда фойдаланади. Электрон рақамли имзо тизими иккита асосий муолажани амалга оширади:
- рақамли имзони шакллантириш муолажаси;
- рақамли имзони текшириш муолажаси. Имзони шакллантириш муолажасида хабар жўнатувчисининг махфий калити ишлатилса, имзони текшириш муолажасида жўнатувчининг очиқ калитидан фойдаланилади.
|
| |