Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича е-полисни электрон




Download 221.62 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/8
Sana31.10.2023
Hajmi221.62 Kb.
#92242
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
e polis last uz
Азамат, Куатбай, Yakuniy nazorat test o`quvchilarga
суғурта ҳодисаси - Е-полисга кўра транспорт воситасидан фойдаланишда жабрланувчининг ҳаёти, 
соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига етказилган, суғурта қилдирувчининг суғурта товонини амалга 
оширишига сабаб бўладиган зарар бўйича жавобгарлиги суғурта қилинган, суғурта қилдирувчи ёки 
бошқа шахснинг фуқаролик жавобгарлигининг юзага келиши; 
суғурта пули - суғурталовчи суғурта ҳодисаси содир бўлганда етказилган зарарнинг ўрнини унинг 
доирасида жабрланувчига (унинг меросхўрига ёки ҳуқуқий ворисига) қоплаш мажбуриятини олади; 
суғурта мукофоти - суғурта қилдирувчи Е-полисни сотиб олиш учун суғурталовчига тўлаши шарт 
бўлган пул маблағлари суммаси; 
суғурта товони - суғурталовчи Е-полисга мувофиқ суғурта ҳодисаси содир бўлганда жабрланувчига 
унинг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш ҳисобига суғурта 
пули доирасида тўлаши шарт бўлган пул маблағлари суммаси; 
ягона ахборот тизими - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Молия вазирлиги 
ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, бошқа манфаатдор вазирликлар ва 
идораларнинг ахборот тизимлари ва марказий маълумотлар базалари, жисмоний ва юридик 
шахслар марказий маълумотлар базалари билан интеграциялашган, мажбурий суғурта қилиш 
бўйича онлайн тартибида фаолият юритувчи ягона ахборот тизими; 
транспорт воситасининг эгасининг яқин қариндошлари - транспорт воситаси эгасининг транспорт 
воситасидан фойдаланиш ва уни бошқариш учун нотариал тасдиқланадиган ишончнома 
расмийлаштирилиши талаб қилинмайдиган яқин қариндошлари (ота-она, эр (хотин), болалар, ака-
укалар, опа-сингиллар). 
расмий веб-сайт ва мобил иловадан фойдаланиш – суғурта қилдирувчининг ундан 
фойдаланишга қаратилган ҳар қандай ҳаракати. 
2. Офертанинг амал қилиш ҳудуди – Ўзбекистон Республикаси. 



Download 221.62 Kb.
1   2   3   4   5   6   7   8




Download 221.62 Kb.
Pdf ko'rish

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича е-полисни электрон

Download 221.62 Kb.
Pdf ko'rish