IV. Е-полисни ўзгартириш ва муддатидан олдин тугатиш




Download 221.62 Kb.
Pdf ko'rish
bet6/8
Sana31.10.2023
Hajmi221.62 Kb.
#92242
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
e polis last uz
Азамат, Куатбай, Yakuniy nazorat test o`quvchilarga
IV. Е-полисни ўзгартириш ва муддатидан олдин тугатиш 
21. Е-полис амал қиладиган даврда суғурта қилдирувчи суғурталовчига
Е-полис расмийлаштириш тўғрисидаги аризада кўрсатилган маълумотлардаги ўзгаришлар ҳақида 
зудлик билан хабар қилиши шарт. 
Е-полисни расмийлаштиришда тақдим этилган маълумотлардаги ўзгаришлар тўғрисида ахборот 
олинганда суғурталовчи Е-полисга тегишли ўзгартиришлар киритади. Бунда суғурталовчи тегишли 
ўзгартиришлар киритилган Е-полисни суғурта қилдирувчига белгиланган усулда юборади. 
22. Е-полисни амал қилиш муддати қуйидаги ҳолларда муддатидан олдин тугатилади:
транспорт воситасидан фойдаланиш белгиланган тартибда тақиқланганда; 
Е-полисда кўрсатилган транспорт воситаси бундан буён фойдаланиш учун яроқсиз бўлиб қолганда; 
транспорт воситасининг мулкдори ўзгарганда. 
23. Е-полиснинг амал қилиши муддатидан олдин тугатилган тақдирда, суғурта мукофотининг бир 
қисми тўланган товон суммасига ва Е-полис амал қилишининг кунлар ҳисобидаги қолган муддатига 
мутаносиб равишда қайтарилади. 
24. Суғурта қилдирувчига (унинг қонуний вакилларига, меросхўрларига, ҳуқуқий ворисларига) 
суғурта мукофотининг бир қисмини қайтариш суғурта қилдирувчи (унинг қонуний вакиллари, 
меросхўрлари, ҳуқуқий ворислари) тегишли тартибда мурожаат қилган кундан бошлаб 14 
календарь кун мобайнида амалга оширилади. 
Бунда суғурта қилдирувчига қайтарилиши лозим бўлган суғурта мукофотининг бир қисми суғурта 
қилдирувчининг аризасига мувофиқ янги расмийлаштирилган Е-полис бўйича суғурта мукофоти 
ҳисобига ўтказилиши мумкин. 


 
ПУБЛИЧНАЯ ОФЕРТА
по страхованию путешествующих
«TRAVEL.online» 
FK–84/K2 
Стр. 5 из 6 
От: 30.09.2021г. 
 
V. Суғурта ҳодисаси содир бўлганда шахсларнинг ҳаракатлари 
25. Жабрланувчиларга зарар етказилишига олиб келган йўл-транспорт ҳодисаси (ЙТҲ) 
иштирокчиси бўлган суғурта қилдирувчи (фуқаролик жавобгарлиги Е-полисга мувофиқ 
суғурталанган бошқа шахс) жабрланувчи(лар)нинг талабига кўра унга ТВЭФЖМСҚ бўйича
Е-полиси тўғрисида маълумот бериши зарур.
26. Суғурта қилдирувчи суғурта ҳодисаси содир бўлганда қуйидагиларни амалга ошириши зарур: 
жабрланувчига ЙТҲ кунидан бошлаб уч календарь кундан кечиктирмай суғурта полисининг 
нусхасини топшириши; 
дарҳол, ЙТҲдан кейин 72 соатдан кечиктирмай, содир бўлган ҳодиса ҳақида суғурта полисининг 
нусхасини илова қилган ҳолда суғурталовчига мурожаат қилиши; 
суғурталовчига суғурта ҳодисаси муносабати билан унга нисбатан қўйилаётган барча талаблар 
хабардор қилади. 

Download 221.62 Kb.
1   2   3   4   5   6   7   8




Download 221.62 Kb.
Pdf ko'rish

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



IV. Е-полисни ўзгартириш ва муддатидан олдин тугатиш

Download 221.62 Kb.
Pdf ko'rish