458
Namangan muhandislik-texnologiya instituti 7-8 oktabr 2-tom
4. Agzamov M., Olimov O.T. Gin-Fiber Cleaning Unit for Producing
Improved Fiber // International Journal of
Advanced Research in Science,
Engineering and Technology, Vol. 6, Issue 3, March 2019, с.8394-8398.
5. Agzamov M. M., Olimov O. T., Urakov N. A. Research results of
innovative cotton fiber cleaning technology //Textile Journal of Uzbekistan. –
2019. – Т. 7. – №. 1. – С. 12-16.
УДК 677.051
РОСТЛАНАДИГАН ИККИ БОСҚИЧЛИ ТЎҒРИ ОҚИМЛИ ТОЛА
ТОЗАЛАГИЧ
Олимов Одилжон Турсунмуродович, Катта ўқитувчи
Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти
Аннотация: Мақолада, толанинг сифат кўрсаткичларини яхшилаш ва электр
энергияни тежаш мақсадида тола тозалагичларни такомиллаштириш ва ундан олинган
натижалар келтирилган.
Калит сўзлар: тола, тола тозалагич, тозалаш самарадорлиги, нуқсон.
Abstract: The article presents the results of experiments to eliminate them and the
automation scheme of the fiber cleaner in order to save energy.
Keywords: fiber, fiber cleaner, cleaning effect, defect.
Пахта хомашѐсини тозалаш босқичларини кўпайтириш кутилган
самарани бермайди, аксинча, тозалаш жараѐнида чигитнинг ортиқча
зарарланишига олиб келади, бу зарарланиш жинлаш жараѐнида кескин ортиб
тола таркибидаги толали чигит пўстлоғини ва синган чигит миқдорини
кескин ортишига олиб келади [1].
459
Namangan muhandislik-texnologiya instituti 7-8 oktabr 2-tom
Толанинг сифати кўрсаткичларини яхшилашнинг асосий йўлларидан
бири тола тозалаш машиналарини такомиллаштиришдир.
Бироқ, яқин вақтгача толани тозалаш босқичлари тартибга солинмаган
(регламентланмаган), чунки турли хил тозалаш босқичлари
эга тола
тозалагичлар ўрнатилган пахта тозалаш корхоналари мавжуд эмас эди [2].
Шунинг учун, турли селекциядаги пахта хомашѐсининг юқори ва паст
ифлосликдаги навларининг толалари тўлиқ
толани тозалаш технологик
жараѐнидан ўтказилади, бунинг натижасида толанинг паст ифлосликдаги
қисми турли тола тозалагичлар томонидан асоссиз равишда ортиқча механик
таъсирга дучор бўлиб толанинг сифатини ѐмонлашишига олиб келди [3-5].
Пахта тозалаш корхоноларида толани тозалаш, технологик жараѐннинг
асосий босқичларидан бири бўлиб, ишлаб чиқарилаѐтган асосий маҳсулот,
толанинг сифат кўрсаткичлари кўп жиҳатдан шу босқичнинг қандай
бажарилишига ҳам боғлиқдир [6, 7].
Тола тозалагичларни такомиллаштиришдан мақсад,
тола таркибидаги
нуқсон ва ифлос аралашмалар миқдорига қараб ростланадиган тола тозалаш
босқичларини яратиш, толанинг физик-механик хусусиятларини сақлаб
қолиш, тозалаш самарадорлигини ошириш ва электр энергиясини тежашдан
иборат.
Юқорида
келтирилганлардан
хулса
қилиб,
пахта
тозалаш
корхоналарида ишлатилган уч цилиндрли тола тозалагичларни модернизация
қилиш йўли билан такомиллаштириш зарурияти пайдо бўлади.
Қуйидаги расмда такомиллаштирилган тола тозалагичнинг кўндаланг
кесим схемаси берилган.
460
Namangan muhandislik-texnologiya instituti 7-8 oktabr 2-tom
1-тола кириш йўли, 2-илаштирувчи чѐтка, 3, 5-аррали цилиндр,
4-колосниклар, 6-йўналтиргич, 7-клапан очиб ѐпгич,8-клапан ричаги,
9-клапан ўрнатилган ўқ, 10-тола чиқиш йўли.