• Аннотация.
  • Ключевые слова.
  • Ushbu xalqaro ilmiy-amaliy anjuman Namangan muhandislik-texnologiya institutida O„zbekiston




    Download 10.16 Mb.
    Pdf ko'rish
    bet213/274
    Sana23.02.2023
    Hajmi10.16 Mb.
    #43313
    1   ...   209   210   211   212   213   214   215   216   ...   274
    Bog'liq
    2-TOM NAMMTI YSMKT
    Uslubiy Algoritmlash va dasturlash (tajriba), QXAKT AMALIY USLUBIY, 4 kurs, 3 bob 2, 1- semes, Операциоонная система windows, Шимолий Нишон кони учун газ, UZB OAK JURNALIGA RAHIMOV R .2, 1-Амалий иш Техно меню, 4-kurs21 larga , 9-informatika-darslik, 5.52.01.01 kompyetwr injiniringi tayyor bolgan WORD 11, 2.2 reja, 2.2 docx
    ХУСУСИЯТЛАРИ ЗАМОНАВИЙ ТАХЛИЛИ 
     
    Турсункулова Махсуда Суяркуловна 
    Бухоро муҳандислик-технология институти 
    Охунов Рустамжон Нематович, Раҳматова Садоқат Умаржоновна, 
    Холиков Курбонали Мадаминович 
    Наманган муҳандислик технология институти 
     
     
    Аннотация. Тўқимачилик-трикотаж соҳасида аралаш толали трикотаж 
    маҳсулотлари, ипларнинг хусусиятлари ва қўлланилиш соҳалари кенг ѐритилган. 
    Калит сўзлар. Полиэстер, табиий ва сунъий тола, микрон, текс, штапел тола, 
    осон дазмолланаш, электрланиш. 
     
    Аннотация. В области текстильно-трикотажных, трикотажных изделий из 
    смешанных волокон широко освещаются свойства нитей и области применения.
     
    Ключевые слова. Полиэстер, натуральное и искусственное волокно, микрон, 
    текс, штапельное волокно, легкая глажка, электрификация. 


    503 
    Namangan muhandislik-texnologiya instituti 7-8 oktabr 2-tom 
    Дунѐда 400 турдан ортиқ текстурланган полиэфир иплар қўлланилиб 
    келинмоқда. Бу эса матоларда хусусиятларини яхшиланишига имкон беради: 
    юқори чўзилувчанлик, ишқаланишга чидамлилик, қайишқоқлик, иссиқлик 
    билан ишлов беришдаги катта миқдорда киришиш (50% дан ортиқ) 
    хусусияти туфайли юқори шакл сақлаш хусусиятларини беришга имкон 
    беради. 
    Полиэфир, унинг иккинчи номи полиэстер деб номланиб, полиефирлар 
    икки 
    асосли 
    кислоталар 
    билан 
    икки 
    атомли 
    спиртларнинг 
    поликонденсатланиши 
    туфайли 
    ҳосил 
    бўлган 
    маҳсулотдир. 
    Уни 
    полиэтилентерефталатнинг эритмаларидан ишлаб чиқарилади. Полиэфир 
    толаси кислоталар, оксидловчи, қайтарувчи, турли органик эритмалар 
    таъсирига, микроорганизмлар, нефт маҳсулотлари ва қуѐш нурларига, 
    бардошли. Полиэфир толасидан тайѐрланган тикув маҳсулотлари тез 
    дазмолланиб, тез қурийди, узоқ муддат кийиш мумкин, ювишга қулайлиги 
    унинг паст даражада гигроскопиклиги билан таснифланади. Ёруғлик 
    таъсирида узоқ муддат рангини тутиб тура олади. Иссиқга чидамлилиги 
    бошқа турдаги кимѐвий ва табиий толалардан юқоридир. Полиэстер бошқа 
    турдаги кимѐвий толаларга нисбатан кўп ишлатилади ва уларни табиий 
    толаларга аралаштириш салмоғи ҳам юқоридир. Натижада кийим-кечак ва 
    кимѐвий саноатда ундан кенг фойдаланилади. Баъзан полиэстер толасини 
    жун, пахта ва луб толалари билан аралаштириб ип ишлаб чиқарилади. Яхлит 
    хомашѐ сифатида ундан сунъий мўйна ва гилам ишлаб чиқариш кенг 
    тараққий этган. Мазкур хомашѐнинг салбий хоссалари сифатида уни оддий 
    усулда бўяш мураккаб, кучли электрланишга эга, пиллингланишга мойил ва 
    тайѐрланадиган буюмларнинг қаттиқлиги юқорилигидир [1., 55-60б]. 
    Полиэстер толаси ѐруғлик, моғор ва об-ҳавога нисбатан юқори 
    кўрсаткичларга эга. Ушбу синтетик материал мукаммал қаршилик 
    кўрсаткичига эга ва органик эритувчиларга реакция бермайди. Унинг ўзига 
    хос электр қаршилиги 10 дан 100 Ом гача, ундан бошқа барча моддалар 


    504 
    Namangan muhandislik-texnologiya instituti 7-8 oktabr 2-tom 
    таъсир қилмайди. Айнан шу кўрсаткичлар билан тола ишлаб чиқариш 
    жаҳонда йилига 6 млн тоннадан ошиб кетишига сабаб бўлди. Иссиқга 
    чидамлилиги бошқа турдаги кимѐвий ва табиий толалардан юқоридир. 
    Полиэстер бошқа турдаги кимѐвий толаларга нисбатан кўп ишлатилади ва 
    уларни табиий толаларга аралаштириш салмоғи ҳам юқоридир. [2., 26б., 3.; 
    4]. 
    Полиэстер толаларини турли мамлакатларда терилен, даркон ва бошқа 
    ном билан ишлаб чиқариладиган лавсан номи билан ҳам машҳур [5]. 1950–
    60–йилларда полиэстер, полиакрилонитрил ва полиолифен синтетик 
    толаларни саноатда ишлаб чиқариш амалга оширилди. Полиэстер толалар 
    енгил, пишиқ, фойдаланиш имкониятлари бўйича универсал тола 
    ҳисобланади [6].
    Францияда 33% зиғир ва 67% полиэстер толасидан иборат штапел 
    пахта ипи (25-83 текс) ишлаб чиқилган бўлиб, бу нисбатда иплардан 
    костюмлик ва кўйлаклик ҳамда спорт кийимлари тайѐрлашда ишлатилади 
    [7].
    Кийим тайѐрлашдаги ипларнинг энг кўп тарқалган табиий, кимѐвий ва 
    синтетик толалар ҳисобланиб, ипларнинг улуши қуйидагича:
    Кийим тайѐрлашдаги ипларни улушлар нисбати 
    табиий ѐки сунъий толалар 
    50-80% 
    синтетик таркибли толалар 
    20-50%
    Ушбу ҳолатда трикотаж куйи даражада деформацияланади, ювишдан 
    кейин ўзининг шаклини яхши сақлаб қолади. Устки қисмида табиий 
    қопламалар бўлган иплар инсон танасига кўнгилсизликлар туғдирмайди ва 
    унинг асосида жойлашган синтетик иплар трикотажни ишлаш муддатини 
    узайтиради.  
    Кимѐвий толалар қўшилган ип юқори ҳажмдорлик, юмшоқлик, паст 
    сорбцион хусусиятлари ва кичик зичликка эга. Ундан тайѐрланган буюмлар 


    505 
    Namangan muhandislik-texnologiya instituti 7-8 oktabr 2-tom 
    пиллинг ҳосил бўлишига юқори қаршилик, шунингдек ўлчамлар 
    барқарорлигининг юқори кўрсаткичларига эга.
    Аралаш йигирилган иплардан фойдаланиш ҳажмларининг ошишига 
    сабаб - технологик хусусиятлардан ташқари аралашма таркибининг ўзгариши 
    трикотажнинг: мустаҳкамлик, намликни ютиши, ҳаво ўтказувчанлик, 
    ишқаланишга ва пиллинг ҳосил бўлишига чидамлилик, тортилиб қолишига 
    қаршилик кўрсата олиши каби қимматли эксплуатацион хусусиятларини 
    яхшилашга имкон беради.
    Ўзбекистонда кимѐвий толалар ва ипларни ишлаб чиқариш ва қайта 
    ишлаш бўйича комплексни тиклаш ва ривожлантириш учун шароитлар 
    мавжуд, шу жумладан: 
    -кимѐвий толалар ва ипларни ишлаб чиқариш учун ҳомашѐ базаси 
    мавжуд; 
    -кимѐвий толалар ва ипларни ишлаб чиқариш бўйича ишлаб чиқариш 
    ва илмий техник имкониятларнинг мавжудлиги; 
    -кимѐвий ҳомашѐдан фойдаланган ҳолда янги газламалар ва трикотаж 
    матолар ишлаб чиқиш ва ўзлаштириш бўйича илмий ва ишлаб чиқариш 
    базасини сақлаб қолишганлиги; 
    -қуролли 
    кучлар тузулмаси учун форма кийимлари, санаот 
    корхоналари учун махсус кийимларни тикиш учун газламалар ишлаб 
    чиқариш ҳажмининг ўсиши; уларнинг хизмат муддати ва ишқаланишга 
    чидамлилигни ошириш, шунингдек уларга махсус ўзига хос хусусиятлар 
    бериш учун ПЭ, ПАН ва ПП каби синтетик толаларни қўллаш мақсадга 
    мувофиқ; 
    -техник газламалар олишда кимѐвий толаларнинг ишлатилиши сабаб 
    кимѐвий толалардан фойдаланишнинг ўсиши. 
    LYCRA
    ®
    (Лайкра) 1959-йилда америкалик олимлар томонидан 
    патентларган ва унинг муаллифи Дюпон (Du Pont) концерни ҳисобланади. 
    Кейинчалик кўп ишлатиладиган тола эластан деб атала бошланди. Эластан 


    506 
    Namangan muhandislik-texnologiya instituti 7-8 oktabr 2-tom 
    (АҚШда - спандекс), синтетик полиуретан тола. Хусусияти бўйича каучук 
    резинасига яқин келади. Лайкра –толаси ўта ингичка, ниҳоятда мустаҳкам, 
    чўзилувчан ва катта даражада эгилувчанлик хоссаларига эгадир.. Тола ўта 
    нафис газламалардан қалин оғир матоларга мўлжалланган ассортиментлар 
    учун ҳам фойдаланиш мумкин. LYCRA
    ® 
    толаси ўзининг дастлабки 
    узунлигига нисбатан етти марта узайиши ва куч олиниши билан пружина 
    каби ўзининг дастлабки ҳолатига келиши кузатилади.
    Синтетик толалар майин ва пишиқ бўлади. Синтетик толалардан 
    тайѐрланган буюмлар ғижимланмайди, дазмолламаса ҳам бўлади, 
    ювилгандан кейин бурмалари ва тахтлари сақланиб қолади, кам кирланади, 
    бўялган буюмларнинг ранги мустаҳкам бўлади, қуюш нури ва намлик 
    таъсирида айнимайди, об – ҳаво, куя таъсирига чидамли, чиримайди. 
    Таркибий тўлиқ синтетик толалардан ташкил топган иплардан 
    буюмлар 
    ишлаб 
    чиқариш 
    тавсия 
    қилинмайди, 
    чунки 
    уларнинг 
    гигроскопиклиги паст, аммо, уларга табиий толаларни қўшилиши ҳисобига 
    мазкур буюмларни экспулатация хоссаларини, кундалик фойдаланиш 
    даврини ва ташқи таъсирларга чидамлилигини ортишига олиб келади.
    Аралаш иплардан юқори сифатли газламалар ишлаб чиқаришни 
    кўпайтириш, массаси ўлчанадиган қийқимлар чиқишини қисқартириш ва 
    талаб юқори бўлган сидирға газламаларни ишлаб чиқаришнинг салмокли 
    улишини ошириш шартларини излаш бўйича тадқиқотлар ўтказиш зарурияти 
    туғилади. 

    Download 10.16 Mb.
    1   ...   209   210   211   212   213   214   215   216   ...   274




    Download 10.16 Mb.
    Pdf ko'rish

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    Ushbu xalqaro ilmiy-amaliy anjuman Namangan muhandislik-texnologiya institutida O„zbekiston

    Download 10.16 Mb.
    Pdf ko'rish