• Калит сўзлар
  • ПАХТА ЧИҚИНДИЛАРИ ТАРКИБИДАН САНОАТБОП ТОЛА




    Download 10.16 Mb.
    Pdf ko'rish
    bet220/274
    Sana23.02.2023
    Hajmi10.16 Mb.
    #43313
    1   ...   216   217   218   219   220   221   222   223   ...   274
    Bog'liq
    2-TOM NAMMTI YSMKT
    Uslubiy Algoritmlash va dasturlash (tajriba), QXAKT AMALIY USLUBIY, 4 kurs, 3 bob 2, 1- semes, Операциоонная система windows, Шимолий Нишон кони учун газ, UZB OAK JURNALIGA RAHIMOV R .2, 1-Амалий иш Техно меню, 4-kurs21 larga , 9-informatika-darslik, 5.52.01.01 kompyetwr injiniringi tayyor bolgan WORD 11, 2.2 reja, 2.2 docx
    ПАХТА ЧИҚИНДИЛАРИ ТАРКИБИДАН САНОАТБОП ТОЛА 
    АЖРАТИШ ҚУРИЛМАСИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ 
     
    А.А.Обидов, С.Д.Хамидов 
    Наманган муҳандислик-технология институти 
    Аннотация. Мақолада такомиллаштирилган чиқиндидан тола ажратиш 
    қурилмасини амалий тадқиқи кўриб ўтилган. Тадқиқотда қурилма ишлашига таъсир 
    қилувчи асосий параметрлари қўйилган ҳолда тажрибалар натижалари олинди ҳамда 
    самарадорлик асосланди.
    Калит сўзлар: пахта, пахта толаси, барабан айланиш тезлиги, мақбул 
    параметрлар, тола ажратиш, улюк, тола тозалаш, жинлаш, қурилма, кирувчи омиллар, 
    чиқувчи параметрлар, толали чиқиндилар 
    Abstract. The paper presents a case study of an improved waste fiber separation device. 
    In the study, the results of the experiments were obtained, with the main parameters affecting the 
    operation of the device, and the effectiveness was justified. 
    Key words: cotton, cotton fiber, drum rotation speed, optimal parameters, fiber 
    separation, slag, fiber cleaning, ginning, device, input factors, output parameters, fiber waste 
    Барча регионлардаги пахта тозалаш корхоналарида чигитли пахтага 
    ишлов бериш натижасида технологик жараѐндан кўп миқдорда тола, чигит ва 
    линт ишлаб чиқарилади. Бундан ташқари технологик жараѐнлар охирида 
    ишлаб чиқарилаѐтган маҳсулотдан кам бўлмаган миқдорда турли хил толали 
    чиқиндилар ҳам чиқади. Ушбу чиқиндилар тарқибида етарли миқдорда 


    518 
    Namangan muhandislik-texnologiya instituti 7-8 oktabr 2-tom 
    саноатбоп толалар ҳам бўлиб, саноатда ишлатишга яроқли толаларни 
    чиқиндига чиқиб кетишини олдини олиш мақсадида кўплаб тадқиқотлар 
    ўтказилган ҳамда инновацион технологиялар ишлаб чиқилган ҳамда бу 
    йўналишда тадқиқотлар хозир ҳам давом этмоқда. Хозирги кунда 
    ресурстежамкор ва автоматлаштирилган тола ажратиш технологияларини 
    яратишга талаб етарли ва уларни ишлаб чиқаришга жорий қилиш орқали 
    истеъмолга яроқли маҳсулотларни сифатини яхшилаш ва миқдорини 
    кўпайтириш имконияти яратилиши тадқиқотларда асослаб берилган. 
    Бу соҳада кўплаб изчил тадқиқотлар олиб борилиб, инновацион 
    ечимлар таклиф қилиниши ушбу соҳани анчагина ривожлантирди, лекин 
    ечимини кутаѐтган айрим жиҳатлар борки, уларни янада чуқурроқ ўрганиш, 
    хом ашѐ хусусиятларига боғлиқ ҳолда назарий ва амалий тадқиқотлар 
    ўтказиш лозим бўлади. Масалан, кўп тадқиқотларда чиқиндилар бир хил 
    таркибли қилиб олинган ѐки уларнинг зичланиш ҳолатлари чуқур 
    ўрганилмаган. Бундан ташқари чиқиндидан олинган толаларни саноатда 
    ишлатиш имкониятлари ҳам амалий томондан чуқур ўрганилса мақсадга 
    мувофиқ бўлади, яъни ажратилган толарни узунлиги ва чизиқли зичлигига 
    боғлиқ ҳолда уларни ишлатиш соҳаларини (йигириш, тикиб-тўқиш, вата 
    ишлаб чиқариш ва бошқалар) аниқлаштириш муҳим вазифалардан бири 
    ҳисобланади. Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда чиқиндилардан тола 
    ажратиш жараѐнини чуқур ўрганиш ва янги технологияларни жорий қилиш 
    хозирги кундаги долзарб вазифлардан ҳисобланади. 
    Пахта толаси тўқимачилик саноатида хом ашѐ сифатида кенг 
    фойдаланилади. Тола нафақат Ўзбекистон иқтисодиѐтида, балки дунѐнинг 
    тўқимачилик саноати ривожланган мамлакатлари иқтисодиѐтида ҳам алоҳида 
    аҳамият касб этади. Толанинг сифатини яхшилаш ҳамда уни максимал 
    даражада ажратиб олиш пахта тозалаш корхоналарининг асосий 
    вазифларидан бири ҳисобланиб, ушбу масалани ҳал қилиш учун кўплаб 


    519 
    Namangan muhandislik-texnologiya instituti 7-8 oktabr 2-tom 
    илмий-тадқиқот ишлари олиб борилган ва ҳозирги кунда ҳам давом 
    эттирилмоқда. 
    Юқоридаги фактларни инобатга оладиган бўлсак, пахта тозалаш 
    корхоналарида толани ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ҳозирги кунда 
    тўқимачилик соҳасидаги энг долзарб масалалардан бири эканлиги кўринади.
    Чигитли пахта таркибидан толасини ажратиш (жинлаш) жараѐни 
    корхоналарда муҳим жараѐн ҳисобланади, жинлашдан чиққан толалар 
    корхоналарда ўртача 30-34 % ни ташкил қилади. Ушбу ҳолат жин 
    машиналарини тўғри ишлатиш, ишчи органларини талаб даражасида назорат 
    қилиш орқали ошиши мумкин. Бундан ташқари корхоналарда тола ажратиш 
    жараѐнидан чиққан чигитлар таркибидаги қолдиқ (чигит толадорлиги 11 % 
    дан юқори) толаларни қайта жинлаш орқали ҳам тола ишлаб чиқариш 
    ҳажмини ошириш имкониятлари яратилган [1-2]. Лекин асосий толалар пахта 
    тозалаш корхоналари технологик жараѐнларидан чиққан чиқиндилар 
    (улюклар) таркибида бўлиши (60 % гача) тадқиқотлар орқали аниқланган [3-
    4].
    Чигитли пахтани жинлаш машинаси колосниклари аро масофа Давлат 
    стандарти талабаларига мос бўлиши керак ва унда улюкни чиқаришда 
    козерѐги орқали улюкни чиқиши миқдорларини ростлаб туриш мумкин. 
    Улюкнинг чиқиши яна бир асосий сабаблар – пахтанинг навига ҳам боғлиқ 
    бўлади. Пахтани дастлабки ишлаш жараѐнида 1 ва 2 – навли чигитли пахтага 
    ишлов берилганда 0,220 – 0,350 %, 3 ва 4 – навларга ишлов берилганда 0,450 
    - 0,650%, ишлаб чиқариш шароитига боғлиқ ҳолда маълум бир холларда 1,6% 
    гача улюк ажралиб чиқади. Жин машинаси колосниклари аро масофалар 
    белгилангандан катта олинганда чиқинди таркибига йирик чигитлар ҳам 
    қўшилиб кетади. Пахта хом ашѐси нави, толадорлиги, ифлослиги, намлиги 
    ҳамда рангига кўра улюклар 2 типда бўлиши мумкин ҳамда 1 – жадвал 
    бўйича қуйидаги талабларга мос бўлиши керак [5].


    520 
    Namangan muhandislik-texnologiya instituti 7-8 oktabr 2-tom 
    1-жавдал. Улюкнинг хоссалари 

    Download 10.16 Mb.
    1   ...   216   217   218   219   220   221   222   223   ...   274




    Download 10.16 Mb.
    Pdf ko'rish

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    ПАХТА ЧИҚИНДИЛАРИ ТАРКИБИДАН САНОАТБОП ТОЛА

    Download 10.16 Mb.
    Pdf ko'rish