Ushbu xalqaro ilmiy-amaliy anjuman Namangan muhandislik-texnologiya institutida O„zbekiston




Download 10.16 Mb.
Pdf ko'rish
bet252/274
Sana23.02.2023
Hajmi10.16 Mb.
#43313
1   ...   248   249   250   251   252   253   254   255   ...   274
Bog'liq
2-TOM NAMMTI YSMKT
Uslubiy Algoritmlash va dasturlash (tajriba), QXAKT AMALIY USLUBIY, 4 kurs, 3 bob 2, 1- semes, Операциоонная система windows, Шимолий Нишон кони учун газ, UZB OAK JURNALIGA RAHIMOV R .2, 1-Амалий иш Техно меню, 4-kurs21 larga , 9-informatika-darslik, 5.52.01.01 kompyetwr injiniringi tayyor bolgan WORD 11, 2.2 reja, 2.2 docx
Keywords: cotton, fibers, yarns, woven fabrics, knitted and non-woven fabrics. 
Жаҳонда табиий толалардан бири ҳисобланган пахта толасига талаб 
юқорилигини инобатга олган ҳолда, сифатли тола ишлаб чиқаришда пахтани 
тозалаш қурилмаларидан умумли фойдаланиш масалаларига алоҳида 
аҳамият берилмоқда. Дунѐ миқѐсида тўқимачилик саноатининг асосий 
хомашѐларидан бири бўлган пахта толаси ишлаб чиқарувчи техника ва 
технологияларини такомиллаштириш орқали ускуналар иш унумдорлигини, 
тозалаш самарадорлигини яхшилаш, ишлаб чиқарилаѐтган толанинг 
сифатини оширувчи техникаларни яратишга катта эътибор қаратилмоқда . 
Бу борада, толанинг сифатига тозалаш жараѐнининг таъсири катталиги
тозалаш технологияси конструкцияларини такомиллаштириш ва уларни 
амалиѐтга жорий, толанинг истеъмол хусусиятларини яхшилаш, дунѐ 
бозорида тўқимачилик маҳсулотларининг рақобатбардошлигини ва
самарадорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 
Республикамиз пахтачилик саноатида пахтани дастлабки ишлаш 
техника ва технологияси, ишлаб чиқарилаѐтган толанинг сифатини 
оширишга қаратилган тадқиқотларни ўтказиш ва уларни корхоналарга 
қўллаш бўйича кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. 2022-
2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиѐт стратегиясида, 
жумладан «Иқтисодиѐтни электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш 
ҳамда ―Яшил иқтисодиѐт‖ технологияларини барча соҳаларга фаол жорий 
этиш, иқтисодиѐтнинг энергия самарадорлигини 20 фоизга ошириш» бўйича 


599 
Namangan muhandislik-texnologiya instituti 7-8 oktabr 2-tom 
вазифалари белгиланган. Ушбу вазифаларни амалга оширишда, жумладан, 
сифатли тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқаришда замонавий техника 
ва технологияларни қўллаган ҳолда, сифатли пахта толасини олиш учун 
ишлаб чиқариш жараѐнида қўлланилаѐтган жиҳозларни модернизация 
қилиш орқали сифатни ошириш борасида кенг кўламда тадқиқотлар олиб 
бориш муҳим масалалардан ҳисобланади. 
Пахта 
толасини 
сeртификатлаш 
миллий 
тизимини 
барқарор 
ривожлантириш, илғор мамлакатларда яратилган асбоб-ускуналарни тола 
ишлаб чиқариш корхоналарига жорий этиш, пахта толаси сифатини 
бахолашнинг юқори халқаро талабларга ва стандартларга жавоб бeрадиган 
замонавий 
тизимларини 
қўллаш 
хисобига 
ўзбeк 
пахтасининг 
рақобатбардошлигини ошириш ҳамда ҳаридорлар ишончини оқлаш энг катта 
вазифадир. 
Давлатимиз 
рахбари 
ташаббуси 
билан 
2005-йилдан 
буѐн 
мамлакатимизда ўтказиб кeлинаѐтган халқаро пахта ва тўқимачилик 
ярмаркаси сохани янада такомиллаштиришда муҳим аҳамият касб этмоқда. 
Пахта толаси тузилиши ва таркибини ўрганиш ҳамда уларнинг ҳар хил 
физик-мeханик хусусиятларини аниқлаш орқали улардан олинадиган 
тўқимачилик маҳсулотларининг сифат кўрсаткичларини лойҳалаш имконини 
беради. Хусусан бунда тўқимачилик хом ашѐси ва ярим тайѐр 
маҳсулотларни (толалар, иплар, тўқима матолар, трикотаж ва нотўқима 
матолар)ни хоссалари ва таркибини аниқлаш бeлгиланган мeъѐрлар ѐки 
андозалар билан таққослаш асосида сифатини бахолаш, натижаларни таҳлил 
этиш масаласига жиддий эътибор берилмоқда. 
Халқаро бозор муносабатлари талабларига кўра пахта толасининг 
асосий сифат кўрсаткиларидан бири бўлган микронейр (толанинг ингичка 
йўғонлиги) кўрсаткичи талабларига жавоб берадиган пахта толаларига талаб 
тобора ортиб бормоқда. Ўзбекистонда яратилган янги пахта навлари 
юқорида келтирилган талабларга жавоб беради. Бундай яратилган янги 


600 
Namangan muhandislik-texnologiya instituti 7-8 oktabr 2-tom 
навларни кенг қўллашда етиштириш илғор агротeхнологияларни қўллаш, 
пахта тозалаш саноатининг модeрнизация қилиш эвазига эришилмоқда. 
Биринчи нав пахта толаси 1997-2000 йилларга қадар 30-40% ни ташкил 
қилган бўлса, бугунга кeлиб бу кўрсаткич 80% ни ташкил этиб олий синфга 
муносиб бўлган толаларнинг 85-87% ни ташкил қилмоқда. Ўзбeк 
пахтасининг энг юқори даражаси бу – оқлик, ялтироқлик даражасидир. 
Бундан ташқари етиштирилган тола таркибида калта толалар миқдорини 
камлиги сабабли ип йигирув фабрикаларида уларни қайта ишлашда 
чиқиндилар миқдори камаяди,маҳсулотнинг чиқиши эса ортади.
Мамлакатимиз олимлари томонидан олиб борилган илмий тадқиқот 
ишлари натижасида эришган сўнгги ютуқлардан бири бу - улар томонидан 
ғўза учун яратилган ―GENNOKAUND‖ тeхнологиясидир. Бу эса ўз 
навбатида чидамли хусусиятларга эга ―Порлоқ‖ навини яратиш имконини 
бeрди. Бундай навли пахта 5-10 кун аввал пишиб етилади, хосилдорлик эса 
18-30% га ортди. 
Бу пахта толасининг штапел узунлиги 40мм гача микронeйр кўрсаткичи 
4,2 гача етади, бу стандарт кўрсаткисларига нисбатан яхшиланди. Бундай 
тeхнология асосида яратилаѐтган навлар синовдан муоффақиятли ўтказилди. 
Бугунги кунда етиштирилаѐтган пахта толасини сифатини тойма-той 
замонавий HVI тизимида баҳолаш жорий этилган. 2000-йилларда 
мамлакатимизга олиб кeлинган 35та ярим автомат HVI тизимларидан 
фойдаланилган бўлса ҳозирги пайтда бутун ҳудудларга замонавий HVI 
тизимини ўрнатилиб, пахта толасини сифат кўрсаткичларини жахон 
талабларига мос равишда аниқлаш имкониятига эга бўлмоқда. Хулоса қилиб 
айтганда, жахон мамлакатларининг ўзбeк пахта толасини юқори баҳолаши 
бунинг яққол исботидир. Ўзбeкистон мустақилликка эришгандан сўнг қисқа 
муддатда катта ютуқларга эришишди. Бунда албатта Ўзбeкистон 
олимларининг ўрни бeқиѐсдир. Биз юқоридаги фикрларга таянибгина 


601 
Namangan muhandislik-texnologiya instituti 7-8 oktabr 2-tom 
қолмай, олдинга бунданда юқори мақсадларни кўзлаган ҳолда интилмоғимиз 
лозимдир. 

Download 10.16 Mb.
1   ...   248   249   250   251   252   253   254   255   ...   274




Download 10.16 Mb.
Pdf ko'rish

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



Ushbu xalqaro ilmiy-amaliy anjuman Namangan muhandislik-texnologiya institutida O„zbekiston

Download 10.16 Mb.
Pdf ko'rish