• Мурадов Рустам Мурадович, Профессор Исаханов Хамид, т.ф.н., дотцент Наманган муҳандислик технология институти Аннотация.
  • Калит сўзлар
  • Ushbu xalqaro ilmiy-amaliy anjuman Namangan muhandislik-texnologiya institutida O„zbekiston




    Download 10.16 Mb.
    Pdf ko'rish
    bet256/274
    Sana23.02.2023
    Hajmi10.16 Mb.
    #43313
    1   ...   252   253   254   255   256   257   258   259   ...   274
    Bog'liq
    2-TOM NAMMTI YSMKT
    Uslubiy Algoritmlash va dasturlash (tajriba), QXAKT AMALIY USLUBIY, 4 kurs, 3 bob 2, 1- semes, Операциоонная система windows, Шимолий Нишон кони учун газ, UZB OAK JURNALIGA RAHIMOV R .2, 1-Амалий иш Техно меню, 4-kurs21 larga , 9-informatika-darslik, 5.52.01.01 kompyetwr injiniringi tayyor bolgan WORD 11, 2.2 reja, 2.2 docx
    ЛИТЕРАТУРА
    1. Мирзиѐев Ш.М. ―Харакатлар стратегияси асосида жадал тараққиѐт ва 
    янгиланиш сари‖ // Тошкент, ―Ўзбекистон‖2017 й. 
    2. Мирзиѐев Ш.М. ―Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан 
    бирга қурамиз‖// Тошкент. ―Ўзбекистон‖ 2017 й. 
    3. Джабаров Т.Д.и др. Первичная обработка хлопка. М.: Легкая индустрия, 
    1965, с.261. 
    4. Мирошниченко Г.И. Основы проектирования машин первичной обработки 
    хлопка. М.: Машиностроение,1972, с.127-201. 
    5. А.С. № 651061 (СССР). Сетка очистителя волокнистого материала. Тютин 
    П.Н., Лугачев А.Е.,1976, Б.И. 
     
     
     
     
     


    611 
    Namangan muhandislik-texnologiya instituti 7-8 oktabr 2-tom 
    ПАХТАНИ ПНЕВМОТРАНСПОРТ ЁРДАМИДА ТАШИШ 
    ЖАРАЁНИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ 
     
    Қодирова Гулнорахон Олимжоновна, Мустақил изланувчи 
    Мурадов Рустам Мурадович, Профессор 
    Исаханов Хамид, т.ф.н., дотцент
    Наманган муҳандислик технология институти 
    Аннотация. Мақолада муаллифлар томонидан пахтани пневмотранспорт 
    ѐрдамида ташиш йўли билан толанинг шикастланишини камайтириш имконини 
    берадиган қурилмаларни схемаси келтирилган. Чигитли пахта кам миқдорда 
    шикастланишини олдини олиш мақсади хар хил босимда пахтани пневмотарнспортда 
    ташиб кўрилди.
    Калит сўзлар: пахта, чигит, тола, зичлик, тезлик, ишқаланиш, шикастланиш, 
    юқори босим, ўрта босим, паст босим, унумдорлик. 
    Пахтани 
    корхона ичида ташишда асосан сўрувчи турдаги 
    пневмотранспортдан фойдаланилади ускунанинг афзаллик томони - ишчи 
    қувур тизимини пахта тозалаш корхоналарининг ғарамлар сақланадиган 
    майдонлари жойлашишига қараб қийинчиликларсиз, осонлик билан 
    ўзгартириш имкони борлигида, унинг узунлигини бошланғич қувурларга 
    қўшимча қувурларни улаш орқали узайтириш мумкинлигидадир. Ҳаво 
    ѐрдамида ташувчи қурилманинг ишлаб чиқариш унумдорлиги пахта тозалаш 
    корхонасининг ишлаб чиқариш қуввати (яъни, бир соатда қайта ишланадиган 
    пахта хомашѐси миқдори)га боғлиқ. Бир батареяли пахта тозалаш корхонаси 
    учун у соатига ўртача 10 тоннани ташкил қилади.
    Ҳаво ѐрдамида ташувчи қурилманинг ишлаш тамойили шундан 
    иборатки, босимлар фарқи туфайли ҳосил бўлувчи оқим остида атмосфера 
    ҳавоси ўзи билан бирга ташилаѐтган материални эргаштириб қувурга 
    сўради. Қувур ичида пахта ҳаво билан ҳаракатланиб, сепараторга етиб 


    612 
    Namangan muhandislik-texnologiya instituti 7-8 oktabr 2-tom 
    келади. Сепаратор эса материални ташувчи ҳаводан ажратади ва технологик 
    жиҳозга узатади. 
    Илмий-тадқиқот ишларида эришилган муваффақиятлар ҳаво ѐрдамида 
    ташиш жараѐнини такомиллаштиришга ѐрдам берди. Ҳозирги вақтгача 
    олимлар томонидан яратилган кўплаб техник ечимларнинг қўлланиши 
    натижасида пахтани ҳаво ѐрдамида ташувчи қурилманинг техник ва 
    технологик кўрсаткичлари сезиларли даражада яхшиланди. Аммо, бу чегара 
    эмас. Чунки, илм-фан тараққиѐти техника ва технологиянинг доимий 
    такомиллашувини талаб этади.
    Барча аеродинамик ускуналардаги каби, пневмотранспортда ҳам қувур 
    ичидаги ҳавонинг ҳаракати ҳаво пурковчи машиналар-вентиляторлар 
    ѐрдамида амалга оширилади. Ўлчамлари, маркаси, қуввати каби 
    параметрларни ҳисобга олмаган ҳолдабу ускуналарнинг барчаси бир хил 
    таркибий тузлишга эга ва бир хил ишчи элементлардан ташкил топади.
    Ўрнатилиш жойи ва ишлатилишига қараб пневмотранспорт ускуналари 
    корхона ичида, цех орасида ўрнатиладиган турларга, ҳаво ва материал 
    ўтказгичларда босим ўзгаришини ҳосил қилиш усулига кўра эса сўрувчи, 
    пуфловчи ва сўрувчи-пуфловчи турларга ажратилади. 
    Ҳаракатланаѐтган компонентга бизнинг мисолимизда ҳаво, пахта ва 
    минерал ва органик аралашмалар киради. Лекин, ҳаво ѐрдамида ташувчи 
    қурилмада ташиш жараѐнининг таҳлилини соддалаштириш мақсадида 
    оқимни фақат иккита ташкил этувчидан иборат деб қаралади.
    Пневмотранспорт, аввало аэродинамик ускуна ҳисобланади. У биринчи 
    ўринда ҳавонинг ўзини ташийди. Шунинг учун аспирация, вентиляция ва 
    пневмотранспорт ускуналари асосан бир ҳил таркибий тузилишга эга бўлади. 
    Материални ташиш, бу ҳавонинг хусусиятидир. Бўлимнинг аввалида 
    кўрганимиз каби ҳаракатланаѐтган ҳаво жуда катта потенсиал энергияга ва 
    йўлида учраган жисмларни кўтариш ва бир жойдан иккинчи жойига кўчириш 
    қудратига эга. 


    613 
    Namangan muhandislik-texnologiya instituti 7-8 oktabr 2-tom 
    Горизонтал қувурларда ташиш жараѐни назарияси билан кўпчилик 
    олимлар шуғулланганлар. Муаллифлар пахтанинг горизонтал қувурдаги 
    ҳаракати давомида унинг кўндаланг кесими бўйлаб оғирлик кучининг 
    таъсирини инобатга олиш керак, деб ҳисоблайдилар. Улар қувурлардаги 
    оқимнинг турбулентлиги ҳолатида унда ташилаѐтган материалнинг муаллақ 
    ҳолатда бўлиш шартлари ва сабабларини аниқлаганлар.
    Махаметов Т.Д. томонидан ўтказилган тадқиқотларда ҳаво билан 
    ҳаракатланаѐтган пахта бўлагининг ҳолати тезлаштирилган видеотасвир йўли 
    билан ўрганилган. Муаллиф горизонтал қувурдаги пахта бўлагининг унинг 
    кесим юзасида қандай тақсимланиши ҳаво тезлигига боғлиқ эканлигини 
    аниқлаган. Худди шу каби натижалар Х.Ахмедходжаевнинг экспериментал 
    тадқиқотларида ҳам олинган. 
    Пахтани қувур горизонтал қисмида катта тезликда ташилганда, чигит ва 
    толалар шикастланмайди ва юзанинг эскириш жараѐни секинлашади. Аммо, 
    бундай тезлик билан транспортлаѐтганда қувур чиғаноқларида инерция 
    кучлари кескин кўтарилади. Пахта чиғаноқ ички юзасига қаттиқроқ ўрилади. 
    Натижада эса тезлик йўқолади, урилиш жойида кучланиш ортади. Бу эса 
    чигитлар шикастланишининг кўпайишига ва чиғаноқлар емирилишининг 
    жадаллашувига олиб келади. 
    Ҳаво оқимининг тезлиги 28 м/c дан катта бўлганда пахта қувурнинг 
    кесимида текисроқ тарқалади. Унда транспортлаш жараѐни асосан 
    материалнинг муаллақ ҳолатида амалга оширилади. Ҳаво оқимининг тезлиги 
    25.0 м/c дан пасайтрилса, материалнинг қувур кесимида нотекис 
    тақсимланиши юз беради. Материалнинг кўпроқ қисми қувурнинг пастки 
    қисмида бўлади, тепа қисмида эса камаяди. 
    Агарда ҳаво оқимининг тезлиги янада пасайтрилса, у ҳолда 18м/c дан 
    кейин пахтанинг катта бўлакчалари қувурнинг пастки қисмига тушади ва 
    сакраш йўли билан нотекис ҳаракатланади. Пахтани ҳаво ѐрдамида 
    таҳсимлаш жараѐнини кузатиш натижалари, хомашѐнинг пневмотранспорт 


    614 
    Namangan muhandislik-texnologiya instituti 7-8 oktabr 2-tom 
    қувурларига бир текисда узатилмаслигини кўрсатди. Бунинг натижасида 
    пахта қувур ичида, баъзи жойларда тўпланган ҳолда, баъзи жойларда эса 
    сийрак ҳолатда маълум бўлакларга бўлиниб ҳаракат қилар экан. 
    Пахтани қувурга бир текисда узатилмаслиги ҳаво ѐрдамида ташувчи 
    қурилма элементлари ишининг ѐмонлашишига олиб келади. Натижада, 
    пахтадан оғир аралашмаларни тутиб қолувчи қурилманинг самарадорлиги 
    пасаяди, тола ва чигитнинг шикастланиши ошади, сепараторларнинг тўрли 
    юзаларида тиқилишлар содир бўлади, толани тоштутгичларда оғир 
    аралашмалар билан, сепараторда эса ишлатиб бўлинган ҳавога қўшилиб 
    чиқитга чиқиб кетиши эҳтимоли ортади. Бундан ташқари, пахтани яхши 
    тутилмаганлигидан қуритиш барабанларининг қуритиш ва тозалаш 
    машиналарининг пахтани тозалаш самарадорлиги пасаяди.
    Бугунги кунда пахта тозалаш корхоналаридаги мавжуд таъминлагичлар 
    пахтани бир текис узатиш имконига эга эмас. Ҳаво ѐрдамида ташуивчи 
    қурилма қувурларига пахтани бир текисда узатиб берувчи, юқори иш 
    унумига эга бўлган машиналар йўқлигининг асосий сабаби пахтани ҳаво 
    ѐрдамида ташиш жараѐнида пахта ва ҳаво аралашмасининг ўзаро 
    таъсирлашуви ва ҳаракатини тўлиқ ѐритиб берувчи илмий-назарий асоснинг 
    яратилмаганлигидир. Шунга кўра ҳаво ѐрдамида ташиш жараѐнида пахтага 
    таъсир қилувчи кучларни инобатга олган ҳолда, қувур ўтказгичнинг 
    гозризонтал ва вертикал участкаларидаги ҳаракатни ўрганиб, ҳаво ѐрдамида 
    ташишнинг оптимал режимини танлаб олиш мумкин. Бунда, пахтанинг қувур 
    деворларига 
    урилишини 
    камайтирган 
    ҳолда, 
    пахтанинг 
    сифат 
    кўрсаткичларини сақлаб қолиш имконияти юзага келади. Пахтани ҳаво 
    ѐрдамида ташиш жараѐнини тавсифлашга ва унинг асосий хусусиятларига 
    замонавий тушунчалар киритишда бошқа тадқиқотчиларнинг ҳам сезиларли 
    ҳиссаси бор.
    Юқоридагилардан келиб чиқиб, ушбу тадқиқотлар ўз олдига пахтани 
    пневмотранспорт ѐрдамида ташиш назарияси ва амалиѐтини муайян 


    615 
    Namangan muhandislik-texnologiya instituti 7-8 oktabr 2-tom 
    даражада ривожлантириш, пахта маҳсулотларининг дастлабки сифат ва 
    миқдор кўрсаткичларини сақлаш ва маҳсулот таннархини камайтириш 
    бўйича самарали техникавий ечимлар таклиф қилкишни мақсад қилиб 
    қўйилган. 

    Download 10.16 Mb.
    1   ...   252   253   254   255   256   257   258   259   ...   274




    Download 10.16 Mb.
    Pdf ko'rish

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    Ushbu xalqaro ilmiy-amaliy anjuman Namangan muhandislik-texnologiya institutida O„zbekiston

    Download 10.16 Mb.
    Pdf ko'rish