99
Namangan muhandislik-texnologiya instituti 7-8 oktabr 2-tom
олинадиган жун ва бошқа толалар билан аралашма ипнинг сифати жун
толасининг ингичкалиги ва узунлигига боғлиқ. Йўғонлиги ва тузилишига
қараб, жун толалари қуйидаги типларга бўлинади: момиқ, оралиқ тола, дағал
тук, ўлик тола. Момиқ майин жунли қўйларнинг бутун жун қопламини
ташкил қиладиган ва дағал жунли қўйларнинг тепасида ѐпишиб ѐтадиган
ингичка бурамдор толалар ҳисобланади. Оралиқ толалар момиқ билан дағал
тук ўртасидаги оралиқ ҳолатда бўлади. Дурагай зотли қўйларнинг бутун жун
қоплами шу оралиқ толалардан иборат бўлади. Жаҳон бозорида арлашма
таркибли ипларга бўлган талаблар кундан-кун ортиб бормоқда. Бу
эса
аралаш таркибли ишларни янги ассортиментини яратишга, тўқишда эса
ипларнинг мустаҳкамлигини ошириш учун янги таркибли оҳор маҳсулотлари
тайѐрлашга ундайди.
Ўтказилган тадқиқот ишида Қоракўл жунининг II навидан фойдаланиб
янги аралашма таркиб тайѐрланди. Аралашма намуналари олиш учун жун
толалари ифлосликлардан тозаланиб, ювиш жараѐнидан ўтказилди. Ювилган
дағал жун толаларини юмшатиш учун ғўзапоя кукуни ва юмшатувчи модадан
фойдаланилди ва қуритиш барабанидан ўтказилди. Аралашма 33% қоракўл
жун толаси, 33% полиэфир толаси ва 33% рогоз толаларидан тайѐрланди. Уч
таркибли толалардан аралашма тайѐрлаб Ўзбекистон кўзи ожизлар
жамиятига қарашли Бухоро ўқув ишлаб чиқариш корхонасидаги ―RITER‖
фирмаси жиҳозларидан фойдаланиб 17 ва 20 номерли ип йигирилди. Ишлаб
чиқарилган янги аралашма таркибли ипни Ўзбекистон кўзи ожизлар
жамиятига қарашли Бухоро ўқув ишлаб чиқариш
корхонаси ишлаб
чиқарилаѐтган костюмбоп мато учун мўлжалланган. 100% пахта таркибли
чизиқли зичлиги 50тексли ипга нисбатан 33,3% маҳаллий жун, 33,3%
полиэфир, 33,3% рогоз толалар таркибли ипнинг узиш кучи 25,5% га, узишга
узайиши 37,5% га, ипнинг солиштирма узиш кучи 25,5 %га ошди. Ўтказилган
тадқиқот натижалари шундан далолат берадики, костюмга мўлжалланган
100
Namangan muhandislik-texnologiya instituti 7-8 oktabr 2-tom
100% пахта таркибли 50 тексли ипга нисбатан янги аралаш таркибли ипнинг
мустаҳкамли юқори бўлишига эришилди.
Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, олиб борилган тадқиқот
натижаларига кўра, 100% пахта таркибли чизиқли зичлиги 50тексли ипга
нисбатан 33,3% маҳаллий жун, 33,3% полиэфир, 33,3%
рогоз толалар
таркибли ипнинг узиш кучи 25,5% га, узишга узайиши 37,5% га, ипнинг
солиштирма узиш кучи 25,5 %га ошди. Ўтказилган тадқиқот натижалари
шундан далолат берадики, костюмга мўлжалланган 100% пахта таркибли 50
тексли ипга нисбатан янги аралаш таркибли ипнинг мустаҳкамлиги юқори
бўлишига эришилди. Бу эришилган натижа тўқимачилик маҳсулотлари
ишлаб чиқариш учун турли чизиқли зичликда иплар тайѐрлаш, маҳсулотлар
ассортиментини кенгайтириш ва рақобатбардош тайѐр маҳсулотлар ишлаб
чиқариш учун имкон яратади.